Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Инфузория
58
. Қиёмат. Унинг хонаси.
Эрталаб ошхонада – чап тарафимда ўтирган бир
рақам менга пичирлаб:
- Есангизчи! Сизга қарашяпти! – деди.
Мен – бор кучимни йиғиб – жилмайиб қўйдим ва юзимда
бу жилмайишни, худди бир ёриқ каби, ҳис қилдим:
жилмайяпману – ёриқ чеккалари янада кенгайиб боряпти
– ва бундан оғриқ кучаймоқда…
Кейин – шундай: вилкамга кубикни олар эканман, ўша
онда вилка қўлимда титраб кетиб, тарелкага тарақлаб
тушди ва столлар, деворлар, идишлар, ҳаво титраб кетди;
ташқарида – қандайдир катта, осмонгача етган, темирдан
бўлган думалоқ гумбурлаган овоз – бошлар, уйлар
устидан – ва олисда билинар-билинмас, майда, худди
сувдаги каби, айланаларда қотиб қолди.
Бир онда бўзариб, оқариб кетган юзларни, чайнаётиб
тўхтаб қолган оғизларни, ҳавода қотиб қолган вилкаларни
кўрдим.
Сўнгра ҳаммаси чалкашиб, асрлар давомида ўрнатилган
йўлларидан чиқиб кетди ва ҳамма (мадҳияни айтмай) –
оғзидаги луқмани бир амаллаб чайнаб, тиқилиб,
бир-бирига суяниб – ўрнидан ирғиб туриб кетди: “Нима?
Нима бўлди? Нима?” Қачонлардир тартибда бўлган буюк
Машинанинг бўлаклари пастга, лифтларга – тўкилиб
тушишни бошлади – зинапоялардан – зиналар –
дукурлаган оёқ товушлари – узуқ-юлуқ сўзлар – худди
58
Энг ривожланган бир ҳужайрали содда жонивор


258
Биз
парча-парча қилиниб юборилган ва шамолдан учириб
юборилган мактуб сингари...
Худди шу тарзда, қўшни уйдагилар ҳам тўкилишни
бошлади ва бир дақиқа сўнгра хиёбон – гўё микроскоп
остидаги бир томчи сувдек: шаффоф томчи зиндонидаги
инфузориялар саросимада ён томонга, тепага, пастга
елиб учяптилар.
-
Аҳа, - кимнингдир тантанавор овози – қаршимда
гардан ва осмонга қаратилган бармоқ – сарғиш пушти
рангдаги тирноқ ва тирноқ пастидаги оқ, бамисоли янги
чиққан ой каби яримой, яққол эсимда.
Бармоқ гўёки компас эди: юзлаб кўзлар бу бармоққа
эргашиб, осмонга қарадилар.
Дастлаб ҳеч ким бу нима эканлигини тушунмаётганди –
ҳ
аттоки, бахтга қарши, қолганларга нисбатан кўпроқ
нарса билган, кўрган, мен ҳам. Бу қора аэроларнинг
улкан галасидек туйиларди: қаерлардадир жуда ҳам
юксакда – аранг сезилаётган тезкор нуқталар. Тобора
яқинлашиб келмоқда; тепадан бўғиқ, ҳиқилдоқ томчилари
– ваниҳоят, бошларимиз узра қушлар. Осмонни ўткир,
қ
ора, кучли, тушаётган учбурчаклар тўлдирди; улар
тўфон каби пастга тушарди; улар гумбазларга, томларга,
устунларга, айвонларга қўнарди.
-
Аҳа-а, - тантанавор гардан ўгирилди – ва мен ўша
дўнгпешонани кўрдим.
Аммо эски ундан асар ҳам қолмаганди: у ўзининг абадий
пешона шийпонидан чиққан ва унинг юзида – кўзлари ва
лаблари атрофида – боғ-боғ нурлар ўсаётган эди – у
кулаётганди.


Евгений Замятин
259
-
Тушуняпсизми, - шамол ҳуштаги, қанотлар,
қ
ағ-қағлашлар
орасидан
бақирди
у
менга.

Тушуняпсизми:
Деворни

Деворни
портлатиб
юборишди! Ту-шун-яп-сиз-ми?
Орқа фонда бирваракайига кўзга ташланиб турган
одамлар

бошларини
чўзиб

уй
ичкарисига
шошиляпти. Кўприк ўртасида – тез ва, бир вақтнинг
ўзида, секин (оғирлигидан) операциядан ўтганларнинг –
ғ
арбга қадам ташлаётганларнинг – шиддатли оқими.
...Лаблар, кўзлар атрофидаги тукли нурлар боғлами. Мен
унинг қўлидан ушлаб олдим:
-
Менга қаранг: у қани – I қани? Девор ортидами – ёки...
Билишим керак – эшитяпсизми? Дарҳол, эшитишим
керак...
-
Буерда, - бақирди у менга, гўё маст, қувноқ ҳолда –
мустаҳкам сариқ тишлар... – У буерда, шаҳарда,
ҳ
аракатда. Оҳо – биз ҳаракатдамиз!
Ким – бизми? Ким – менми?
Унинг олдида – у каби ўзларининг қоронғу пешона
шийпонлари остидан чиққан, жарангдор овозли, қувноқ,
мустаҳкам тишли – юзлаб одамлар бор эди. Очиқ
оғизлари билан бўронни ютиб, кўринишидан ювош ва
беозор электрокуторларни (уларни қаердан олдилар
экан?) гоҳ у томон, гоҳ бу томон силкиб, улар ҳам ўша
томон,
ғ
арбга,
операциядан
ўтганлар
орқасидан
ҳ
аракатланардилар, аммо атрофлаб ўтиб – параллел
бўлган 48-кўча бўйлаб...
Мен бўлса шамолдан тўқилган таранг арқонларга
қ
оқилиб, у томон югурардим. Нега? Билмадим. Қоқилиб
кетардим, бўм-бўш кўчалар, бегона, ёввойи шаҳар,


260
Биз
тўхтовсиз, шод қушлар галаси, қиёмат. Деворлар ойнаси
орасидан – бир неча уйларда (эсимда қолди): аёл ва эркак
рақамларнинг шарм-ҳаёсиз – пардаларни ҳам тушурмай,
пушти чипталарсиз, куппа-кундузи – қовушаётганларини
кўрдим...
Уй – унинг уйи. Ланг очилган эшик. Пастда, назорат
столи ортида – ҳеч ким йўқ. Лифт шахта ўртасида тўхтаб
қ
олган. Мен, нафасим қайтиб, чексиз зина бўйлаб тепага
югуриб кетдим. Даҳлиз. Тезда – ғилдирак кегайи сингари
– эшикларда рақамлар: 320, 326, 330... I-330, ҳа!
Шишали эшик орасидан: хонадаги ҳаммаёқ сочилиб,
тўнтарилиб, мижиғланиб ётибди. Шошилиб тушуриб
юборилган стул – тескарисига, тўрт оёғини тепага қилиб –
ўлиб қолган ит каби, тўнкарилиб ётибди. Каравот –
қ
андайдир
ғ
алати,
девордан
кўндалангига нарига
сурилган ҳолда. Ерда – сочилиб, тепаланиб кетган пушти
чипта япроқлари.
Эгилиб бир донасини олдим, кейин иккинчисини,
учинчисини: ҳаммасида Д-503 – мен – эриб, қирралардан
чиқиб кетган “мен”нинг томчилари эди. Қолган нарсалар
бор-йўғи шу эди, холос...
Негадир уларнинг бу тарзда, ерда ётишлари, уларни
тепалаб ўтиб кетишлари нотўғри эди. Мен яна бир сиқим
чиптани олиб, стол устига қўйдим, эҳтиёткорлик билан
силаб текисладим, қарадим – ва... кулиб юбордим.
Мен аввал буни билмасдим – аммо энди биламан ва сиз
ҳ
ам биласиз: кулгунинг турли хил ранглари мавжуд. У –
биздаги портлашнинг олисдаги акс-садоси, холос: балки,
у – байрамона, қизил, кўк, тилларанг, ракеталардир,
балки

инсон
танасининг
тепага
учиб
кетган
бўлакларидир.


Евгений Замятин
261
Чипталарда менга умуман нотаниш бўлган исм кўзимга
ташланди. Сонларни эслаб қолмадим – биргина ҳарфни:
Ф. Барча чипталарни столдан ерга тушириб, уларни –
ўзимни – эзиб юбордим – мана бундай, мана бундай – ва
чиқиб кетдим...
Даҳлизда эшик рўпарасидаги токчада ўтириб, ҳануз
ниманидир тентаклар каби, узоқ кутардим. Чап тарафдан
қ
адам товушлари эшитилишни бошлади. Кекса чол: юзи
– тешилиб кетгандек, бўм-бўш, қат-қат бўлиб кетган
пуфак – ва тешикдан қандайдир шаффоф нарса секин
пастга оқиб тушяпти. Бироз ўтиб, базўр тушундим: кўзёш
томчилари. Қария узоқлашгандагина, эсим ҳушимга
келиб, уни чақирдим:
-
Менга қаранг – менга қаранг, рақам I-330 ни
танийсизми?
Қ
ария ўгирилиб, қўлини ноумид силкиб, оқсаб юриб
кетди...
Оқшомда хонамга, уйимга қайтдим. Ғарбда қуёш ҳар
сония оқ-кўк талвасага тушарди – ва у томондан
жарангсиз гумбурлаган овоз келарди. Томларга сўнган
қ
ора сўхталар: қушлар сочилган.
Каравотимга ётдим – ва шу заҳотиёқ уйқу устимга,
йиртқич ҳайвондек ташланиб, мени бўғишни бошлади…


262
Биз
Ў
ТТИЗ САККИЗИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling