Book · May 004 citations reads 820 author


-lik: tygyglik, tyjnyklik.  -dir


Download 0.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/11
Sana21.06.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1645702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AshuraliZohiriy

-lik: tygyglik, tyjnyklik. 
-dir (қолим феълларни ўтумга айландиргучи ҳарф) : oqutdir
1

Бундоқ қўшимчалар бир қолипга солиниб, қотириб унга бир шакл бериб 
қўйилмаса, уларнинг турли сўзлар охирида турли шаклда келишлари тўғрисида, сарфда 
бир неча қоидалар ортдириш лозим бўладур. Мақсадимиз ёзув йўллари, сарф 
қоидаларини қонча керак осон қилиш, енгиллатиш бўлганидан, сарфий бирликни 
йўқотмаслик лозимдур. 
Шунға биноан исм ва сифатларнинг сўнгғи бўғумлари аввалгига тоби 
бўлмайдурлар. Масалан: oo lь, oo ri, tylki, too ri, egri (ўғли, ўғри, тулки, тўғри, эгри). 
Лаб оҳанги тўғрисида хуллас фикримиз шу. 
ЧЎЗҒИЛАР ТЎҒРИСИДА 
Чўзғилар тўғрисида гапни чўзиб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ, бу масала — бошқа 
масалалар сингари аввал кўрилмаган, музокара қилинмаган масала эмас. Довушимизга 
тамғалар белгиланаётқон вақтдаёқ, илмий кишилар ўртасида музокара қилинган ҳам 
Янги алифбе марказқўмнинг бўлиб ўтган ёппа йиғилишларида ҳам тўққиз чўзғининг ҳар
бири устида анча сўзлашиб ўтилган. 
Бундан бошқа мана бу томони ҳам бор: соф ўзбек тилида сингармунизм борлигини 
ҳеч ким инкор қила олмайди. Ўол шундай бўлгандан кейин, чўзғининг (оғир, енгиллар 
билан) тўққизта қилиниши шу сингармунизмга асосланган. Яъни: сингармунизм билан 
чўзғининг тўққизталиғи бир-бирига қаттиқ боғланган. Ҳол шундай бўлгандан кейин, 
чўзғининг (оғир, енгиллар билан тўққизта қилиниши — шу сингармунизмга асосланган, 
яъни: сингармунизм билан, чўзғининг тўққизталиғи бир-бирига қаттиқ боғланган. 
Шунинг учун имломиз сингармунизм асосида бўлиб, бўлмаслиғи тўғрисида оғиз 
очмасдан (бу бўлсин-бўлмасин дегандак сукут қилиб) чўзғининг тўққузталиғи ва уни 
қисқартиш кераклиги тўғрисида сўз очишлиқ мантиқсизлик ва тўққизта бўлишининг 
асосини тушунмасликдир. 
Агар сингармунизм ўзбак тилида ҳеч йўқ ва бўлмасун ҳам деб, чўзғининг 
камайтирилишини даъво қилиб чиққучи бўлса, у — бошқа гап. 
Энди чўзғунинг 9 дан ортиқ (13, 14) бўлишини олдинға сургучилар ҳам йўқ эмас. 
Лекин улар даъволарини исбот қилмоқ учун ҳали кучлирак далил топа олғонлари йўқ. 
Уларнинг: «Мана шу ерда шундоқ чўзғи бўлиши керак» деганларига ҳозирғи чўзғилар 
жавоб бера ётибдур. 
Биз ҳозир тилимизни текшириш давридамиз. Тилимизни текшира борсақ, 
эшитилмаган сўзлар, билинмағон довушлар, эҳтимол, чиқиб қолар. Бу вақт тамғаларимиз 
ортдирилар ёки камайтирилар. 
Чунончи, бир неча юз йиллик тажрибалар орқасида ўруслар алифбесидан баъзи 
ҳарфларни чиқариб ташладилар. Бу билан фўнетика жаҳатидан тилга ҳеч бир зарар ҳам 
1
«-lik» билан «-dir»ни Қ.Рамазон «қўшилған сўзға тобе бўлсун дейдур ва «oqittir, tygyglyk»нусхасида 
ёзадур. «Шарқ ҳақиқати», 12-сон. 


етгани йўқ. Балки осонроқ бўлди. Бизда ҳам қондоқ бўлишини кейинги тажрибалар 
кўрсатадур. 
Демак, ҳозирги 9 чўзғи шу топдағи илмий асосқа қурилҚон, уни ортдирмаймиз 
ҳам, камайтирмаймиз ҳам. 
СИНГАРМУНИЗМ ТЎҒРИСИДА 
Сингармунизм турк-тотор тилининг табиий тилигидур. Лекин зомоннинг ўтиши, 
жўғрофи(й) аҳволларнинг ўзгариши, бир қавмнинг бошқалар билан аралашиши ва 
уларнинг тилларининг таъсири орқасида бу хусусият турк лаҳжаларининг бир хилларида 
йўқола борғон (озорбайжон, анқара туркларида). 
Бу хусусиятни сақлаб қолғонлар: қозоқ, қирғиз, нуғой, бошқирт, тотор, туркман 
ва ўзбаклардур. 
Бизда сигармўнизм юз фоиз бўлғусидир. Тилимизга аралашғон ажнабий сўзларни 
ҳам ўз қоидамиз (сингармунизм)ға буйин сундирамиз. Бундан бўйин товлайдурғонлари 
ўрниға ўз тилимиздан сўзлар топишға ҳаракат қиламиз. 
ғижжак, ғалтак, ғилдирак, пилдироқ, йўлак (бу сўзларнинг «йўлак»дан бошқаси 
ўзбекча билан форсийча ўртасида ўртоқ сўзлар бўлиб, «йўлак» ва уларнинг ҳам 
охирларидағи «ак», «оқ» қўшимчалари том форсийчадур. Буларни сингармунизмга тобе 
қилсақ, «ғижжақ, ғалтақ, пилдирак, ғилдироқ, йўлоқ» бўлиб халқ онгламайдурғон 
нусхаға кириб кетиш эҳтимоли бор. Шунинг учун бундоқларни мустасно қиламиз. 
Бундоқ мустасно бўлғучилар тилимизда кўпчиликни ташкил этмайдирлар) сингари 
ўзлашган форсий сўзлари (ёки форсийча қўшимча қўшилган сўзлар)ни ўзгартмасдан 
сингармунизм қоидасидан мустасно қиламиз. 
Сингармунизм масаласини биз шу равишда ҳал қиламиз. 
БОШ ҲАРФЛАР ТЎҒРИСИДА 
Бош ҳарф масаласи ўстида бир оз тўхтаб ўтишга тўғри келадир. 
Иттифоқимизда янги алифбе қабул қилинган жумҳуриятларнинг кўпчилиги бош 
ҳарф қабул қилғон ҳолда, ҚирҚизистон билан бизнинг қабул қилмаслигимиз янги 
алифбеда бирлик усулини бузишдур. Шунинг учун бу масалани ҳал қилишимиз жуда 
зарур. 
Янги алифбе қўмитасининг бўлиб ўтган ёппа йиҚилишларида бу тўғрида анча 
музокаралар бўлди. Кўпчилик шунға тарафдор бўлғони ҳолда, бизнинг ¤збекистон билан 
Қирғизистон қарши турди. Бунда сўзланган сўзлар билан таниш бўла туриб, биз бош 
ҳарфни олдинға сурамиз. 
Эски араб алифбесида бош ҳарфнинг йўқлиғи - ҳусни, яхшилиғи эмас, балки унинг 
камчилиги эди. 
Бу кун бутун Оврўпо ёзувида бош ҳарф ишлатилади. Шарқ элларидан араб 
алифбеси манғулча, тибетча, хитойча, япунчада ишлатилмайди, холос. 
Бизда қабул қилинмаслиғиға келтирилғон далилларнинг энг зўри: алифбе ўрганиш 
ва ўргатишда ортиқча қийинлиқ туғдиради ҳам босмахона ҳарф тергучиларига машаққат 
бўлади,- эмиш! 
Бунға биз: «Овруполикларға қийинлиқ келтирмаган, бизга келтирарми эди?» - деб 
ўтурмасдан, ишнинг амалий томонини айтиб, сўнгра унға жавоб берамиз. 
Бош ҳарф ишлатиладурғон ўринлар: 1) жумла боши; 2) махсус исмлар; 3) 
жуғрофий ўринлар исми; 4) алоҳида ҳурмат кўрсатиладурғон мазмунлар ҳам соғлиқни 
сақлаш, кимё ва риёзиёт фанларининг фўрмулаларида. 
Жумла бошида қўйилишининг аҳамияти: а) мутолаа вақтида нуқтадан бошқа
ҳарфларнинг охири аниқ кўриниб турадур; б) ҳарф терилган вақтда, эҳтимол, нуқта 
терилмай қолар ёки терилган бўлса ҳам эзилган нуқта қўйилган бўлиб, ёзилғонда чиқмай 
қолар. Бош ҳарф бўлса, мана шундоқ ҳоллар бўлғонда ҳам жумланинг тамом бўлғони 


билиниб турар. Агар бош ҳарф бўлмаса, шундоқ ҳолда, икки-уч жумланинг (босма 
майиздак) бир-бирига қўшилиб кетиш эҳтимоли бор. 
Махсус исмларга қўшилишнинг аҳамияти: а) кўб жой, қишлоқ ва кишиларнинг оти 
оддий сўзлардан бўлур. Масалан: «Янги қишлоқ аҳли арзга келди» десак, янги бино 
қилинғон қишлоқ аҳлими ёки «Янги қишлоқ» деган қишлоқ аҳлими? Бош ҳарф 
ишлатилганда, бундоқ шубҳага ҳеч йўл қолмайдур. б) «Бозор келди» дейилса, «бозор 
куни ҳам келди» дегани бўладими ёки «Бозор» деган одам эди, ўша келдими? Маълум 
эмас. Бош ҳарф ишлатилса, бундоқларға иштибоҳ қолмайдур. 
Яна киши мутолаа қилган нарсасида, кейин кўрмакчи бўлғон жумла ёки киши 
бўлса, бош ҳарф бўлғонда дарров топадур. Пайпасланиб ўтирмайдур. 
Бундан бошқа ўринлар жуда кўп. 
Жуғрофий ўрин исмлари, кимё ҳам бошқаларнинг формалаларида бош ҳарф 
ишлатишнинг аҳамияти юқоридағилардан кам эмас. Улар учун далил келтиришни мақола 
узаймасун учун лозим кўрмадим. 
Бош ҳарф олинғонда ҳарф кассасининг хонаси кўпайиши, ўқиш ва ўқитиш учун 
қийин бўлиши тўҚрисида мана буни айтамиз: 
Бош ҳарф олинғонда ҳам касса хонаси 80 дан ошмайдур. 80 хоналиқ касса жуда 
ихчам, ҳамма хона мураттибининг бурни остида, қўли ортиқ чўзилмайдурғон даражада 
бўладур.
Демак, ҳеч бир қийинлиқ йўк. Оврўпалик кассаси ҳам бундан катта. 
Ўқиш-
ўқитиш тўғрисиға келганимизда, бош ҳарфни мактабларда иккинчи йилда ва ундан кейин 
ўргатса ҳам мумкин. 
Бош ҳарф-сатр ҳарфининг катта шакли қилиб олинса, биринчи йилдан бошлаб 
ўргатилганда ҳам қийинлик қилмайдур. 
Бош ҳарф таълим-тарбия жиҳатидан тўғри келмайди эмас, балки бош ҳарф ва бош 
ҳарфли китоблар болаларни ўзига жалб қилади. 
Илмий конференциядан қилинадурғон тилаклар баён қилинғон ҳар қайси боб 
охирида ва ичида айтилиб ўтди. Масаланинг икир-чикирлари конференцияда ҳал бўлур. 
“Қизил Ўзбекистон”, 1929 йил 31-март, 73-сон 
View publication stats

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling