Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
(Конспектсиз, шоша-пиша, охирги)
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
(Конспектсиз, шоша-пиша, охирги)
Бу кун – келди. Шошилганча газетани олдим: эҳтимол – унда... Газетани кўзларим билан ўқияпман (ҳа, худди шундай: айни дамда кўзларим қалам, ҳисоблагич сингари эди: уларни қ ўлларингда ушлаб, уларнинг ёт, аллақандай бир ускуна – худди қалам, ҳисоблагич сингари – эканликларини ҳис қ иласан. Бош саҳифада катта-катта ҳарфлар билан: “Бахт душманлари ғафлат босиб ўтирмайди. Иккала қ ўлингиз билан бахтни маҳкам тутинг! Эртага ишлар тўхтатилиб турилади – барча рақамлар Операцияга келадилар. Келмаганлар эса – Валинеъматнинг Машинаси билан жазоланадилар”. Эртага! Ахир – ахир, қандайдир “эрта” бўлиш эҳтимоли борми? Кундалик инерцияга кўра мен қўлимни (ускунани) китоб жавонига узатдим – бугунги газетани, олтин муқова билан безатилган, газеталар ичига солиб қўйдим. Йўлда: “Нега? Барибир эмасми? Ахир буерга, бу хонага – мен ортиқ ҳеч қачон, ҳеч қачон...” ...ва газета қўлимдан сирпаниб – ерга тушди. Мен эса турган жойимда хонанинг ҳамма-ҳаммаёғини кўздан кечиряпман; шоша-пиша ҳ амма нарсаларимни тўплаяпман – талвасада, қолдириб кетишга ачинган, нарсаларимни кўринмас чемоданга жойлаяпман. Стол. Евгений Замятин 229 Китоблар. Курси. Ўшанда I курсида ўтирганди – мен эса пастда, ерда... Каравот… Бир, икки дақиқа давомида – аллақандай мўъжизани бемаъниларча кутяпман, эҳтимол – телефон жиринглаб кетар, эҳтимол, удир... Йўқ. Мўъжиза рўй бермади... Мен номаълумлик сари кетмоқдаман. Бу – сўнгги мисраларим. Сизларга, нотанишларга, сизларга – барча саҳифаларни мен билан бирга бошдан кечирган, қалбим бетоб бўлиб қолганини айтиб берган – бутун борлиғимни сўнгги бурамасигача, сўнгги пружинасигача кўрсатган – азизларимга – алвидо... Мен кетмоқдаман. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling