Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Илова Б Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича тавсиялар


Download 0.75 Mb.
bet207/237
Sana12.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1262594
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   237
Bog'liq
420-сонли ССВ Буйруги

Илова Б
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича тавсиялар
Касалликнинг олдини олиш учун гигиена қоидаларига жиддий амал қилинг:
· Овқат тайёрлашдан, болани овқатлантиришдан олдин ҳамда ҳожатхонадан чиққандан сўнг қўлингизни совунлаб ювинг.
· Ичиш учун тоза сувдан фойдаланинг, унга тегишли ишлов беринг,* тоза, усти берк идишда сақланг ва сувни идишдан олишда тоза чўмичдан фойдаланинг.
· Боланингизнинг идишини тоза сув ва совун билан яхшилаб ювинг, ёки уни қайнатиб олинг.
· Овқатлантириш учун ювилиши қийин бўлган идишлардан фойдаланманг.
· Овқат тайёрлашда тоза ошхона анжомларидан фойдаланинг. Болага тоза қошиқ билан овқат едиринг.
· Овқат тайёрлашга мўлжалланган юзаларни сув ва совун ёки детергент ёрдамида тоза ҳолатда сақланг, ҳар фойдаланилгандан сўнг тозалаб қўйинг.
· Маҳсулотларни, айниқса, гўшт, хонаки парранда гўшти, тухум ва денгиз маҳсулотларини яхшилаб пиширинг. Тайёр овқатни яхшилаб иситинг, масалан, шўрва ёки гўштли таомларни қайнатинг.
· Қолган озиқ-овқатларнинг устини ёпинг, имкон қадар музлатгичга жойлаштиринг. Хона ҳароратида икки соатдан ортиқ қолиб кетган тайёр таомларни ташлаб юборинг.
· Хом ва тайёр маҳсулотлар бир-бирига таъсир қилишига йўл қўйманг, уларни алоҳида идишларда сақланг.
· Оиланинг барча катта ёшли аъзолари фойдаланадиган тоза ҳожатхона бўлишини таъминланг. Боланинг ахлатларини тез йиғиштиринг, уларни ҳожатхонага ташланг. Ундан сўнг болани тез ювинтириб олинг. Сўнгра қўлларингизни яхшилаб ювинг.
Сувни бир неча сония давомида қаттиқ қайнатинг. Устини ёпинг ва совутишга қўйинг, муз қўшманг. Бундай сув боланинг ичиши учун хавфсиз ҳисобланади.
Илова В
ЁЗУВ ШАКЛИ МИСОЛИ
2 ОЙГАЧА БЎЛГАН БЕМОР ГЎДАKНИ ОЛИБ БОРИШ
Исми ______________________________________ Ёши__________ Вазни_______кг Ҳарорати _______ºС
СЎРАБ KЎРИНГ: Болада қандай муаммолар бор_____________________Биринчи ташриф __ Такрорий ташриф __
БАҲОЛАНГ (Бор симптомларни айланага олинг) ТАСНИФЛАНГ


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   237




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling