Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
“Меники”. Мумкин эмас. Совуқ пол
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
“Меники”. Мумкин эмас. Совуқ пол.
Ҳ ануз кечаги бўлиб ўтганлар ҳақида. Уйқудан олдинги шахсий соатимда банд эдим ва шу сабабли кеча ёза олмадим. Буларнинг ҳаммаси менда муҳирланган, ва шу сабабли айниқса – абадий, бўлиши керак – чидаб бўлмас даражада совуқ пол… Кечки пайт менинг олдимга О келиши керак эди – унинг куни эди. Мен навбатчининг олдига парда учун руҳсат олгани тушдим. - Яхшимисиз, - сўради навбатчи. – Бугун қандайдир бошқачасиз… - Мен... мен касалман… Аслида гапларим тўғри эди: мен, албатта, касалман. Буларнинг бари касаллик. Ўша заҳоти ёдимга тушди: ҳа, ахир гувоҳнома... Чўнтакларимни титкиладим: мана – шиқирлаяпти. Демак – ҳаммаси, ҳаммаси ростдан ҳам чин эди экан. Мен қ оғозни навбатчига узатдим. Ёноқларим ловуллаётганини сездим; кўрмасдан билдим: навбатчи менга ҳайрон қараб турибди. Мана – 21:30. Чап тарафдаги хонада – пардалар туширилган. Ўнг тарафдаги хонада қўшнимни кўряпман: китоб устида – унинг сербўқоқ, дўнг сийқаси ва пешонаси – улкан сариқ парабола. Мен азобларда тинмай юрибман: қ андай қилиб – бўлиб ўтганлардан сўнг – у билан, О билан? Ўнг тарафдан – устимда унинг нигоҳини сезяпман, пешонасидаги ажинларини аниқ ва равшан 94 Биз кўряпман – бир қатор сариқ, чаплашиб кетган сатрлар; ва негадир бу сатрлар мен ҳақимдага ўхшайди – бу сатрлар мен ҳақимда. Ўн бешта кам 22 да хонамда – бахтиёр пушти қуюн, пушти қўлларнинг мустаҳкам ҳалқаси бўйним атрофини ўраб олди. Мана ҳис қиляпман: ҳалқа заифлашяпти, янада заифлашяпти – ечилиб кетди – қўллар тушди… - Сиз ўзгаргансиз, сиз олдингидаги каби эмассиз, сиз меники эмассиз! - Нақадар ёввойи атама: “меники”. Мен ҳеч қачон... – ва тилимга гап келмай қолди: бирдан миямга келди – аввал балки ундай эмасди, тўғри, аммо ҳозир… Ахир мен энди бизнинг онгли дунёимизда эмас, балки қ адимги, маъносиз, манфий бирнинг илдизлари бор дунёда яшаяпман. Пардалар тушяпти. Ўнг тарафдаги девор ортидаги қ ўшним китобини столдан ерга тушириб юборди ва, охирги, парда ва пол орасидаги ингичка тирқиш орасидан – сариқ қўл китобни ушлаганини – кўрдим ва менда: бор кучим билан шу қўлдан маҳкам тутиб олсам эди… - Мен ўйладим – бугун мен сизни сайрда учратмоқчи бўлдим. Кўп нарсани – жуда ҳам кўп нарсани сизга… Азизам, бечора О! Пушти оғиз – пушти яримой шохлари пастга қараган. Ахир унга бўлиб ўтганларнинг барчасини айтиб бера олмайман-ку – лоақал уни жиноятимга шерик қ илмаслик учун: ахир биламан-ку, у Қўриқчилар Бюросига боришга журъат қила олмайди, бинобарин – О ётганди. Мен асталик билан уни ўпардим. Мен унинг Евгений Замятин 95 билагидаги дўмбоқ бурмачани ўпаётгандим, унинг кўк кўзлари юмилганди, пушти яримой секинлик билан гуллаб, очилаётганди – ва мен унинг бутун баданини ўпардим. Бирдан аниқ ҳис қилдим: менинг бор-йўғим харобага, ташландиққа айланган. Қўлимдан келмайди, мумкин эмас. Керак – ва мумкин эмас. Лабларим дарров совиб қ олди. Пушти яримой қалтираб, нурсизлашиб, ғужмайди. О устига ёпинчиқни ташлаб ўраниб олди – ёстиққа бурканиб… Мен полда каравот олдида ўтирардим – нақадар совуқ пол – индамай ўтирардим. Пастдаги уқубатли совуқ тепага, янада тепага. Эҳтимол, ўша кўк, сассиз, сайёралараро маконларда ана шундай индамас совуқлик ҳ укм сурар. - Тушунсангизчи: истамагандим... – ғулдурладим мен. – Бор кучим билан… Рости шу: мен, ҳақиқий мен истамаётганди. Ундай бўлса ҳ ам: қай сўзлар билан унга айтсам экан. Унга темир хоҳламаганини, аммо қонун – муқаррар, аниқ эканлигини қ андай тушунтирсам экан… О юзини болишлардан кўтариб, кўзларини очмай: - Кетинг, - деди, аммо кўз ёшларидан “кединг” деб эшитилди – негадир ушбу аҳамиятсиз нарса ҳам ақлимга ўрнашиб қолибди. Совуқдан тарракдек қотиб даҳлизга чиқдим. Уердаги ойна ортида – туманнинг сезилар-сезилмас, сийрак тутуни. Аммо тунга яқин ҳаммаерни туман босса керак. Тун бўйи нима бўлар экан? 96 Биз О менинг олдимдан индамай лифт томон ўтиб кетди – эшик тарақлади. - Бир дақиқа, - бақирдим мен: қўрқиб кетдим. Аммо лифт аллақачон пастга, пастга, пастга ҳ аракатланарди. У мендан R ни олиб қўйди. У мендан О ни олиб қўйди. Шундай бўлса ҳам, шундай бўлса ҳам. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling