Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Камвазнли гўдакни уйда қандай иситиш кераклигига онани ўргатиш
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Камвазн гўдакни уй шароитида қандай иситиш кераклигини онага ўргатинг
36.3.1. Камвазнли гўдакни уйда қандай иситиш кераклигига онани ўргатиш
Гўдакнинг тана ҳарорати 36,5°С и 37,4°С оралиғида сақлаш жуда муҳим ҳисобланади. Тана ҳарортининг паст бўлиши бемор гўдакка салбий таъсир этади ва ўлим хавфини оширади. Камвазн туғилган гўдаклар тана ҳароратини кузатиб бориш туғилганда камвазнлик бўлмаган гўдаклардагига нисбатан юқори эътиборни талаб қилади.
Гўдакни терига-тери контактида ушлаш учун онани ҳоли қолдирган ҳолатда, уни ўзига қулай ўтириб олишини ёки орқага суянишини сўранг: · Онадан болани ечинтиришни сўранг, қалпоқча, иштонча ва пайпоқдан ташқари. · Гўдакни кўкрак қафасига, кўкрак безлари оралиғига терига-тери контактида вертикал ва чўзилган ҳолатида жойлаштиринг. · Гўдакнинг бошини ён томонга қаратинг, нафас йўллари тўсилмаслиги учун. · Гўдакни онанинг кўйлаги билан ёпинг, кейин эса иккаласини қўшимча кўрпача билан ўранг. · Онани гўдакни кўкраги билан тез-тез эмизишини сўранг. Агарда терига-тери контактининг иложиси бўлмаса гўдакни кийинтиринг ва ўранг, бунда унинг боши, қўли ва оёғи ҳам ўралиши лозим. Гўдакни парваришловчи билан иситкичлар билан иситилган хонада ушланг. Онани гўдакни кўкрак сути билан тез-тез эмизишини айтинг. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling