Book · May 004 citations reads 820 author
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
AshuraliZohiriy
- Bu sahifa navigatsiya:
- -нинг,-ни
эса,
эди, ила, -дим, -дик (барча шахс- ларда), -дан , -дан ва бошқалар («обки, обкетган, обор, обер, келалмади, соталмади, саналмайман» деганга ўхшашлар)ни аслига қайтариб ёзиш керак. Ёзма адабиётда зарурат вақтида, баъзи пессаларда (танқид ва масхара учун ҳажвий журнол ва кулги бўлимларда келтирилган жумлаларда) алоҳида шахсларнинг сўзини айнан кўрсатиш чоҚларида ҳам интуғрафий ҳикоялар, достонлар, тил текшириш учун йиҚиладурҚон материёллардағина эшитилганича ёзиш дуруст (балки илми аҳамиятига қараш лозим) бўлиб, бошқа ўринларда сарфий бирликни бузишлиқ ҳеч ярамайдур. Наҳвий қўшимчалардан -нинг,-ни ўрниға -ди, -ти ишлатиладир. Баъзан уни ҳам ташлаб ишлатиш бор. Масалан: сичқонди уйи, итти боласи, гулди уруғи, гапти пўс калласи, ўтти ўчирди, читти олди, эшикди очти, қозонди синдирди. Сизи кўрдим. Бизи уйимизга боринг. Уками тўни қани? Сизи бошингиз тузалдими? 1 «Шарқ ҳақиқати» 12–сон ўртоқ Қ.Рамазон мақоласига қаралсун. Сўзлаш тилида қондай айтилса айтилсун, ёзувда сарфий асосни бузмаслиқ керак. (Бундоқ тамсиллар жуда кўб, сўз чўзилмасун учун шу билан кифояланамиз). Энди «-дур» тўғрисида, алоҳида тўқтаб ўтиш лозим кўрилди. Эски (араб) алифбе имломизда -дьр, -дир, -дур нусхаларида ёзилиб келганидак, ҳозирғи янги (лотин) алифбемизда ҳам бир неча нусхада ёзилмоқдадур. Ингичка сўзларда -dir, йўғон сўзларда -dьr, озарбайжон газеталарида (юқоридағи бўғимға тобе қилиниб -dyr (dytylmysdyr -дутуллушдур) нусхаларида — уч шаклда ёзилиб келмоқда. Ҳолбуки, бу мустақил сўз бўлиб, асли «турур»дур. Форсда «аст», франсузчада «ас» ҳам шу маънидур. Демак, борғондур — «борғон турур», гуфтанаст (гуфтан аст) — айтмак турур дегани. Бу кўб истеъмол қилинғонлигидан «турур» нинг охирғи икки харфи енгиллик учун ташланиб «тур» қолғон. Эски адабиётда «қилибтур», «сотибдур» ёзилғони учрайдир. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling