Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Буюк Операция. Мен ҳаммасини кечирдим


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Буюк Операция. Мен ҳаммасини кечирдим.
Поездлар тўқнашуви.
Қ
утқарилдик! Сўнгги онда, ҳеч қандай нажот йўқ,
ҳ
аммаёқ тугади деб ўйлаган пайтимизда...
Шу
каби:
худди
сиз
Валинеъматнинг
даҳшатли
Машинаси олдига зиналар бўйлаб чиқдингиз, сизни
баланд жаранглаш билан шиша қалпоқ қоплаб олди ва
сиз, умрингизда сўнгги бор – шоша-пиша – кўзларингиз
билан мовий фалакни ичингизга ютяпсиз...
Бирдан: буларнинг барчаси – оддийгина туш. Қуёш –
пушти ва қувноқ – ва девор – қўлингиз билан совуқ
деворни силаш нақадар ёқимли – ва болиш –
бошинингиздан қолган оқ болишдаги чуқурчадан чексиз
роҳатланиш...
Бугун эрталаб Ягона Давлат Газетасини ўқиганимда
тахминан шуларни ҳис қилдим. Ёмон туш кўргандим ва у
тугади. Мен бўлса, иродасиз, ишончсиз – мен –
ўзбошимча ўлимим ҳақида ўйлашни бошлагандим.
Сўнгги, кеча ёзган мисраларимни ўқишга уяляпман.
Бироқ нима бўлса ҳам: майли, майли, улар содир бўлиши
мумкин бўлган ва энди ҳеч қачон содир бўлмайдиган...
ҳ
а, ҳеч қачон содир бўлмайдиган ажойиб ҳодиса ҳақида
эсдалик бўлиб қолсин...
Давлат Газетасининг илк саҳифасида булар ярақлаб
турарди:
“Севининглар,


Евгений Замятин
209
негаки шу ондан – сизлар мукаммалсизлар! Бу кунга
қ
адар сизнинг фарзандларингиз, механизмларингиз –
сиздан кўра мукаммалроқ эди.
Нимаси билан?
Динамонинг ҳар бир учқуни – соф идрокнинг
учқунидир; поршеннинг ҳар бир ҳаракати – маъсум
силлогизмдир. Аммо шундай нуқсонсиз онг сизда ҳам бор
эмасми?
Кранлар, пресслар, насосларнинг фалсафаси – циркул
билан чизилган айлана каби, тугалланган ва тушунарли.
Лекин сизнинг фалсафангиз ҳам уларчалик думалоқ
эмасми?
Механизм гўзаллиги – маятник каби, бўйсунмас, аниқ
ритмида. Бироқ сиз, болалигидан Тейлор тизими билан
озуқалантирилган рақамлар, ҳам маятник каби бенуқсон
эмасмисиз?
...ва ягона ҳолат:
механизмларнинг фантазияси йўқ.
Бирор марта, иш давомида насос цилиндрининг афтида,
олис, бемаъни-ҳаёлпараст табассум ёйилиб кетганини
кўрганмисиз? Бирор марта кранлар тунда, дам олиш
учун
ажратилган
соатларда,
безовталаниб
жавраганликларини,
оҳ-у
нола
қ
илганликларини
кўрганмисизлар?
Йўқ!
Сизда бўлса – уялинглар! – Қўриқчилар бу каби
табассумлар ва оҳ-нолаларни тез-тез кўриб қолишяпти.
Кўзларингизни яширинг – Ягона Давлат тарихчилари бу


210
Биз
каби уятли воқеаларни ёзмаслик учун истеъфога
чиқмоқчи.
Бироқ бу сизнинг айбингиз эмас – сиз касалсиз. Бу
касалликнинг номи:
фантазия.
У

пешонангизда
қ
ора
ажинлар
кемирувчи
чувалчангдир. У – сизни янада узоқроққа – бу “узоқроққа”
ҳ
еч бўлмаса, бахт тугаган жойда бошланса эди –
югуришга ундайдиган безгакдир. У – бахт сари бўлган
ягона тўсиқдир.
Севининглар: у портлатиб юборилди.
Йўл очиқ.
Давлат Илмининг сўнгги кашфиёти: фантазия маркази –
Варолиев
кўприги
48
ҳ
удудидаги
миянинг
кичик
тугунчаси. Ушбу тугунчани X-нурлари билан уч карра
куйдирилса – сиз фантазиядан тузалиб кетасиз...
Бутун умрга.
Сиз – мукаммалсиз, сиз – машина кабисиз, юз фоизлик
бахт сари элтадиган йўл – очиқ. Ҳаммангиз – ёш-у қари –
шошилинг – Буюк Операцияга – шошилинг. Буюк
Операцияга ўтказилаётган аудиториумларга шошилинг.
Яшасин Буюк Операция. Яшасин Ягона Давлат, яшасин
Валинеъмат!”
...Сиз – агарда сиз бу мисраларни, менинг қадимий,
жимжимадор асарга ўхшаган қайдларимда эмас, балки
48
Орқа миянинг таркибий қисми бўлиб, у нафас олишни тартибга
солиш, беихтиёрий ҳаракатларни назорат қилиш, эшитиш, мувозанат
сақлаш ва таъм билиш, шунингдек мимика, чайнаш, ютиш ва сўлак ва
кўз ёшлар секрецияси каби функциялар учун масъул


Евгений Замятин
211
буёғнинг ҳиди уфуриб турган газета саҳифасида
ўқиганингизда ва у саҳифа қўлингизда титраганда; агарда
сиз ҳам, мен каби, бугун бўлмаса, эрта – энг ҳақиқий
воқелик эканлигини билганингизда, сиз ҳам, мен ҳис
қ
илганларимни, ҳис қилган бўлармидингиз? Ахир –
менинг бошим ҳозир айлангани каби – сизнинг бошингиз
ҳ
ам айланмасмиди? Ахир – белларингиз ва қўлларингизга
– ушбу даҳшатли, тотли муз ниначалар санчилгандек
бўлмасмиди? Ахир сиз ўзингизни – паҳлавон, Атлас каби
тасаввур
қ
илмасмидингиз
ва,
қ
аддингизни
ростлаганингизда, ноилож ойна шинга бошингиз билан
урилмасмидингиз?
Мен телефон гўшагини олдим:
- I-330... Ҳа, ҳа: 330, - сўнгра нафасим қайтиб, бақирдим: -
Уйдасиз-а, шундайми? Ўқиётгандингиз – ўқияпсизми?
Ахир бу, ахир бу... Бу ажойиб-ку!
-
Ҳ
а...

узун,
қ
оронғу
сукунат.
Гўшакдан
эшитилар-эшитилмас шовқин келарди, у ниманидир
ўйлаётганди... – Бугун сизни нима бўлса ҳам кўришим
керак. Ҳа, меникида 16 дан сўнг. Нима бўлса ҳам.
Дилбар! Нақадар дилбар! “Нима бўлса ҳам”... Сезяпман:
куляпман-у – ҳеч тўхтай олмаяпман ва бу кулгумни кўча
бўйлаб, фонар каби, бошим узра баланд кўтариб
кетаман...
Ташқарида мен томон шамол учиб келди. Айланиб,
ҳ
уштак
чалиб,
саваларди.
Аммо
мен
янада
қ
увноқлашардим. Ҳайқир, қинсир – фарқи йўқ: сен
деворларни ортиқ йиқита олмайсан. Бошим тепасида
сузувчи чўян қора булутлар қулаяпти – майли: сизлар


212
Биз
қ
уёшни беркита олмайсизлар – биз уни абадиян зенитга
49
михлаб қўйганмиз – биз, Исо Навинлар.
Бурчакда – девор ойнасига пешоналари билан ёпишиб,
бир гуруҳ Исо-Навинлар турганди. Ичкарида кўз
қ
амаштирувчи оқ столда уларнинг бири ётганди. Оқ
рангда сариқ бурчаги билан очилган яланг товонлар
кўринарди, оқ шифокорлар – бош томонга эгилдилар, оқ
қ
ўл – бошқа бир қўлга нимадир билан тўлдирилган
шприцни узатди.
- Сизчи – нега бораяпсиз, - сўрадим мен – ҳеч кимни
ёки, тўғрироғи, ҳаммани. 
- Ўзингизчи, - мен томон ўгирилди қандайдир айлана. 
- Мен – кейинроқ. Мен аввал...
Мен, бироз уялиб, уердан узоқлашдим. Мен ростдан ҳам
аввал уни, I ни, кўришим керак эди. Аммо нега “аввал”
эканлигига ўзимга ўзим жавоб бера олмадим...
Эллинг. Мовий-муз рангидаги ИНТЕГРАЛ ярқирар,
чақнар эди. Динамо машинада, мулойимлик билан
қ
андайдир сўзни – худди менга таниш бўлган сўзни –
қ
айта ва қайта айтиб, ғувилларди. Мен эгилиб,
двигателнинг узун совуқ трубасини силаб қўйдим.
Дилбар... нақадар – нақадар дилбар. Эртага сен – жонга
кирасан, эртага сен – илк бор ичингдаги оташ
учқунлардан титраб, қимирлаб кетасан...
Ҳ
аммаси кечагидек қолганида эди, мен бу шишадан
бўлган қудратли жониворга қай кўзим билан қарардим?
Агарда эртага 12 да – уни уларга беришимни
билганимда... ҳа, бераман...
49
Осмоннинг энг баланд нуқтаси


Евгений Замятин
213
Оҳисталик билан – орқадан тирсакдан. Ўгирилдим;
Иккинчи Қурувчининг ликопсимон, ясси юзи.
- Эшитдингизми, - деди у.
- Нимани? Операцияними? Ҳа, тўғри эмасми? Худди –
ҳ
амма каби, ҳамма – тезлик билан... 
- Йўқ, йўқ, уни эмас: синов учишини индингача бекор
қ
илишди. Ҳаммаси анавининг Операцияси сабабли...
Бекордан ҳаракат қилибмиз...
“Ҳаммаси Операция сабабли”... Кулгили, калтафаҳм.
Ликопидан бошқасини кўрмайди. Агарда у, Операция
бўлмаганида, эртага соат 12 да шиша қафасда қулфланган
ҳ
олда,
бетоқат
бўлиб,
деворларга
чирмашишни
бошлашини билганида эди...
Менинг хонамда, соат 15:30 да. Кирганимда – Ю ни
кўрдим. У столим ортида – суяклари кўриниб турган,
қ
адди ростланган, сабот билан – ўнг ёноғини қўлига
қ
ўйиб ўтирарди. Афтидан, у мени анчадан бери
кутаётганга ўхшайди: чунки мени кутиб олиш учун
ўрнидан ирғиб турганда, ёноғида бармоқларидан бешта
чуқурчалар пайдо бўлиб қолганди.
Бир сонияга менда – ўша ноҳуш тонг ҳотиралари, мана бу
ерда, стол олдида – у ғазабланган I нинг олдида... Лекин
бир сонияга, холос – сўнгра дарҳол бугунги куннинг
қ
уёши билан унутилиб кетди. Баъзида кундузи хонага
кираётганингизда чироқни ёқиб кирасиз – чироқ ёнди,
аммо унинг борлиги сезилмаяпти ҳам – жуда ҳам
кулгили, ночор, кераксиз чироқ...
Мен, ўйланмасдан, унга қўлимни узатдим, мен уни
кечиргандим – у менинг икки қўлимни маҳкам тутиб,


214
Биз
уларни қаттиқ сиқиди ва, қадимги тақинчоқлар каби
осилиб турган, ёноқлари ҳаяжондан титраб кетди:
- Мен сизни кутгандим... бир дақиқага, холос... мен
фақатгина қай даражада бахтли ва сиз учун қай даражада
хурсанд эканлигимни айтмоқчи эдим! Тушуняпсизми:
эртага-индинга – сиз бутунлай тузалиб кетасиз, сиз
қ
айтадан туғилдингиз...
Мен стол устида бир варақча кўрдим – кечаги
қ
айдимнинг сўнгги икки саҳифаси: уларни уерда қандай
қ
олдирган бўлсам, шундай турибди. Мен уерда нималар
ёзганлигимни, у кўрганида... Нима бўлганда ҳам, фарқи
йўқ: энди булар – тарих, холос, энди булар – тескари
тақилган биноклдаги каби, кулгили даражада олис...
- Ҳа, - дедим мен, - ва биласизми: мана мен ҳозир
ҳ
иёбондан келаётган эдим, қаршимда бир киши чиқиб
қ
олди ва унинг кўприкда сояси тушиб турибди. ...ва
биласизми: сояси ўзидан нур таратяпти. Менимча –
ишончим комил-ки – эртага бир дона ҳам одамнинг,
нарсанинг, қуёшнинг сояси қолмайди – у орқали...
У мулойимлик ва жиддийлик билан:
- Сиз – ҳаёлпарастсиз! Мактабдаги ўқувчиларимга бу
тарзда гапиришларига руҳсат бермасдим...
Яна болалар, у уларни бараварига, подалар каби
Операцияга
олиб
боргани, уерда уларни боғлаб
қ
ўйишига тўғри келгани, “севсангиз” аёвсиз, ҳа, аёвсиз
“севишингиз” кераклиги ва у, чамаси, ваниҳоят журъат
қ
илиши ҳақида қандайдир гаплар...
Тиззалари орасига кириб қолган кулранг аралаш мовий
рангли матони тўғрилаб, индамай, тезлик билан мени
бутунлай табассумига кўмиб юборди ва кетди.


Евгений Замятин
215
...ва – бахтимизга, қуёш бугун ҳали тўхтамаганди, қуёш
югураётганди ва мана соат 16 бўлди, мен эшикни
тақиллатяпман – юрагим дук-дук уряпти...
- Киринг!
Ерга – унинг курсиси олдига, оёқларини қучоқлаб,
бошимни тепага кўтариб, унинг кўзларига қарайман –
навбатма-навбат, бирига ва иккинчисига – ва ҳар бирида
– ажойиб асирликда – ўз аксимни кўриш...
Девор ортида эса тўфон, уерда – булутлар тобора
чўянлашиб боряпти: ҳа, майли! Миямда – торайиб кетди,
баттол – қирғоқлардан чиқиб кетаётган – сўзлар ва мен
қ
уёш билан биргаликда қаергадир учиб кетяпман... йўқ,
биз энди қаерга эканлигини биламиз – ортимдан
сайёралар – олов пурковчи ва алангали, куйловчи гуллар
мавжуд бўлган сайёралар; онгли тошлар уюшган
жамиятларда бирлашган соқов, кўк сайёралар; бизнинг
еримиз сингари, мутлақ, юз фоизли бахт чўққисига
эришган сайёралар...
Бирдан – тепадан:
- Юксак чўққи – бу уюшган жамиятда бирлашган
тошлар деб ўйламайсанми?
Янада ўткирроқ, янада тўқроқ учбурчак:
- Бахтчи... Бахт нима? Ахир истаклар – уқубатли,
шундай эмасми? ...ва аниқ-ки: бахт – ҳеч қандай
истакларнинг йўқлиги, бир дона ҳам бўлмаслиги... Биз
ҳ
али ҳамон бахт олдига плюс белгисини, мутлақ бахт
олдига эса, албатта, минус, илоҳий минус белгисини
қ
ўяётганимиз нақадар катта хато, нақадар маъносиз
бидъат. 
Мен – эслайман – паришонхотир бир нималар дедим:


216
Биз
- Мутлақ минус – 273°...
- Минус 273 – айнан. Бироз салқин, аммо бунинг ўзи ҳам
биз – чўққида эканлигимизни исботламайдими.
Худди анча аввалдаги каби – у менинг ўрнимга, менинг
орқамдан гапирганди – менинг фикрларимни очиб
берганди. Бироқ бунда қандайдир қўрқинчли ҳолат бор
эди – мен бундай қила олмасдим – ва зўр бериб ўзимдан
“йўқ”ни чиқардим. 
У кулиб юборди, баланд – жуда ҳам баланд. Тез, сонияга,
қ
андайдир чегарагача кулиб олди – қоқилиб кетди –
пастга... Пауза.
Ўрнидан турди. Қўлларини менинг елкамга қўйди. Узоқ,
асталик билан тикилиб турди. Сўнгра мени ўзига тортди
– ҳеч нима йўқ, биргина унинг ўткир, иссиқ лаблари.
- Алвидо!
Бу менга олисдан, тепадан тезда етиб келмади – балки
бир дақиқадан, икки дақиқадан кейин етиб келгандир.
- Нима деганинг бу “алвидо”?
- Сен касалсан-ку, мени деб жиноятлар содир
этаётгандинг – наҳот булар сен учун азобли бўлмаган
бўлса? Энди бўлса, Операция – ва сен мендан тузалиб
кетасан. Алвидо.
- Йўқ, - бақириб юбордим мен. 
Оқда аёвсиз-ўткир, қора тўртбурчак:
- Нега? Бахтни истамайсанми?


Евгений Замятин
217
Бошим учиб кетаётганди, икки мантиқий поездлар
тўқнашиб кетганди, бир бирга ташланиб, бузғунчилик
қ
илиб, тарақларди.
- Хўш, кутяпман – танла: Операция ва юз фоизли бахт
ёки...
“Сенсиз яшай олмайман, сенсиз керак эмас”, - дедим ёки
ҳ
аёлимдагина ўйладим – билмадим, аммо I эшитганди.
- Ҳа, биламан, - жавоб берди у менга.
Сўнгра – қўлларини елкаларимдан олмай ва кўзлари
билан кўзларимни қўйиб юбормай:
- Ундай бўлса – эртагача. Эртага – ўн иккида:
эсингдами?
- Йўқ. Бир кунга қолдирилди... Индинга...
- Биз учун яна ҳам яхши. Ўн иккида – индинга. 
Мен – қоронғи кўчадан – ёлғиз кетардим. Шамол мени –
варақча каби – айлантирар, олиб кетар, ҳайдар эди; чўян
осмоннинг бўлаклари ҳануз учар, улар ҳали чексизлик
узра бир неча кун учишлари керак... Мени учратаётган
рақамларимнинг униформалари безовта қиларди – аммо
мен ёлғиз кетардим. Тушуниб тургандим: ҳамма
қ
утқарилди, аммо менга нажот йўқ, мен қутқарилишни
хоҳламайман…


218
Биз


Евгений Замятин
219
Ў
ТТИЗ ИККИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling