Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Сўнгги сон. Галилейнинг хатоси. Яхшиси


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Сўнгги сон. Галилейнинг хатоси. Яхшиси.
Мана менинг I билан – кеча, Қадимги Уйда,
фикрларнинг мантиқий ривожига тўсиқ бўлувчи чипор
шовқин – қизил, яшил, оч сариқ, оқ, тўқ сариқ ранглар –
ичида ва пучуқбурун шоирнинг мармарда қотиб қолган
табассуми остида бўлган суҳбатимиз...
Мен бу суҳбатни бир дона ҳарф ҳам қолдирмай қайд
қ
иляпман, негаки, менимча, у Ягона Давлат тақдирида
муҳим ўринга эга ва бундан ташқари: Борлиқнинг
тақдирида ҳам. Яна бир нарса – бу қайдларда сиз, менинг
нотаниш ўқувчиларим, эҳтимол, менинг ҳаракатларимни
оқлашга қандайдир маънода сабаб топасиз...
I дарҳол, ҳеч қандай тайёргарликсиз, барчасини бошимга
ёғдирди:
- Биламан, индинга сиз – ИНТЕГРАЛнинг илк синов
учишини амалга оширасиз. Ўша куни – биз уни қўлга
оламиз.
- Қандай қилиб? Индинга?
- Ҳа. Ўтир, ҳавотирланма. Бир дақиқани ҳам беҳуда
сарфлай олмаймиз. Тунов куни Қўриқчилар томонидан
тусмолдан ушланган юз кишининг ичида 12 нафар Мефи
ҳ
ам бор экан. Икки-уч кун ўтказсак – улар нобуд бўлади.
Мен индамасдим. 
- Синов жараёнини назорат қилиш учун – сизларнинг
олдингизга
электротехникларни,
механикларни,
шифокорларни,
метеорологларни
юборишади.


204
Биз
Роппа-роса 12 да – эслаб қол, - тушликка қўнғироқ
чалганда ва ҳамма ошхонага кетганда, биз коридорда
қ
олиб, ҳаммани ошхонада қамаб қўямиз – ва ИНТЕГРАЛ
бизники бўлади... Тушуняпсанми: нима қилиб бўлса ҳам,
унга эришишимиз керак. Бизнинг қўлимизда ИНТЕГРАЛ
– ҳаммаёққа бир уринишда, тезлик билан, оғриқсиз баҳам
бериш учун қуролга айланади. Уларнинг аэроси... ҳа! У,
худди калхатга қарши, майда чивиндек. Агарда вазият
буни талаб этса – двигателларнинг оғзини пастга қаратиб
қ
ўйишимиз мумкин ва биргина уларнинг ҳаракати
билан...
Мен сапчиб ўрнимдан туриб кетдим:
-
Бу
ақлга
сиғмайди!
Бемаънилик!
Наҳотки
тушунмасанг: сизлар жазм қилмоқчи бўлганларинг –
инқилобми?
- Ҳа, инқилоб! Нега энди бемаънилик экан?
- Бемаънилик – чунки инқилоб бўлиши имконсиз.
Чунки бизнинг – буни сен эмас, мен айтяпман – бизнинг
инқилоб сўнггиси эди. Ортиқ ҳеч қандай инқилоб
бўлиши мумкин эмас. Бу ҳар кимга аён...
Қ
ошларнинг истеҳзоли, ўткир учбурчаги:
- Азизим: сен – математиксан. Ҳаттоки – бунданда
кўпроқ: сен математикадан – файласуфсан. Шундай экан:
менга сўнгги сон неча эканлигини айтчи.
- Яъни? Мен... мен тушунмаяпман: қандай сўнгги?
- Сўнгги, энг юқори, энг катта.
- Аммо, I, ахир бу бемаънилик-ку. Сонларнинг сони –
чексиз экан, қайси сонни сўнгги демоқчисан?


Евгений Замятин
205
- Сен қайси инқилобни сўнгги демоқчисан? Сўнгги –
йўқ, инқилоблар – чексиз. Сўнгги – бу ёш болалар учун:
уларни чексизлик чўчитади; улар тунда осуда ухлашлари
учун...
- Аммо қандай маъно – буларнинг барчасида қандай
маъно бор – Валинеъмат ҳаққи, айтчи? Ҳамма бахтли
бўлса, бундай қилишда қандай маъно бор?
- Тасаввур қилиб кўр... Ҳа, ҳўп: шундай бўла қолсин.
Кейин нима бўлади?
- Кулгили! Жуда ҳам ёш болаларга ҳос савол. Уларга бир
нимани айтиб берсанг – охиригача айтиб берсанг ҳам,
улар барибир ҳам: кейин нима бўлади, нимага? деб
сўрашади. 
- Болалар – ягона жасур файласуфлардир. ...ва жасур
файласуфлар – шубҳасиз, болалардир. Худди шу тарзда,
болалар каби, доимо: кейин нима бўлади? деб сўраш
керак.
- Кейин ҳеч нима бўлмайди! Гап тамом вассалом.
Борлиқда - бир текисда, ҳаммаёқда – тўкилган...
- Аҳа, бир текисда, ҳаммаёқда! Айнан мана шу ҳолат –
энтропиядир, психологик энтропия. Наҳотки, сен,
математик, фақатгина ҳароратларнинг ҳар хиллигида,
иссиқлик қарама-қаршиликларида ҳаёт мавжудлигини
тушунмаяпсан.
Агарда бутун Коинотда бир хил
иссиқликдаги – ёки бир хил совуқликдаги таналар...
Уларни тушириб юбориш керак – олов, портлаш,
жаҳаннам... Биз ҳам – тушуриб юборамиз.
- Аммо, I, тушунсангчи, тушунсангчи: бизнинг
аждодларимиз – Икки Юз Йиллик Уруш даврида – айнан
шу ишни қилишганди... 


206
Биз
- О, улар ҳақ эди – минг бора ҳақ эди. Улар ягона хатога
йўл қўйганди: вақт ўтиб, улар ўзларини – табиатда ягона
бўлган

сўнгги
сонлар
эканликларига
ишониб
қ
олишганди. Уларнинг хатоси – Галилейнинг хатосидир:
у ер қуёш атрофида айланади деганда, ҳақ эди, бироқ у
бутун қуёш тизими қандайдир марказ атрофида
айланади деганда, ернинг ҳақиқий, нисбий бўлмаган,
орбитаси сира ҳам қандайдир жўн айлана эмаслигини
билмаганди...
- Сизларчи?
- Биз бўлса, сўнгги сон мавжуд эмаслигини, ҳануз
биламиз. Эҳтимол, унутиб қўярмиз. Йўқ: ҳаттоки,
шубҳасиз – қариганимизда, эсимиздан чиқариб қўямиз –
худди ҳамма нарсанинг қариши муқаррар бўлгани каби.
Ўшанда
биз

иложсиз
пастга

худди
кузда
дарахтларнинг барглари тўкилгани каби – индинга
сизлар... Йўқ, йўқ, азизим, - сен эмас. Сен биз билансан-ку,
сен – биз билансан!
Оловланган, уюрмаланган, чақнаган – мен уни ҳеч қачон
бу ҳолатда кўрмагандим – у мени ўзи билан, бутун
борлиғи билан қучоқлади. Мен ғойиб бўлдим...
Сўнгги сўзлар – кўзларимга тик боқиб:
- Эслаб қол: ўн иккида.
Мен жавоб қайтардим:
- Ҳа, эсимда.
Кетди. Мен – баттол, турфа овозим шовқиннинг – кўк,
қ
изил, яшил, оч сариқ, тўқ сариқ рангларнинг ичида –
ёлғизман...


Евгений Замятин
207
Ҳ
а, 12 да... – бирдан юзимга ўтириб қолган аллақандай
бегона, қоқиб юбориб бўлмайдиган жисмни сездим.
Бирдан – кечаги тонг, Ю – ва унинг I нинг юзига
бақиргани... Нега? Бу қандай бемаънилик?
Тезроқ ташқарига чиқишга шошилдим – тезроқ уйга,
уйга...
Қ
аерлардадир
орқамда
Девор
устида
учаётган
қ
ушларнинг қаттиқ чинқирашини эшитдим. Қаршимда
бўлса,
ботаётган
қ
уёшда

малина
рангидаги
кристалланган оловдан – гумбаз, ловуллаётган уйларнинг
улкан палахсаси, осмонда чақмоқ каби қотиб қолган –
Аккумуляторли
Миноранинг
шпици.
Буларнинг
барчасини – бу нуқсонсиз геометрик гўзалликни – мен ўз
қ
ўлларим билан... Наҳотки – бошқа ҳеч қандай ечим, ҳеч
қ
андай йўл бўлмаса?
Қ
андайдир аудиториум олдидан (сони эсимда йўқ).
Ичкарида – курсилар уюм бўлиб ётибди; ўртада – қор
каби оппоқ шишадан бўлган чойшаблар билан ёпилган
стол; оқда – пушти қуёшнинг доғи. Буларнинг барида
қ
андайдир номаълум – шу сабабли даҳшатли – эртанги
кун яширинган. Фикрлаган – кўра оладиган – инсон
номаълум икслар қонуниятсизликлари ичида яшаши –
ғ
айритабиий. Кўзларингизни боғлаб, атрофни пайпаслаб,
қ
оқилиб, юришга мажбурлашганида ва сиз қаерлардадир
яқинингизда – қирра борлигини, унга бир қадам
қ
олганини ва сиздан биргина эзилган гўшт бўлаги
қ
олишини билганингизда, бу ҳам айни бўлар эдими?
Кутмасдан – ўзимни бошим билан пастга ташласамчи? Бу
барчасига
ечим
бўладиган,
ягона
тўғри
ҳ
аракат
бўлмайдими?


208
Биз
Ў
ТТИЗ БИРИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling