Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ясси ва ичига тортилган сўрғичларни олиб бориш
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
Ясси ва ичига тортилган сўрғичларни олиб бориш
Антенатал даво- самарасиз бўлиши мумкин. Масалан, сўрғичларни тортиш ёки сўрғич чиқариш учун махсус мослама тақиш натижа бермайди. Кўпгина аёллар кўкракларининг сўрғичлари туғруққа яқин ўз шаклини яхшилайди. Болани кўкракка туғруқдан кейин дарҳол қўйганда ёрдам бериш жуда муҳим: Онани ишончини оширинг. Аввалига қийинроқ бўлишини, кейинчалик эса сабр-тоқат ва қатъиятликни намоён қилганда муваффақиятга эришиш мумкинлигини англатинг. Туғруқдан кейин бир ёки икки ҳафта ўтгандан сўнг кўкракни юмшаши ва шаклга кириши тўғрисида тушунтиринг. Бола сўрғични эмас, кўкракни эмишини тушунтиринг. Бундай аёлни боласи оғзига кўкракни катта қисмини олиши керак. Эмизиш жараёнида бола кўкрак ва сўрғични тортишини тушунтиринг. Она билан бола ўртасидаги "тери-тери"га мулоқотини рағбатлантиринг, болани кўкракни топиб олиши учун ўз ҳолига қўйинг. Болада кўкракнинг ўзига қизиқиш уйғонганида олишига имконият яратинг. Айрим болалар кўкракка ўзлари осонроқ мослашадилар. Онага болани кўкрак олдида жойлаштиришига ёрдам беринг. Агар болани ўзи кўкракни яхши ололмаса, унга қулайлик яратиб, кўкрак олдига жойлаштиришга ёрдам беринг. Онага бу ёрдамни сути келгунча, кўкраги тўлмасдан туриб беринг. Болани кўкрак олдида ҳар хил вазиятларда жойлаштиришга ёрдам беринг. Айрим вақт турли хил вазиятда жойлаштириш кўкракни тўғри олишга ёрдам беради. Масалан, оналар “қўл остидаги” ҳолат ёрдам беради, деб ҳисоблашади. Онага шундай ёрдам берингки, эмизишдан олдин сўрғичлари чиқиб турсин. Айрим вақтда эмизишдан олдин сўрғичлар стимуляцияси кўкракни олишга ёрдам беради. Балки, она учун кўкракни стимуляцияси етарлидир. Сўрғичларни чиқариш учун у сут соғувчи воситадан ёки шприцдан фойдаланиши мумкин. Айрим вақтда кўкракка шакл бериш бола учун кўкракни олишни осонлаштиради. Кўкракка шакл бериш учун она кўкрагини тагидан тўртта бармоқлари билан устидан эса бош бармоғи билан бироз қисиб ушлаб туради. Лекин эҳтиёткор бўлиб бармоқларни сўрғичга яқин ушламаслик лозим. Агарда бола бир ёки икки ҳафта давомида самарали эма олмаса онага ёрдам бериш керак. Сутни соғиб пиёлачадан болани овқатлантириш. Сутни соғиб туриш кўкракларни юмшатишга олиб келади. Болага эса юмшоқ кўкракни олиш осонроқ кечади. Бундан ташқари, кўкракни соғиб туриш етарлича миқдорда сақланиб туришига сабаб бўлади. Сутни боланинг оғзига тўғридан – тўғри соғиш. Баъзи бир аёллар ҳисоблашича, бу ёрдам беради. Бола ўзига керакли бўлган сут миқдорини қийналмасдан олади ва кам безовта бўлади. Балки яна эмгиси келади. Болага кўкракни текширишга кўпроқ ихтиёрни бериш. Она кўпроқ боласи билан "тери-тери"га мулоқотини таъминлаб, боланинг ўзи кўкракни олишига имкон бериши керак. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling