Кўкрак билан эмизишда кўкракни тўлишиши ёки дағаллашуви кандай ўзгаришлар бўлиши мумкин
Дағаллашиш ва тўлишиш ўртасидаги тафовутнинг
қисқача таърифи
Кўкракнинг тўлишиши
|
Кўкракнинг дағалашиши
|
Иссиқ
Таранглашган
Қаттиқ
Сут оқади
Ҳарорати кўтарилмаган
|
Оғриқли
Шишган
Қаттиқ, айниқса сўрғичлар соҳасида
Терилари ялтираган
Қизарган бўлиши мумкин
Сут оқмайди
Ҳарорати 1 кун мобайнида юқори бўлиши мумкин.
|
Кўкрак безининг дағаллашиши сабаблари
ва уни олдини олиш чоралари
Сабабалари:
|
Олдини олиш чоралари:
|
Сут кўплиги
Кўкрак билан эмизишни кеч
бошлаш
Болани кўкракка нотўғри
қўйилиши
Кўкракни сутдан кам бўшатиб туриш
Кўкрак билан эмизиш давомийлигини чегаралаш
|
Кўкрак билан эмизишни туғруқдан кейин дарҳол бошлаш керак
Болани кўкракка тўғри қўйишни таъминлаш
Чегараланмаган тарзда кўкрак билан эмизишни рағбатлантириш
|
Кўкрак безининг дағаллашишини даволаш
Кўкрак безини дағаллашишини даволаш учун сутни соғиб туриш керак. Агарда бу бажарилмаса – мастит, абцесс бўлиши мумкин. Сут миқдори камайиши мумкин. Шунинг учун оналарга кўкракдаги сутни соғиб туриш бўйича маслаҳат беринг.
• Агар бола эмишга қодир бўлса, болани тез –тез эмизиб туриш керак.
Бу сутни соғиб ташлашнинг энг яхши усулидир. Болани кўкрак олдига шундай жойлаштирингки, у кўкракни яхши ола олсин. Шунда унинг эмиши самарали бўлади ва сўрғичларни зарарлантирмайди.
• Агар бола эма олмаса, онага кўкракни соғишга ёрдам беринг.
У кўкракни қўли билан соғиши, сут соғувчи воситадан, иссиқ шиша усулидан фойдаланиши мумкин. Баъзида болани яхши эмиши ва кўкракни юмшатиш учун сутни оз миқдорда соғиш етарлидир.
• Эмизишдан ёки соғишдан олдин окситоцин рефлексини стимуляция қилинг.
Сиз қуйидагиларни қўллашингиз мумкин:
– кўкрак безларига иссиқ компресс қўйиш ёки иссиқ душ қабул қилиш;
– орқа ва бўйинни уқалаш;
– кўкрак безларини енгил уқалаш;
– кўкрак ва сўрғич терисини стимуляция қилиш;
– онанинг бўшашишига ёрдам бериш.
Баъзида иссиқ душ ёки ванна қабул қилгандан сўнг кўкракни сут келади ва кўкрак юмшаб болани эмишини осонлаштиради.
• Эмиздириб бўлгандан сўнг кўкрак безларига совуқ муз халтачасини қўйинг.
Бу шишни камайтиради.
• Онанинг ишончини оширинг.
Бир неча вақтдан сўнг аҳволи енгил тортиши ва кўкрак билан эмизиш қулай бўлишини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |