Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Ишонмайман. Тракторлар. Одам пайраҳаси
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Ишонмайман. Тракторлар. Одам пайраҳаси.
Ўлишингизга ишонасизми? Ҳа, одам ўлиши муқаррар, мен – одамман: демак... Йўқ, бундай эмас: мен сиз буни билишингизни биламан. Мен сўраётган нарса: бунга тамомийла, бутунлай, ақлингиз билангина эмас, балки вужудингиз билан ҳам ишонган пайтларингиз бўлганми; мана бу саҳифани ушлаб турган бармоқларингиз, қачондир сарғайиб кетиши, муз каби бўлиб қолишини ҳис қилганмисиз... Йўқ: албатта, ишонмайсиз – ва шу сабабли ҳам ўзингизни ўнинчи қаватдан кўприкка ташламадингиз, шу сабабли ҳ ам овқат ейсиз, саҳифаларни очасиз, соқолингизни оласиз, куласиз, ёзасиз... Худди шу ҳолат – ҳа, худди шу ҳолат – бугун менда ҳам. Мен соатдаги анави кичкина қора кўрсаткич шуердан пастга, ярим тунга судралиб тушишини, яна қайтадан аста-секин тепага кўтарилишини, қандайдир охирги чизиқни босиб ўтишини ва сўнгра эҳтимолдан узоқ бўлган эртага бўлишини биламан. Мен буларни биламан, аммо барибир ҳам негадир ишонмайман – ёки, балки, йигирма тўрт соат менга йигирма тўрт йилдек туйилар. Шунинг учун ҳали нимадир қилишга, қаергадир шошилишга, саволларга жавоб беришга, трап бўйлаб “Интеграл” га чиқишга вақтим бор деб ўйлайман. У ҳануз сувда тебранаётганини сезяпман ва, тутқични маҳкам ушлаб олишим кераклигини ва қўлларим остида муздек ойна эканлигини, биляпман. Жонли шаффоф кранлар, гўё турнаники каби бўйинларини эгиб, тумшуқларини чўзиб, меҳр ва мулойимлик билан ИНТЕГРАЛ двигатели 220 Биз учун керакли бўлган даҳшатли портловчи овқат билан озуқалантиряпти. Пастда дарёда – шамолдан шишиб кетган, кўк сув томирларини, тугунларини аниқ ва равшан кўряпман. Аммо: буларнинг бари мендан айри, менга ёт ва ялпоқ – худди қоғоздаги чизма сингари. Иккинчи Қурувчининг ясси чизма каби юзи бирдан гапиришни бошлади – ғалати: - Хўш: двигателлар учун қанча ёқилғи оламиз? Агарда уч соат деб ҳисобласак... ҳа, майли, уч ярим соат... Қ аршимда – лойиҳада, чизмада – ҳисоблагич билан менинг қўлим, логарифмик циферблат, 15 сони. - Ўн беш тонна. Яхшиси... ҳа: яхшиси юз тонна олиб олинг... Бунинг сабаби мен барибир ҳам эртага, эртага... Мен ташқаридан – циферблатли қўлим сезилар-сезилмас титрашни бошлаётганини кўряпман. - Юз? Нега бунча кўп? Ахир бу – бир ҳафтага. Бир ҳ афта ҳам эмас: унданда кўпга! - Ким билсин... нима бўлишини билиб бўлмайди... - Биламан... Шамол ҳуштак чаляпти, ҳаво аллақандай кўринмас нарса билан тепагача лиммо лим. Нафас олишга қийналяпман, юришга қийналяпман – қийин, секин, бир сонияга ҳам тўхтамай – хиёбон охиридаги аккумуляторли минора соатининг миллари судраляпти. Минора шпици – булутларда – хира, кўк ва жарангсиз увиллаяпти: электр токини симирмоқда. Мусиқа Заводининг трубалари гувиллаяпти. Евгений Замятин 221 Ҳ ар доимгидек – тўртталик сафларда. Аммо сафлар – қ андайдир мустаҳкам эмас ва, эҳтимол, шамолдан – тебраниб, эгиляпти. Янада кўпроқ. Мана нимагадир урилиб, орқага чекиниб кетдилар ва яхлит, карахт, зич тез-тез нафас олаётган гувалачага айландилар; ҳамманинг бўйни бирданига жирканч, узун бўлиб қолди. - Қаранглар! Йўқ, анави томонда – қаранглар, тезроқ! - Улар! Бу улар! - ...Мен бўлса – ҳеч ҳам! Ҳеч ҳам – яхшиси бошимни Машинага... - Жим! Ақлдан озган... Бурчакда, аудиториумда – эшик ланг очиқ эди ва уердан – секин ҳаракатланаётган, оғир колонна, элликтача одам. Аслида “одам” сўзи – унчалик тўғри келмайди: оёқлар ўрнига – қандайдир оғир, сиқиқ, ғилдиракнинг кўринмас приводидан иммилаётган жисмлар; одамлар ўрнига – қ андайдир одамсимон тракторлар. Уларнинг бошларининг тепасида ҳавода тилларанг қуёш тикилган оқ байроқ ҳилпираяпти ва қуёш нурларида ушбу ёзув: “Биз биринчимиз!” “Биз операциядан ўтдик!” “Ҳамма бизнинг ортимиздан!” Улар оломон ичидан аста-секин, шиддат билан ўтиб кетдилар – ва, бизнинг ўрнимизга уларнинг йўлида девор, дарахт, уй бўлганида, улар айни тарзда шиддат билан деворни, дарахтни, уйни янчиб ўтиб кетишлари аниқ эди. Мана – улар деярли хиёбон ўртасига келиб қ олди. Қўлма-қўл ушлашиб, биз томон қараб, занжир бўлиб ёйилдилар. Биз – чиранаётган, ҳурпайган бошли 222 Биз гувалача – кутяпмиз. Бўйинлар турналарники каби чўзилган. Булутлар. Шамол ҳуштак чаляпти. Бирдан қанот занжирлар ўндан-чапдан тезлик билан букилиб кетди ва бизни – худди оғир машина тоғ тагига қ улагандек – тобора тез – доира ичига олдилар ва очилган эшиклар томон, эшикка, ичкарига... Кимнингдир ўткир чинқириши: - Мажбурлаб киргизишмоқда! Қочинглар! Ҳ амма отилди. Деворнинг олдида – ҳануз тирик энгсиз дарвозалар, ҳамма ўша ерга, бошлари билан олдинга – бошлар бир зумда пона каби ўткирланди ва ўткир тирсаклар, қовурғалар, елкалар, биқинлар. Ўт ўчириш шлангида қ исилиб қ олган сув отилиб чиқишни бошлагандай, тапиллаб юраётган оёқлар, силкинаётган қ ўллар, униформалар ҳар тарафга сочилишни бошлади. Қ аердандир кўзимга бир зумга – S ҳарфи каби икки ёқлама букилган тана, шаффоф қанот-қулоқлар кўринди – ва сўнгра ғойиб бўлди, ер ютгандай – ва мен ўзим – сониялик қўллар, оёқлар ичида – югуряпман... Нафасимни ростлаш учун қандайдир подъезддаман – дастлаб орқаси билан эшикка – сўнгра мен томон, шамолдай, митти одам пайраҳаси урилди. - Мен ҳаммавақт... сизнинг изингиздан... Истамайман – тушуняпсизми – истамайман. Розиман... Думалоқ, митти қўллар менинг енгимда, думалоқ кўк кўзлар: бу у, О. Девордан судралиб тушиб, ерга чўкиб ўтирди. Пастга, совуқ зиналарда кулча бўлиб ураниб олди ва мен – унинг тепасида, бошини, юзини силаяпман – қўлларим ҳўл. Шундай: худди мен жуда ҳам улкан, у бўлса – жуда ҳам кичкина – менинг кичик бўлагимдек. Бу Евгений Замятин 223 ҳ олат I билан бўлган ҳолатдан бутунлай фарқли эди ва ҳ озир менга: бундай муносабат қ адимгиларнинг ўзларининг шахсий фарзандларига бўлган муносабатларига ўхшаш деган фикр келди. Пастда – юзни беркитаётган қўллар орасидан – аранг эшитиляпти: - Мен ҳар кеча... Бундай қила олмайман – агар мени даволашса... Мен ҳар кеча – ёлғиз қоронғуликда у ҳақида ўйлайман – у қандай бўлиши, мен уни қандай... У ҳолда яшашимда маъно қолмайди-ку – тушуняпсизми? Сиз ҳам мажбурсиз – сиз ҳам мажбурсиз... Ғ алати ҳис – лекин аслида менинг ишончим комил эди: мен ҳам мажбурман. Ғалати – чунки менинг ушбу бурчим – яна бир жиноят. Ғалати – чунки оқ бир вақтнинг ўзида қ ора бўла олмайди, бурч ва жиноят – бир-бирига мос келмайди. Ёки ҳаётда на оқ, на қора бор ва ранг фақатгина асосий мантиқий йўлланмага боғлиқ. Агарда унга ноқонуний йўл билан фарзанд берганим йўлланма бўлган бўлса... - Ҳ а, яхши – фақат керак эмас, керак эмас... – деяпман мен. – Тушуняпсизми: мен сизни I нинг олдига олиб боришим керак – ўтган сафар таклиф қилганим каби – у сизни... - Ҳа... (паст овозда, қўлларини юзидан туширмай). Мен унинг туришига ёрдам бердим. Индамай – ҳар ким ўз дарди ҳақида – балки иккимиз ҳам бир нарса ҳақида – ғ ира-шира тушаётган кўча бўйлаб, соқов қорамтир уйлар орасидан, шамолнинг тортилган, беаёв шохлари узра... Аллақандай шаффоф, таранг нуқтада – мен шамол ҳ уштаги орасидан орқада таниш, кўлмакда шалопгандек 224 Биз юрадиган қадам товушларини эшитдим. Бурилишда ўгирилдим – кўприкнинг хира ойнасида акс этган, елдек учаётган булутлар орасида – S ни кўрдим. Ўша заҳоти қ ўлларим менга бегона бўлиб, гоҳ у томон, гоҳ бу томон силкинишни бошлади ва мен О га – эртага... ҳа, эртага – ИНТЕГРАЛнинг илк учиши эканлигини, бу учиш мисли кўрилмаган, мутлақ ажойиб, даҳшатли нарса бўлиши ҳ ақида баланд овозда айтиб берардим. О – дум-думалоқ, ҳайрат аро кўм-кўк тарзда менга ва менинг ҳаяжонда маъносиз силкинаётган қўлларимга тикиларди. Аммо мен уни гапиришга қўймай – тинмай валдираяпман, валдираяпман. Ичимда бўлса, алоҳида – бу биргина менга эшитиляпти – бир фикр талвасада ғ увиллаб, тақиллаяпти: “Мумкин эмас... қандай қилиб бўлса ҳам... У, S, орқамдан эргашиб I нинг олдига боришига йўл қўймаслик лозим...” Чапга бурилиш ўрнига – мен ўнгга бурилдим. Кўприк ўзининг итоаткор қ уллар каби эгилган белини уччаламизга – мен, О ва орқадаги S га – топширди. Сув сатҳига нариги қирғоқдаги ёритилган бинолар чироқлари акси алангалар каби тушиб, саросимада ирғиётган, ғ азабнок оқ кўпиклар сепилган минглаб учқун парчаларига айланиб сочилиб кетардилар. Шамол, қ аердадир пастак қилиб тортилган тор каби, ғувиллаяпти. Тор орасидан – орқадан тинимсиз – Мен яшайдиган уй. О эшик олдида тўхтаб, нимадир дейишни бошлади: - Йўқ! Сўз бергандингиз-ку... Аммо мен унинг гапини тугатишига йўл қўймай эшикни шоша-пиша очдим – ва биз ичкарида, вестибюлда. Назоратчи стол ортида – таниш, ҳаяжон ичра титраётган, осилиб кетган ёноқлар; атрофда эса – бир гала рақамлар – Евгений Замятин 225 қ андайдир баҳс, иккинчи қават панжарасидан осилиб турган бошлар – битта-битта пастга югуриб тушишяпти. Лекин бу ҳақида – кейин, кейин... Ҳозир бўлса, О ни зудлик билан қарама-қарши тарафдаги бурчак томон етакладим, деворга ўгирилиб чўккаладим (девор ортида: йўлак бўйлаб, орқага-олдинга қора, катта бошли шарпа судралиб юрганини кўрдим) ва ён дафтарчамни чиқардим. О – асталик билан курсисига ўтирарди – худди униформаси остида бадани эриб, буғланиб кетаётгандек ва ундан биргина бўш кўйлак ва бўш – кўк бўшлиқ ичига ютиб юборувчи – кўзлар қолгандек. Толиққан тарзда: - Нега мени буерга олиб келдингиз? Мени алдадингизми? - Йўқ... Жим бўлинг! Анави томонга қаранг: девор ортида – кўряпсизми? - Ҳа. Шарпа. - У – доим орқамдан... Қўлимдан келмайди. Тушуняпсизми – мумкин эмас. Ҳозир иккита сўз ёзаман – уларни олиб, ўзингиз борасиз. Биламан: у буерда қолади. Униформа остида – тўлишган бадан яна қимирлашни бошлади, қорни бироз думалоқ шакл олди, ёноқларида – саҳар, сезилар-сезилмас тонг отмоқда. Унинг совуқ бармоқлари орасига мактубни солдим ва қ ўлини маҳкам сиқдим; сўнгги бор унинг кўм-кўк кўзларидан тўйиб симирдим. - Алвидо! Балки яна қачондир... У қўлини чиқарди. Букчайиб, секин юриб кетди – икки қ адам ўтиб, тезда ўгирилди – ва яна рўпарамда. Лаблари 226 Биз қ имирлаяпти – кўзлари, лаблари – бутун борлиғи – менга қ андайдир сўзни қайта-қайта – ва нақадар чидаб бўлмас табассум, нақадар дард... Ундан кейин эгилган одам пайраҳаси эшикда, девор ортида кичкина шарпа – ўгирилмай, тезда – янада тезроқ... Мен Ю нинг столи олдига бордим. Ойқулоқларини ҳ аяжондан, ғазабдан шишириб, у менга деди: - Тушуняпсизми – ҳамма ёппасига ақлдан озгандай! Манави, гўё Қадимги Уй атрофида яланғоч ва бошдан-оёқ жун билан қопланган одамни кўрдим, деб айтяпти... Бўш, ҳурпайган бошлардан иборат тўдадан – бир овоз: - Ҳа! Яна бир бор қайтараман: ҳа, кўрдим. - Хўш, нима дейсиз? Сафсата! Ю нинг бу “сафсата”си – шу даражада ишонч тўла, эгилмас эди-ки, ўз-ўзимга савол бердим: “Охирги пайт мен билан ва атрофимда содир бўлаётганлар аслида сафсата эмасмикин?” Лекин пахмоқ қўлларимга қарадим – ва эсладим: “Сенда ҳ ам, менимча, ўрмон қонининг томчилари бўлса керак. Балки айнан шу сабабли мен сени...” Йўқ: бахтимга – сафсата эмас. Йўқ: бахтга қарши – сафсата эмас. Евгений Замятин 227 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling