Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
ТУНДА. СОАТ 22.
Қ аламни қ ўлимда аранг ушлаб турибман: бугун эрталабки бўлган ҳайратда қолдирадиган ҳодисалардан сўнг ўлчаб бўлмас даражада чарчоқ босди. Наҳотки Ягона Давлатнинг асрлар давомида собит турган қ ўриқловчи деворлари қулаб тушган бўлса? Наҳотки биз бошпанасиз, аждодларимиз каби, эркинликнинг ёввойи кўринишида қолган бўлсак? Наҳотки Валинеъмат йўқ бўлса? Қарши... Ҳамфикрлик Кунида – қарши? Мен уларнинг қилмишларидан уялиб кетяпман, бу менга оғриқ беряпти, мени қўрқитяпти. Аслини олганда, “улар” ким ўзи? Мен ўзим кимман: “улар” ёки “биз” – ахир мен – биламанми? Мана: у қуёшдан қизиб кетган ўриндиқда – мен уни олиб чиққан, энг тепадаги минбарда – ўтирибди. Ўнг елкаси ва бироз пастроғи – ўлчаб бўлмас ажойиб эгрилик – очиқ; ингичка илон каби сизаётган қон. У, худди қон оқаётганини, кўкраги очилиб кетганини, пайқамаяпти... йўқ, бундан ҳам баттар: у буларнинг барини кўряпти – бироқ айнан шу унга ҳозир керак... агарда униформаси ёпиқ бўлганида, у уни йиртиб ташларди ва... - Эртага... – у сиқилган, ярақлаётган ўткир тишлари орқали энтикиб нафас оларди. – Эртага нима бўлиши аниқ эмас. Тушуняпсанми: на мен биламан, на кимдир билади – ноаниқ. Барчаси тамом бўлганини тушуняпсанми? Янги, ақлбовар қилмас, ноаниқ. Пастда одамлар югуриб, елиб, бақиряпти. Бироқ буларнинг бари олисда, негаки у менга қараб турибди, менинг боримни кўз қ орачиғларининг тилларанг ойналари орқали асталик билан симириб юборяпти. Шу тарзда – узоқ, индамай. Негадир қачонлардир Зумрад Девор орқали кимнингдир нотаниш сариқ кўз Евгений Замятин 171 қ орачиқларига қараганлигим, Девор тепасида қушлар учиб юрганлигини (ё бу бошқа сафар эдими) ёдимга келди. - Менга қара: эртага ҳеч қандай ноодатий ҳодиса юз бермаса, мен сени ўша ерга олиб бораман – тушуняпсанми? Йўқ, тушунмаяпман. Бироқ индамай бошимни силкиб қ ўйдим. Мен – кўринмай кетдим, мен – беҳад кичикман, мен – нуқтаман... Нима бўлганда ҳам, бу нуқта ҳолатининг ҳам ўзининг (бугунги) мазмун-моҳияти мавжуд: нуқтада энг кўп ноаниқлар бор; у ҳаракатланиши, қимирлаши биланоқ – минглаб турли хил эгриликларга, юзлаб таналарга айланиши мумкин. . Қ имирлагани қўрқяпман: мен нимага айланиб қоламан экан-а? Менимча – ҳамма мен каби заррача ҳаракатдан ҳ ам қўрқади. Мана ҳозир, буларни ёзар эканман, ҳамма ўзларининг ойна қафасларига беркиниб ўтирибди ва ниманидир кутяпти. Даҳлизда, куннинг бу соатида одатда эшитиладиган, лифтнинг шовқини, кулгулар, қ адам товушлари эшитилмаяпти. Баъзида кўзим тушиб қ олади: жуфт-жуфт бўлиб, ўгирилиб, пичирлашиб, оёқларининг учларида даҳлиздан ўтиб кетишади... Эртага нима бўлади? Эртага нимага айланиб қоламан? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling