37.5. Вазни ёши учун кам бўлганида кейинги кузатувини ўтказиш
ГЎДАК схемасидаги КЕЙИНГИ КУЗАТУВ бўлимида келтирилган КАМВАЗНЛИК рамкасига қаранг.
КАМВАЗНЛИК таснифи билан гўдак 14 кундан кейин кейинги кузатувга келганда қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
· Гўдакни тортиб кўринг ва аниқланг, гўдакнинг вазни ёшига нисбатан камлиги сақланиб қолганми?
· Овқатлантиришни қайта баҳоланг. “Овқатлантириш муаммолари ёки камвазнлик бор-йўқлигини текшириб кўринг ва баҳолаш жадвалидан фойдаланинг. Агар бола кўкрак сути билан овқатлантирилаётган бўлса, кўкрак билан эмизишни баҳоланг.
Даволаш:
Агар гўдакнинг вазни энди ёши учун кам бўлмай қолган бўлса, онани гўдакни тўғри овқатлантираётгани учун мақтанг. Онани гўдакни худди шу тарзда ёки овқатланитиришни яхшилаш учун қўшимча тавсияларни эътиборга олган ҳолда овқатлантиришни давом эттиришини илтимос қилинг.
· Агар гўдакда камвазнлик ҳали ҳам сақланиб қолган бўлса, лекин овқатлантиришда муаммолар бўлмаса, онани мақтанг. Онага боланинг вазнини яна 14 кундан сўнг ёки кейинги эмлашга келганда (қайсиниси эртароқ бўлса) вазнини қайта ўлчаш кераклигини айтинг. Гўдакнинг яхши овқатланаётганлигини ва вазн қўшиб бориши давом этаётганлигини текшириб боришингиз керак. Туғилганда вазни кам бўлган кўпгина гўдаклар кейинчалик ҳам вазни ёши учун кам бўлиб қолиши мумкин, лекин овқатланишда муаммолар бўлмаса, уларнинг вазни ортиб боради.
Агар гўдакда камвазнлик ва овқатланишда муаммолари сақланиб қолган бўлса, онага овқатлантириш бўйича маслаҳат беринг. Онадан 14 кундан кейин ёки кейинги эмлаш учун 14 кун ичида келиш керак бўлса, қайта келишини илтимос қилинг. Боланинг овқатланиши меъёрида бўлмагунча ва вазни ортиб бормагунча бир неча ҳафта ичида кузатиб боришни давом эттиринг.
37.6. Оғиз оқармасида кейинги кузатувни ўтказиш
ГЎДАК схемасидаги КЕЙИНГИ КУЗАТУВ бўлимида келтирилган ОҒИЗ ОҚАРМАСИ рамкасига қаранг.
ОҒИЗ ОҚАРМАСИ таснифи билан гўдак 2 кундан кейин кейинги кузатувга келганда қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
· Оғиздаги яралар ёки оқ доғларни изланг (молочница).
· Овқатлантиришни қайта баҳоланг. Сўнгра “Овқатлантириш муаммолари ёки камвазнлик бор-йўқлигини текшириб кўринг” бўлимига қаранг. Гўдак эмизиб боқиладиган бўлса, кўкрак билан эмизишни баҳоланг.
Даволаш:
· Агар болада оқарма кучайган ёки кўкракка тутишда ёки эмишида муаммолар бўлса, уни касалхонага юборинг.
· Агар оқарма ўзгармай турган ёки камайган ва бола одатдагича овқатланаётган бўлса, хлоргексидин ёки ярмига сув қўшиб суюлтирилган генцианвиолет билан яна 5 кун даволашни давом эттиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |