Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Маҳаллий бактериал инфекцияда кейинги кузатувни ўтказиш


Download 0.75 Mb.
bet203/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

37.1. Маҳаллий бактериал инфекцияда кейинги кузатувни ўтказиш
ГЎДАК схемасининг КЕЙИНГИ КУЗАТУВ бўлимидаги МАҲАЛЛИЙ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯ рамкасига қаранг.
Касаллиги МАҲАЛЛИЙ БАКТЕРИАЛ ИНФЕКЦИЯ деб таснифланган гўдак 2 кундан кейин кейинги кузатувга келганда қуйида кўрсатилган йўриқномаларга амал қилинг:
- Киндикни кўздан кечиринг. Қизариш ва йиринглаш борми? Қизариш киндик атрофига тарқаганми?
- Теридаги йирингчаларни кўздан кечиринг. Улар кўпми ёки каттами?
Даволаш:

  • Агар киндикнинг йиринглаши ва қизариши сақланиб қолган бўлса ёки кўпайган бўлса, гўдакни касалхонага юборинг. Агар йиринглаш ва қизариш камайган бўлса, онага антибактериал воситани 5 кун давомида бериб, маҳаллий инфекцияни уйда даволашни давом эттиришни тушунтиринг.

  • Агар теридаги йирингчалар ўзгармаган ёки кўпайган бўлса, гўдакни касалхонага юборинг. Агар йирингчалар камайган бўлса, онага антибактериал воситани 5 кун давомида бериб, маҳаллий инфекцияни уйда даволашни давом эттиришни тушунтиринг.

· Гўдакнинг тузалишига қарамай антибактериал воситани 5 кун давомида бериш муҳимлигини онасига тушунтиринг. Шу билан бирга маҳаллий инфекцияни 5 кун давомида даволашни (киндик ёки теридаги йирингчаларни ювиб, хлоргексидин ёки генцианвилет билан артишни) давом эттириши керак.
37.2. Сариқликда кейинги кузатувни ўтказиш
ГЎДАК схемасининг КЕЙИНГИ КУЗАТУВ бўлмида келтирилган САРИҚЛИК рамкасига қаранг.
САРИҚЛИК таснифи билан гўдак 1 кундан кейин кейинги кузатувга келганда қуйидаги тавсияларга қаранг:
Қаранг, сариқлик борми? Кафт ва товонларда сариқлик борми?
Даволаш:

  • Агар қўл кафтлари ва оёқ товонларида сариқлиқ бўлса, ОҒИР САРИҚЛИК деб таснифлаб касалхонага юборинг.

  • Қўл кафтлари ва оёқ товонларида сариқлик бўлмаса, лекин сариқлик биринчи кўрув пайтидагига нисбатан камаймаган бўлса, онага уй шароитида парвариш қилиш бўйича маслаҳат беринг ва сариқлик тугамагунча 1 кундан кейин кейинги кузатувга келишини тайинланг.

  • Сарғайиши камайиб бораётган бўлса, онани мақтанг ва уй шароитида парваришни давом эттиришни маслаҳат беринг. Гўдак 2 ҳафталик бўлганда кейинги кузатувга келишини тайинланг.

  • Сарғайиш 2 ҳафтадан (чала туғилган гўдакларда 21 кундан) ортиқ сақланиб турса аҳволини баҳолаш учун касалхонага юборинг.


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling