Гўдакни фақат кўкрак сути билан боқинг:
Болани тез-тез эмизиб туриш унинг организмини озиқ моддалар билан таъминлайди ва сувсизланиб қолишининг олдини олишга ёрдам беради.
Болани доимо иссиқ сақлаш учун ҳамма чораларни кўринг:
Боланинг доим иссиқ бўлиши жуда муҳим (лекин ҳаддан ташқари иссиқ шароитларда эмас). Ҳароратнинг пастлиги ўз ҳолича гўдакнинг нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Яна қачон келиш керак:
Kейинги текширув учун тиббий муасссасага яна қачон келиш зарурлигини онага тушунтиринг.
Қандай симптомлар пайдо бўлиб қолганида тиббий муассасага дарҳол келиш зарурлигини ҳам унга тушунтиринг. Юқорида санаб ўтилган белгилар пайдо бўлиб қолишини кузатиб бориш жуда муҳим. Мана шундай белгиларни аниқлаб олишни онага ЎРГАТИНГ. Белгиларни онага тушунтириш ва уларни эслаб қолишда унга ёрдам бериш учун «Она Эслатмаси» дан фойдаланинг. Онанинг қайси пайтларда тиббий муассасага яна дарҳол келиш зарурлигини тушуниб олганини текшириб кўриш учун унга тегишли саволларни бериб кўринг.
37 БОБ. БЕМОР ГЎДАКДА КЕЙИНГИ КУЗАТУВНИ ЎТКАЗИШ
МАҲАЛЛИЙ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯ, САРИҚЛИК, ДИАРЕЯ, ОВҚАТЛАНИШДАГИ ҲАР ҚАНДАЙ МУАММО ЁКИ КАМВАЗНЛИК бор деб таснифланган гўдакга кейинги кузатув тавсия этилади. ГЎДАК схемасида 2 ойгача булаган болаларни қандай кузатиш келтирилган.
Сиз гўдакнинг ушбу касаллик бўйича амбулаторияга келиши бирламчими, ёки кейинги кўрикка келганми, аниқлашингиз керак. Буни қандай қилиб билиб олиш Сизнинг амбулаториянгизга мурожаат этган касалларни қайд этиш жараёнига ва келган беморларни нима мақсадда мурожаат этганини сўрашга боғлиқ. Масалан:
· Она Сизга ёки бошқа тиббий ходимга гўдакни аниқ бир муаммо бўйича кейинги кузатувга келганлигини айтиши мумкин.
· Агар Сизнинг тиббиёт муассасангизда кейинги кузатувга қачон келиш кераклиги ёзилган талон берилса, онасидан талонни кўрсатишни илтимос қилинг.
· Агар амбулаторияда ҳар бир беморга амбулатория картаси юритилса, Сиз картага қараб гўдакни ушбу муаммо билан бир неча кун олдин мурожаат этганми-йўқми, билишингиз мумкин.
Гўдакни амбулаторияга кейинги кузатувга олиб келишганларини аниқ билганингиздан кейин, онасидан асосий муаммолардан ташқари бошқа янги муаммолар пайдо бўлганми йўқми, сўранг. Агар гўдакда бошқа янги муаммолар пайдо бўлган бўлса, гўдакни биринчи кўрув вақтида кўргаётганингиздек текширинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |