Book · May 004 citations reads 820 author
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
AshuraliZohiriy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ашурали Зоҳирий
ТИЛ, АТАМА ВА ИМЛО БАҲСЛАРИ ТИЛ ВА ИМЛО МАСАЛАСИ Идорадан: Биз бу мақолани мубоҳасамизни давом эттириш йўли билан босамиз. Биз бир қонча масалаларда ёзувчининг фикрига тамом қўшила олмаймиз. Чунончи, атамалар масаласида ёзувчининг: «Агар ажнабий сўзлар олинавурса, тилда софлиқ бита-бита сал йилнинг ичида бошқа сўзлар у тилни қоплаб танимаслиқ ҳолға келтиради ва ютади», дейишига ва шунинг учун, электрни «симчироғ», поравузни «ўтхона» ва ҳоказо деб аталсин деган таклифларига ҳеч қўшила олмаймиз. Ўеч нарса билан ҳисоблашмасдан тилда «софлиқ» сақлаш назарияси бизнинг назариямиз эмас. Техниканинг, иқтисодиётнинг тараққийси асосида келиб чиқғон янги маъноларни англатиш учун лозим бўлғон атамаларни мумкин қадар ҳар тилнинг ўзидан олиш керак (лекин бу ҳам тилда «софлиқ» сақлаш учун эмас, балким ҳар миллат меҳнаткашларига осонлиқ бериш учун). Лекин тилда «софлиқ» сақлаш ғоясига берилиб, байналмилал миқёсда қўлланилаётғон ва халқ қабул қилғон ва қабул қилиниши лозим бўлғон «агронум», «электр», «жўғрофия» сингари сўзларни «экин билгич», «симчироқ», «ер билиги» деган қийин ва ноқулай сўзлар билан табдил қилиш – бизнинг назариямиз эмас. Бу назариядан бизга ёт мафкуранинг ҳидлари келиб туради. Бироқ, мубоҳаса давомида бу масалага равшанлик киритилур ва ёзувчиға жавоб берилур, деган умид билан мақолани (салгина қисқартиб) айнан босамиз. * * * Ашурали Зоҳирий АДАБИЙ ТИЛ Бундан бу ёққа ўзбак адабий тилини муқаррар қилиб қўймоқ учун тилимизни учга бўлиш мумкин: 1. Жонли тил. 2. Адабий тил. 3.Иилмий тил. Адабий тил билан илмий тил ўртасида унча фарқ бўлмаса ҳам, жонли тил билан адабий тил орасида (ўсиш ва тараққий жиҳатидан) анча фарқ бор. Кўб ёзувлар, алоқалар, китоб, газета ва журналлар адабий тил (нормативная — қоидавий усул) билан бўлғони учун у жуда муҳофазакор, тез ўзгарадурҚон эмас. Аммо жонли тил (сўзлаш тили — халқ адабиёти) жуда тез суръат билан ўзгарадур. Зотан, «жонли тил» дейилишининг сабаби ҳам шудур. Жонли тилнинг ҳам ўзига махсус кўб қийматли асарлари бордурким, уларнинг барчасиға «халқ адабиёти» дейилур. Бу (халқ адабиёти) — адабий ва илмий тилнинг асосидур. Асл табиий тил — сўзланатурғон тил, халқ тилидур. Ўақиқат шундоқ бўлғони ҳолда, XV асрдан инқилобғача бўлғон даврда халқнинг сўзлашатурҚон тили адиблар томонидан қўпол тил, кўча тили саналиб, адабий тилни унҚа яқинлашдириш — камчилик, халқ тилида ёзишлиқ — қўполлиқ, деб эътиқод этилган. Арабча, форсча луғатларни тиқиштириш билан қоноатланмасдан, ҳатто таркибларни ҳам арабча, форсча қилғонлар. Демак, араб, форс тиллари наҳвий ёқдан ҳам тилимизга таъсир қилғон. Шунинг учун чиғатой (ўзбак) адабиёти усмонли адабиёти сингари халқдан узоқлаша бошлағон. Оддий халқ уни англай олмағон. Уни бори ўқумишли, зиёли синф англай оладурғон бўлғон. Мисол учун: ваҳий нозил бўлди ёҳу диёрнинг пайғомидурким, ғамим таскини ғамгин хотирин оромидур, чиллаи кофур айла мушкин рақамким айламиш гўйё субҳи саодат узра давлат шомидур (Пирмуҳаммаджон ёзган мактубдан). Мана шу равишда келаётган адабиёт аристократлиги инқилоб орқасида табиий ҳолда оммавийлаша бошлади. Биздан маданийрак халқларнинг тил ва адабиёти — халқ тили ва адабиёти асосиҚа қурилғон ва мева берган. Бир замонда, янги маданият (пролитор маданияти) қурмоққа бошлағон бизлар учун адабий тил асоси мутлақо жонли тил (халқ адабиёти) бўлиши керак. Бу соҳада ҳозирғи (инқилобдан кейинги) адабиётимиз анчагина муваффақиятлар қозонҚон ва халққа яқинлашғон бўлса-да, адабий тил бирлигида бошвоқсизлиқ ва бир ёқадан бош чиқармаслиқ бор. Эски адабиётимизда бўлғон сингари, ҳозирда ҳам маҳаллийчилик давом эткани кўринади. Шунинг учун албатта, ўзбак шеваларидан бирини асос қилиб олиш керак. Адабиётимизнинг асоси жонли тил (халқ адабиёти) бўлиши лозим, дедик. Шундоқ бўлғоч, мен Фарғона (водийси) шевасини тақдим этсам, хато қилмағон бўлурмен. Бунда «қўнғуз оппоғим», «кирпи юмшоғим»дур дегандак бўлди, деб мендан кулмасдан, балки сўзимни қувватлайдурғонлар кўбрак бўлур. Чунки бу кунги ўзбак адабиётининг (босма сўзининг) тили (ундағи баъзи бир маҳаллийчиликни эътиборға олмағонимизда) Фарғона шевасининг ўзидур. Шеванинг ўзи босма сўзни ва унинг теварагидаги омилларни табиий равишда ўзига тортғон. Энди биз унинг ичига бошвоқсизлиқ ёки маҳаллийчилик таъсири остида кириб қолғон ва қоладурғон сўзлар тўғрисида бир фикрга келиб олсақ, ҳам яна тағин соддалаштириш, халққа яқинлатиш, ишчи, деҳқон оммаси ичидан олинғон сўзлар билан бойитиш чорасини кўрсак, бўлди. Бу сўз — узун далил, алла қонча мисоллар кўрсатишга ҳожат кўрилмай, қисқа қилиб айтилган сўз. АТАМАЛАР ТЎҒРИСИДА Биринчи туркиётчилар қурултойи алифбе масаласининг орқасиданоқ атамалар масаласини кўрди. Бу тўҚрида алла қонча маъруза ва музокаралардан кейин 13 моддадан иборат қарор чиқарди. Демак, янги алифбе биз учун (Шўролар иттифоқидағи турк-тоторлар учун) қонча зарур ва қонча аҳамиятга эга бўлса, атамалар тузиш ҳам уни барчаға тутқич қилиб нашр этиш ундан қолишмайдурғон муҳим ва зарур. Бу – бундан ортиқ кечиктириб бўлмайдурғон масалаларнинг биридур. Чунки, атамаларнинг икки тарафлама аҳамияти бор: бири — илмий томон, иккинчиси — таълимий томон. Энди масаланинг ички томониға киришганимизда, мана бундоқ ҳолни кўрамиз: Ҳар бир жонли тил (халқ адабиёти)да тўхтамасдан, табиий равишда, аста-секин тараққий этишлик бор. Турмуш борғон сайин кўбрак янги атамалар талаб қилади. Агар бундоқ сўзлар у тилда топилмаса, бошқа тиллар оврўпоча, арабча, форсийчадан олмоққа киши мажбур бўладур. Агар ажнабий сўзлар олинавурса, тилда софлиқ бита-бита, сал йилнинг ичида бошқа сўзлар у тилни қоплаб, танимаслиқ ҳолга келтиради ва ютади. Энди нима қилиш керак? Турк тили, шу жумладан, ўзбак тилида асос буюруқдур. Шунинг учун ундан ҳар хил шакллар ясаш мумкин. Шундоқ хусусият ва бой матерёлға эга бўлғон тилга бошқа сўзларни кўр-кўрона олавуриш ярамайди. ¤з тилимизнинг бойлиҚидан фойдаланайиқ ва уни хор-хас босишдан сақлайиқ. Бир хил нарсаларни атамоққа тайёр сўз топилмағонда, адабий тилимизнинг суйимлилигини сақламоқ учун ҳаммадан фойдали йўл шуким: самовар, телефун, телеграф, афтамабил, парохут, зовут, фабрик сингари умумлашиб кетган сўзларни ўз ҳолига қўйиб бериб, «ўтхона» (паровоз); «сим чироғ» (электричество) сингари ярими ўзбакча, ярими форсийча, ҳатто, икки, уч сўз билан бўлса ҳам ўз тилимиздан атамалар ясайиқ. «Қурултой», «билик» сингари (эски сўзлар бўлса ҳам халқ англайдурғон) сўзлардан атамалар ясайиқ. Масалан: География ер билиги — ер билиги Землеведение — ер билиги Астрономия — юлдуз билиги. Гидрология — сув билиги Гидрография — сув билиги. Петрография — тош билиги. Аэрография — ҳаво билиги Минерология — маъдан билиги. Ботаника — ўсимлик билиги. Агроном — экин билгич. Землемер — чинавчи ва шунга ўхшаш сўзлар. Яна халқ жонли тилидан: бошқарма (идора), бошлиқ (раис), муча (аъзо), бойлиқ (капитал) сингари атамалар ясайиқ. Илми ташриҳ ҳам тиб учун қассоб, соллох, ҳайвон пичгучи им-тумчилардан, агранумлик ҳам наботот учун яхши «деҳқон ашраф», боғбон ҳам пайвандчилардан, ҳайвонот тўғрисида чорвачи, овчи ҳам балиқчилардан кўп материёл тўплаш мумкин. Кимё, физика, математика, умуман, мактаб дарсликлари атамалари тўғрисида туркиётчилар қурилтойининг қарориҚа мувофиқ йўл тутиш лозим. Аммо: мотор, динамо, вольт, ампер, радио, метр, сидикат, трест сингари ҳам социализм, марксизм, ленинизм сингари умумий сиёсий ва фалсафий атамалар; абдаста, афтома, кафгир, коса, дарвиш, камбағал, қоғоз, сиёҳ, нон, гўшт, сабзи, ҳунар, мева сингари ўзлашиб кетган форсийча сўзлар; мактаб, китоб, қалам, ақл, зеҳн, эътибор, меҳнат, зулм, хабар, давлат, ҳукумат, умр, косиб, тарбия, суръат, масала, ҳаракат, ижара, қабул, ихтиёр сингари оммалашиб кетган арабча сўзлар ўринларида қолдириладур. Лекин, қондоқ сўз бўлмасун, уни таржима биланми ўзбаклаштириш мумкин экан, ўрнида қолдириш (истеъмол этиш) ярамайдур. Охирғи таклиф этиб шуни айтаман: атамалар тузиш иши — ўқуш асбоблари (нагладная пособия) сингари ҳар ерда ишлатиб келтирса бўлавурадурҚон нарса эмас, уни бошқа биров ишлаб бера олмайди. У фақат ўз ичимиздаги тил билармонлар томонидан ишланади. Шунинг учун: 1. Маориф камиссарлиги олдида (Илмий марказ ҳузурида) махсус атама комиссияси тузилсун. У комиссия ва унинг қарамоғидағи махсус кишилар ишчи районлари, қишлоқларға тез-тез чиқиб турсун, улар орасидан сўзлар оқтарсун. Бу комиссия, иттифоқимиздағи турк-тотар жумҳуриятларидаги шундоқ комиссиялар билан (агар бўлса) алоқада бўлиб, уларнинг йиқғон материёлларидан ҳам фойдалансун. 2. Халққа яқин адабиёт туғдиришқа ёрдам берадурғон нарса — халқ жонли тили луғатини (Владимир Дальнинг луғатига ўхшаш) чиқаришдур. Шунинг учун бу ишга ҳозирдан бошлаб киришилсун 1 . Бундоқ луғатни тузишда онгли қишлоқ муаллимлари, ВУЗ талабалари, онгли ишчилар анча ёрдам бера оларлар. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling