Book · May 004 citations reads 820 author
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
AshuraliZohiriy
«т» билан «д» нинг чиқиш ўрни (махражи) жуда яқин бўлғон сабабли (Тошканд
шевасининг «жўжа», Фарғонанинг «чўжа»си ёнглиғ) «товуш-довуш» «тўпчи-дўпчи» дейилгандак, «тур»-«дур» бўлиб кетган. Энди буни «мустақиллиғини йўқотғон» деб, ўзидан илгариги сўзга тобе қилиб, турли нусхада, хатто, ҳеч тўғри келмайдурғон қолипқа солиб «-dьr, -dir» ёзиш — тилни бузушдур: «боргандьр» деб ўқушлиқ ўқуғучиға қийинлиқ келтиргандак, турли ўринда, турли нусхада ёзишлиқ ёзғучиға ҳам қийинлиқ келтирадур. Шунинг учун, буни ўзидан илгариги сўзга тобе қилмасдан ҳамма ерда бир нусхада «-дур» ёзишлиқ керак. Бу — ўқуғучи учун қулайдур. “Қизил Ўзбекистон”, 1929 йил 29-март, 72-сон ЛАБ ОҲАНГИ ТЎҒРИСИДА Бизда лаб оҳанги бор. Лекин, қирғиз ва озарбайжонлилардағи сингари ёки сингармунизм қоидаси сингари «бошдан оёғиғача» қатъи бир йўлда эмас, кўпинча (феълларда) ўзак бўғумлардағина бор. Ҳам аввалги бўғимдағи ўтрунинг узун-қисқа, қолин-ингичкалигига тобеълиқ йўқ. Масалан: oqu, toqu, coqu, noqu. Буларнинг аввалги бўғумидаги «о» чўзғуси, кейинги бўҚимда ҳам ўтру келишни талаб қилсада, ўз авжидагина эмас, балки анча пасайган авжда ўтру талаб қиладур. Шунинг учун уларни «oqo, toqo...» деб ёзиб бўлмаганга ўхшаш «oqь, toqь» деб ёзиб булмайдур. Негаким, буларнинг охирида аввалги бўғимдаги ўтрyнинг зўрға етиб келган «қуввати бор», дегач, уни: «oqь, toqь...» нусхасида, «зўрға етиб келган» дегач, уни ав- валги бўҚимдай «о» билан ёзиб бўлмайдур. Кейинги бўғимда бўладурғон иккинчи бир ўрин: «yzym, tyxym, toruq, qutul, nuqul» сингари «м» («m») қўшимчаси билан исмга айландурғон сўзларда ҳам йўқоридағи сўзларға ўхшаш «м» («m») дан илгари ўтру талаб қиладурлар. Масалан: «tozym» (чидам маънисида), «buo im», «orum» сингари ясалма сўзлар ҳам «yzym» исми олган ҳақни талаб қиладурлар. Агар шундоқ қилинмаса, баъзи жойларда эгалик олмошларининг биринчи шахс аломати бўлғон «м» қўшилҚон исмлардан ажратиб бўлмай қоладур. Масалан: олайлик икки турли маънида келадурган «ўр» (or) сўзини: 1—бўғдойни ўр! (жне); 2—хандоқ, чуқурлик маъниларида келадур. Маним ўрим — хандағим маъносини англамоқ учун «ўрим» (orьm) ёзсақ, «биринчи ўрим беда» маъносидагини ҳам «ўрим» (orьm) ёзсак, иккаласининг фарқи бўлмай қолади. Шунинг учун иккави икки турли ёзилиши керак. Шунга ўхшаш ўрта ҳарфи ўтру чўзғили буйруқлар «қ»(q), «к» (k) билан исм, сифатка айлантириладурғон бўлғонда ҳалиги «қ(q), к» (k) илгари ўтру чўзғиси келтирилишини талаб қиладилар. Масалан: koruk, tyzyk, boluq, juluq, buzuq, jygyryk сингари сўзлардир. Буларнинг шундай ёзилишиға — туғилишдан шу шаклда бўлғон, «joruq» ҳам узак-буйруғнинг охири «u» бўлғон «quruq» сингари сўзлар жела тортадурлар. Улар ҳам шундоқ ёзилсун деб талаб қиладурлар. Аммо қўшимчалар ўзакларга (ўтру тўғрисида) тобе бўлмайдирлар. Масалан: 1 -kir, -o ьr, -qьr: otkir, alo ьr, tapqьr, capqьr, balasь tuшrkir, jer jytkir. 2. -kin, -o ьn, -qьn: turo ьn, toiqьn, tutqьn, buzo ьn, sotqьn. 3. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling