Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Далиллар. Қўнғироқ. Аминман
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Далиллар. Қўнғироқ. Аминман.
Кун. Очиқ кун. Барометр 760. Наҳотки мен, Д-503, мана бу икки юз саҳифани ёзган бўлсам? Наҳотки мен қачондир буларни ҳис қилганман деб ўйлаганман ёки бу ҳақида ҳаёл сурганман? Дастхат – меники. Қолганлари ҳам худди шундай ёзилган, бироқ – бахтимга, биргина дастхат меники. Ҳеч қ андай бемаънилик, ҳеч қандай маъносиз метафоралар, ҳ еч қандай ҳиссиётлар: биргина далиллар. Негаки мен соғломман, мен мутлақо, бутунлай соғломман. Мен жилмаймоқдаман – жилмаймаслигим имконсиз: бошимдан аллақандай зирапчани чиқариб юбордилар, бошим енгиллаб, бўшаб қолди. Аниқроғи: бўшаб эмас, ошиқча, ёт нарсалардан, жилмайишга ҳалал берувчи нарсалардан ҳоли бўлиб қолди (жилмайиш – нормал одамнинг нормал ҳолати). Далиллар – шундай дейди. Ўша кечада, Коинотнинг чегарасини кашф қилган, қўшнимни, мени, биз билан бўлган ҳ аммани яқин атрофдаги аудиториумга (аудиториум рақами негадир таниш: 112) олиб бордилар. Уерда бизни столларга боғлаб, Буюк Операциядан ўтказишди. Эртаси куни мен, Д-503, Валинеъмат ҳузурига бордим ва унга бахт душманлари ҳақида билганларимни қолдирмай айтиб бердим. Нега энди аввал бу иш менга машаққатли бўлиб туйилди экан? Тушунарсиз. Ягона изоҳ: менинг аввалги касаллигим (қалбим). 274 Биз Ўша куни кечки пайт – У билан, Валинеъмат билан бир стол атрофида – мен биринчи марта машҳур Газ Хонада ўтиргандим. Ўша аёлни олиб келишди. Менинг олдимда у гувоҳлик бериши керак эди. У аёл ўжарлик билан индамас ва жилмаяр эди. Мен унинг тишлари ўткир ва оппоқ эканлигига ва бу жуда ҳам чиройлилигига эътибор бердим. Сўнгра уни Қўнғироқ остига олиб боришди. Унинг юзи қ ор каби оқариб кетди, кўзлари қора ва катта-катта бўлгани сабабли, бу жуда ҳам чиройли кўринарди. Қ ўнғироқдан ҳавони насос билан тортиб олишни бошлаганларида – у бошини ортга ташлади, кўзларини ярим юмди, лабларини маҳкам қисди – бу менга ниманидир эслатиб юборди. У, курсини маҳкам ушлаб олиб, менга қараб турарди – кўзлари ўзлари юмилиб кетмагунга қадар қараб турди. Кейин уни чиқариб, электродлар ёрдамида ҳушига келтириб, яна Қўнғироқ остига ўтказишди. Бу уч марта қайтарилди – у ўшанда ҳ ам ҳеч нима айтмади. Бу аёл билан олиб келинган бошқалар тўғрисўзроқ бўлиб чиқди: уларнинг кўпчилиги биринчи мартадаёқ гапиришни бошлади. Эртага уларнинг ҳаммаси Валинеъмат Машинаси зиналаридан чиқади. Ортга қўйиб бўлмайди – чунки ғарбий кварталларда – ҳ ануз тартибсизлик, бақир-чақирлар, мурдалар, ҳ айвонлар ва – афсуски – онгига ҳиёнат қилган бир қанча рақамлар. Аммо кўндаланг тарафдаги, 40-хиёбонда юксак волтли тўлқинлардан иборат бўлган вақтинчалик Девор барпо этишга эришдик. Умид қиламан-ки – биз ғалаба қ озонамиз. Бунданда зиёди: мен аминман – биз ғалаба қ озонамиз. Негаки онг ғалаба қозониши керак. 1920 Download 7.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling