Болаларга амбулатор-поликлиника муассасаларида тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Download 0.75 Mb.
|
420-сонли ССВ Буйруги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўрғичи яллиғланган беморларни олиб бориш
Кандидоз инфекциясини даволаш
Хлоргексидин ёки Генцианвиолет билан ишлов берилади: Боланинг оғзига: ҳар куни Хлоргексидин 0,05% сувли эритмаси ёки генцианвиолет 0,25% ли эритмаси 7 кун давомида 4 маҳалдан суртилади. Касалликнинг белгилари йўқолгунча суртилади. Онанинг сўрғичларига: Хлоргексидин 0,05% сувли эритмаси ёки генцианвиолет 0,5% ли эритма ҳар куни 5 кун давомида ёки Нистатин малҳами 100000 ХБ/г: Кўкрак билан эмизиб бўлгандан сўнг сўрғичларга кун давомида 4 марта суртиш. Касаллик белгилари йўқолгандан сўнг ҳам малҳам суртишни 7 кун давом эттириш. Нистатин суспензияси 100000ХБ/ мл эмиздириб бўлгандан сўнг болани оғзига пипетка билан 1 мл дан кунига 4 мартадан, 7 кун давомида ёки онасининг давоси тугагунча томизиб туриш. Турли хил тинчлантирувчи резина сўрғичлардан, сўрғичга қўйиладиган мосламалардан воз кечиш. Сўрғичи яллиғланган беморларни олиб бориш Аввалига сабабини аниқланг. Болани эмишини кузатинг ва кўкракка нотўғри қўйилганлик белгиларини аниқланг. Кўкрак безини кўздан кечиринг. Candida инфекциясининг белгиларини, сут йўлини беркилиб қолиш сабабини сўрғичдаги қийиқни излаб кўринг. Болани оғзида Candida инфекциясининг белгилари мавжудлиги ёки тил юганини калталик белгиларини аниқланг. Бундан ташқари боланинг думбаларида кандидоз тошмалар мавжудлигини аниқланг. Сўнгра керакли давони бошланг: Онани ишончини оширинг. Сўрғичлардаги оғриқлар вақтинчалик ҳолат эканлигини тушунтиринг. Бир неча вақт ўтгандан сўнг кўкрак билан эмизиш қониқарли бўлади. Боланинг кўкракни нотўғри олиш ҳолатини ўзгартиришда онага ёрдам беринг. Кўп ҳолларда бунинг ўзи етарли бўлиб, она кўкрак билан эмизишни давом эттириши мумкин ва кўкракка дам бермаслик лозим. Агар лозим бўлса, беркилиб қолган сут йўлини бартараф этинг. Она кўкраги билан тез-тез эмизиши ва соғиб туриши керак. Агарда сўрғич ва сўрғич олди айланаси териси қизарса ялтираб ёрила бошласа, қичиш ёки чуқур оғриқ ҳамда сўрғичларнинг турғун яллиғланиши бўлса кандида инфекциясининг тегишли давосини ўйлаб кўринг. Кейин онага маслаҳат беринг: Онага кўкракни ювишда совундан фойдаланмаслиги, кунига бир мартадан ортиқ ювмаслиги, сочиқ билан кўкракни қаттиқ артмаслигини маслаҳат беринг. Кўкракни эмизишдан олдин ва кейин ювиш керак эмас: оддий чўмилиш етарлидир. Кўкракни ювиш теридаги табиий ёғларни йўқолишига олиб келади ва яллиғланиш эҳтимоли ошади. Онага таркибида дори бўлган малҳам ва лосoнлардан фойдаланмасликни тавсия қилинг. Буларни ёрдам бериш эҳтимоллиги кам бўлиб, терини яллиғлантириши мумкин. Сўрғич ва сўрғич олди айлана соҳасига соғилган сутдан артишни тавсия қилинг. Бу даволашга ёрдам беради. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling