Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Бўм-бўш саҳифалар. Христианлар Худоси. Онам


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Бўм-бўш саҳифалар. Христианлар Худоси. Онам
ҳ
ақида.
Ўзимга келганимда – Унинг қаршисида турардим
ва нигоҳимни кўтаргани қўрқардим: фақатгина Унинг
тиззасидаги улкан, чўян қўлларини кўряпман. Бу қўллар
Уни ўзини эзаётганди, тиззаларини букаётганди. У
бармоқларини секин қимирлатарди. Юзи – қаердадир
тепада, туманда ва, худди айнан шу сабабли, Унинг овози
менга
бунчалик
баландликдан
келаётганди

у
момақалдироқ каби гумбурламаётганди, мени карахт
қ
илиб қўймаётганди; у оддий одамларнинг овозига
ўхшарди.
-
Хўш – сиз ҳамми? Сиз – ИНТЕГРАЛ Қурувчиси ҳамми?
Сиз – энг буюк конквистадорлардан
56
бири бўлиш
шарафига эга бўлган рақам ҳамми? Сиз – Ягона Давлат
тарихида янги, ёрқин саҳифани бошлаши керак бўлган
исмли рақам ҳамми... Сиз ҳамми?
Бошимга, юзларимга қон қуйилишни бошлади – яна оқ
саҳифа: фақат чаккаларимда – қон томирларим уриши
эшитиляпти ва тепада жарангдор овоз, аммо бир дона ҳам
сўз айтилмаяпти. Бу шовқин тўхтагандан кейингина мен
ҳ
ушимга келиб, кўрдим: бир тонналик қўл қимирлади –
секин ўрмалашни бошлади – менга бармоғини тираб
туриб олди.
- Хўш? Нега жимсиз? Сиз ҳамми? Жаллод?
- Шундай, - итоаткорлик билан жавоб бердим мен.
56
XV-XVI асрларда Америкадаги испан ёки португал истилочилари


Евгений Замятин
253
Сўнгра Унинг ҳар бир сўзини аниқ ва равшан эшитдим.
-
Хўш? Сизнингча мен бу сўздан қўрқаманми? Сиз
бирор марта унинг пўстлоғини арчиб, ичида нима
борлигини кўришга ҳаракат қилиб кўрганмисиз? Ҳозир
сизга кўрсатаман. Эсланг: кўм-кўк адир, хоч, оломон.
Айримлари – тепада, қонга беланган ҳолда бир танани
хочга қоқяпти; айримлари эса – пастда, кўз ёшларга
беланган ҳолда, қараб турибди. Тепадагиларнинг роли –
энг оғир, энг муҳим деб ўйламайсизми? Агарда улар
бўлмаганида, ушбу буюк фожиа юз берар эдими? Улар
оми оломон томонидан қарғалган: аммо шу сабабдан ҳам
фожиа
муаллифи

Худо

уларни
кўпроқ
рағбатлантириши
керак
эмасмиди?
Итоатсизларни
аста-секин жаҳаннам оловларида куйиб-ёндирадиган,
христианларнинг ғамхўр Худосининг ўзи – ахир У
жаллод эмасми? Гулханларда христианлар томонидан
ёқиб юборилганлар сони, ёқиб юборилган христианлар
сонидан камми? Нима бўлганда ҳам – бир нарсани
тушунинг, нима бўлганда ҳам, бу Худони асрлар
давомида
севги
Худоси
каби
улуғлаганлар.
Бемаъниликми? Йўқ, бунинг тескариси: таг-туги билан
йўқ қилиб бўлмайдиган, инсон андишасига қон билан
ёзилган патент
57
. Ҳаттоки ўшанда ҳам – ёввойи, пахмоқ – у
тушунарди: инсониятга бўлган сон, алгебраик муҳаббат –
ҳ
ақнинг
шаксиз
белгиси
– унинг бағритошлиги.
Оловнинг ёндириб юбориши, унинг табиий белгиси
бўлгани
каби.
Ёндирмайдиган
оловни
менга
кўрсатингчи! Қани – исботланг, баҳслашинг!
Қ
андай қилиб баҳслашардим? Бу фикрлар (олдин)
ўзимники бўлса, қандай қилиб баҳслашардим – аммо мен
бу фикрларни ҳеч қачон бу каби мустаҳкам, ялтироқ
зирҳга ўрай олмасдим. Мен индамасдим...
57
Ихтирочи ўз ихтироси учун олган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат


254
Биз
-
Агарда бу мен билан ҳамфикр эканлигингизни
англатса, келинг – болаларнинг ҳаммаси ухлагани
кетганда – катталар каби гаплашайлик. Савол бераман:
одамлар – йўргакдан бошлаб – нима ҳақида ибодат, орзу
қ
илади, нимадан қийналади? Кимдир уларга бахт нима
эканлигини айтиб, сўнгра уларни бу бахтга занжир
билан боғлаб қўйиши ҳақида. Биз бундан фарқли нимани
қ
иляпмиз? Жаннат тўғрисидаги қадимий орзу... Эсланг:
жаннатда хоҳишлар, ачинишлар, севги бўлмайди, уерда –
фантазияси операция қилинган маъсудлар бор (шу
сабабдан ҳам маъсуд) – фаришталар, Яратганнинг
қ
уллари... Мана бахтни қувиб етган онимизда, унга
етай-етай деганимизда (Унинг қўли сиқилди: агарда унда
тош бўлганида – тошнинг суви чиқиб кетарди), ўлжани
терисини шилиб, уни бўлишимиз керак бўлганда – ўша
онда сиз... сиз...
Чўянли гумбирлаш тўсатдан тўхтаб қолди. Мен –
темирхонада гурсиллаётган болға остидаги гўла каби,
бутунлай қизариб кетгандим. Болға индамай осилиб
қ
олди; кутиш керак – бу янада... қўрқинч...
Бирдан:
- Ёшингиз неччида?
- Ўттиз иккида.
-
Сиз, ўн олти ёшли каби, ропа-роса икки карра гўлсиз!
Менга қаранг: наҳот бир марта ҳам сиз уларга – биз ҳали
уларнинг исмларини билмаймиз, аммо умид қиламан-ки,
сиздан билиб оламиз – сиз уларга фақатгина ИНТЕГРАЛ
Қ
урувчиси сифатида керак бўлганингизни ҳаёлингизга
ҳ
ам келтириб кўрмагансиз; фақатгина сиз орқали...
- Керак эмас! Керак эмас, – бақирдим мен.


Евгений Замятин
255
Худди шу каби қўлларим билан панага олиб, ўққа
бақирсам: сиз ҳануз ўзингизнинг “керак эмасингизни”
эшитяпсиз, ўқ бўлса, аллақачон тешиб ўтди, сиз
аллақачон ерда тиришиб-буришиб ётибсиз.
Ҳ
а, ҳа: ИНТЕГРАЛ Қурувчиси... Ҳа, ҳа... ва ўша заҳоти: Ю
нинг ғазаб отига минган, ғишт каби қизил ойқулоқли юзи
– улар иккиси менинг хонамда бўлган тонгга...
Жуда ҳам аниқ эслайман: мен кулиб юбордим –
кўзларимни
тепага
кўтардим.
Қ
аршимда
кал,
суқротча-кал одам ўтирарди ва унинг кал бошида –
майда-майда тер томчилари.
Нақадар
ҳ
аммаси
оддий.
Нақадар
ҳ
аммаси
улуғвор-бемаъни ва кулгили даражада осон.
Кулгу мени бўғарди, буруқсаб чиқишга уринарди. Мен
оғзимни кафтим билан ёпиб олдим ва шошганимча
югуриб кетдим.
Зиналар,
шамол,
чироқларнинг,
чеҳраларнинг
сакраётган, ҳўл бўлаклари ва югурар эканман: “Йўқ! Уни
кўрсам эди! Бир бора бўлса ҳам кўрсам эди!”
Буерда – яна бўм-бўш, оқ саҳифа. Бир нарса эсимда,
холос: оёқлар. Одамлар эмас, балки айнан – оёқлар:
айқаш-уйқаш қадам ташлаётган, қаердандир тепадан
кўприкка юз доналаб тушувчи оёқлар, оғир оёқлар
ёмғири. Аллақандай қувноқ, шўх қўшиқ ва чинқириш –
чамаси, менга: “Эй! Эй! Буерга, бизнинг олдимизга!”
Сўнгра – қучли шамол билан қопланган, даштга айланган
майдон. Ўртада – нурсиз, оғир, даҳшатли маҳобат:
Валинеъмат Машинаси. Уни кўришда – ичимда, худди
кутилмаган, акс-садо: ёрқин, оқ ёстиқ; ёстиқда орқага
ташланган юмилган кўзли бош: ўткир, тотли тишлар


256
Биз
тизмаси... Буларнинг бари ғалати, қўрқинчли тарзда
Машинага боғланган – қандайлигини биламан, аммо
ҳ
ануз кўргим, овозимни чиқариб айтгим келмаяпти –
хоҳламайман, керак эмас.
Кўзимни
юмиб,
тепага,
Машина
томон чиқувчи
зиналарга ўтирдим. Адашмасам, ёмғир ёғаётганди: юзим
ҳ
ўл
эди.
Қ
аерлардадир
узоқларда,
жарангсиз

бақиришлар.
Бироқ
бақираётганимни
ҳ
еч
ким
эшитмаяпти,
ҳ
еч ким эшитмаяпти: мени бундан
қ
утқарсаларингчи – қутқаринглар!
Қ
адимгилардек, онам бўлганида: менинг – худди шундай
– онам. ...ва у учун мен – ИНТЕГРАЛ Қурувчиси, рақам
Д-503 ёки Ягона Давлатнинг бир молекуласи эмас, балки
оддий инсон бўлаги – унинг бир бўлаги – тепаланган,
эзилган, улоқтириб юборилган... Майли мен кимнидир
мих билан қоқай ёки мени михлаб қоқсинлар – эҳтимол,
иккиси бирдир – аммо у ҳеч ким эшитмаган нидоларни
эшитсин, унинг қариган, ажинлар тушган лаблари…


Евгений Замятин
257
Ў
ТТИЗ ЕТТИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling