Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin
Қ ўнғироқ. Кўзгу денгиз. Абадий ёнаман
Download 7.28 Mb. Pdf ko'rish
|
Biz. Yevgeniy Zamyatin
Қ
ўнғироқ. Кўзгу денгиз. Абадий ёнаман. ИНТЕГРАЛ қурилаётган эллингга киришим билан – қаршимдан Иккинчи Қурувчи чиқди. Унинг юзи доимгидек: думалоқ, оқ, фаянс каби – ликоп ва – ликопда аллақандай чидаб бўлмас даражада бемаза нарса тортиқ қ илаётгандек – гапирди: - Касал бўлиб қ олибсиз, буерда сизсиз, бошлиқларсиз, кеча можаро юз берди, десак бўлади. - Можаро? - Ҳ а! Қўнғироқ, тугатдик, ҳаммани эллингдан чиқариш бошланди – ва тасаввур қилинг: чиқарувчи рақамсиз одамни ушлаб олди. Қандай қилиб кириб олди экан – тушуна олмаяпман. Операцион Залга олиб кириб кетишди. Уерда у эпчилдан ҳаммасини суғуриб олишади, қ андай қилиб ва нимага... (жилмайиш – тотли...) Операцион залда – Валинеъматнинг бевосита бошчилигида бизнинг энг зўр ва малакали шифокорларимиз ишлайди. Уерда – турли хил асбоб-ускуналар ва, асосийси, машҳур Газ Қўнғироғи бор. У, аслида, қадимий мактаб тажрибаси: сичқон шиша кулоҳ остига ўтказилган; ҳаво насоси ёрдамида ҳаво янада сийраклаштириляпти... ва ҳоказо. Аммо фақат, албатта, Газ Қ ўнғироғи анчагина мукаммал қ урилма – турли-туман газлардан фойданаланиб, сўнгра – бу, албатта, ортиқ ожиз ҳайвонларни таҳқирлаш эмас, бунда буюк мақсад бор – Ягона Давлат тинчлиги тўғрисида қ айғуриш, бошқа сўз билан айтсак, миллионлар бахти тўғрисида. Чамаси беш аср аввал, Операцион Зал 98 Биз энди-энди ишга туширилаётганда, уни қ адимий инквизиция билан таққослаган аҳмоқлар бўлган эди, аммо бу, худди трахеотомия 32 қ илувчи жарроҳ ва кўчадаги безорини тенглаштириш кабидир: иккисининг қ ўлида ҳам айни пичоқ бўлиши, иккиси ҳам айни иш қ илиши мумкин – тирик инсоннинг томоғини кесишади. Аммо уларнинг бири – яхшилик қилувчи, иккинчиси – жиноятчи, бири “мусбат” белгиси билан, иккинчиси “манфий” белгиси билан… Буларнинг бари тушунарли, буларнинг бари бир сонияда, мантиқ машинасининг бир айланишида, сўнгра эса тишлар ўша заҳоти “мусбат” белгисини илинтириб олди – ва мана тепада бошқа: ҳалқа шкафда ҳануз тебраняпти. Эшик энди ёпилган кўринади – у, I, бўлса, йўқ: ғойиб бўлди. Буни машина амалга оширган бўлиши мумкин эмас. Туш? Бироқ мен ҳозир ҳам ҳис қиляпман: ўнг елкамда тушунарсиз ширали оғриқ – ўнг елкамга суяниб, I – менинг олдимда туманда. “Туманни яхши кўрасанми?” Ҳа, туманни ҳам... ҳаммаёқни яхши кўраман, ҳ амма – диркиллама, янги, ажойиб нарсаларни, ҳаммаси – яхши... - Ҳ аммаси – яхши, - дедим мен, овозимни чиқариб. - Яхши? – фаянс кўзлар дум-думалоқ бўлиб бақрайиб қаради. – Нима деганингиз бу, бунинг нимаси яхши? Агар бу рақамсиз кира олган бўлса... демак, улар – ҳ ар ерда, атрофимизда, ҳаммавақт, улар буерда, улар – ИНТЕГРАЛ атрофида, улар… - Ким у улар? - Мен қаердан билай кимлигини. Аммо мен уларни ҳ ис қиляпман – тушуняпсизми? Ҳаммавақт. 32 Нафас олиш йўлларини операция қилиш Евгений Замятин 99 - Эшитдингизми: қ андайдир операция ўйлаб топишибди – ҳаёлпарастликни кесиб ташлашар экан. (Шу кунларда ҳақиқатдан ҳам шунга ўхшаш гап эшитгандим.) - Ҳ а, эшитдим. Бунинг қандай даҳли бор? - Шундай, ўрнингизда бўлганимда – бориб, сизга шу операцияни қилишларини илтимос қилардим. Ликопда аниқ ва равшан лимонсифат нордон нимадир кўринарди. Ажойиб* - унинг ҳаёлпараст бўлиши мумкинлигига шама қилиш уни ранжитган кўринади... Аммо: бир ҳафта олдин, эҳтимол, мен ҳам ҳафа бўлардим. Энди бўлса – энди йўқ: чунки менда у борлигини – касаллигимни – биламан. Бундан ташқари – тузалгим келмаганини ҳам – биламан. Истамайман ва гап тамом. Шиша зинапоялардан тепага чиқдик. Остимиздаги – ҳаммаёқ – гўё кафтимизда… Сизлар, ушбу қайдларни ўқиётганлар, - ким бўлсангиз ҳ ам, сизнинг тепангизда қуёш бор. Агарда сиз ҳам қ ачонлардир шундай, худди мен каби, касал бўлган бўлсангиз, эрталабда қуёш – қандай бўлишини – қандай бўлиши мумкинлигини – биласиз, сиз бу пушти, шаффоф, иссиқ қуёшни биласиз. Ҳавонинг ўзи ҳам – бироз пушти, атроф майин қуёш қонига тўйинган, ҳ аммаёқ – жонли: тирик ва барчаси жилмайяпти – одамлар. Содир бўлиб, бир соатдан сўнг ғойиб бўлар, бир соатдан сўнг пушти қон томчилаб оқар, бироқ ҳануз – тирик. Кўряпман: ИНТЕГРАЛнинг шиша томирларида нимадир уриб, қуйилиб турибди; ИНТЕГРАЛ ўзининг буюк ва қўрқинчли келажаги, тепага, сизларга, доимо излаб, топа олмайдиган нотаниш сизларга олиб чиқадиган муқаррар бахтнинг оғир юки тўғрисида ўйлаётганини кўряпман. Сизлар топасизлар, сизлар 100 Биз бахтли бўласизлар – сизлар бахтли бўлишга мажбурсизлар ва кутишингиз оз қолди. ИНТЕГРАЛнинг корпуси деярли тайёр: бизнинг – олтин каби абадий, пўлат каби эгилувчан – ойнамиздан бўлган бежирим узунчоқ эллипсоид. Кўрдим: ойнадан бўлган танага ичкаридан кўндаланг қирралар – шпангоутлар, бўйлама – стрингерлар маҳкамлаётгандилар; қуйруқда улкан ракета моторига пойдевор ўрнатаётгандилар. ИНТЕГРАЛнинг бақувват думи ҳар 3 сонияда фазога олов ва газлар пуркашни бошлайди – ва елиб, чопиб учади – бахтнинг оловли Темури… Кўрдим: Тейлор бўйича, пастдаги одамлар, баҳайбат машинанинг дастаги сингари, бир маромда ва тезликда, эгилар, букилар, айланар эдилар. Уларнинг қўлларида найчалар ялтирарди: оташ каби кесар, оташ каби шишадан бўлган деворларни, гўнияларни, қирраларни эритиб юборар эди. Кўрдим: ойна релслардан асталик билан шаффоф-шишадан бўлган махлуқ-кранлар ғ илдираб кетарди ва, худди одамлар каби, итоат билан бурилар, эгилар, ичкарига, “Ин т е г р а л”нинг ичига, ўзларининг юкларини суқар эдилар. Булар юксак, ҳ айратда қолдирадиган гўзаллик, уйғунлик, мусиқа... Тезроқ – пастга, уларнинг олдига, улар билан! Мана – елка-елкага, улар билан бир тан-у жон бўлиб, пўлат ритм томонидан ишғол қилиндим... Бир маромдаги ҳ аракатлар: диркиллама-думалоқ, қирмизи юзлар; ақлсиз билимлардан хиралашмаган, шаффоф пешоналар. Мен ойна дарё узра сузардим. Мен дам олардим. Бирдан кимдир мен томон беташвиш ўгирилди: - Хўш, қалай: бугун яхшими? - Нима яхшими? Евгений Замятин 101 - Ҳ а – кеча кўринмадингиз. Биз ўйлабмиз-ки – сизда ҳ авфли... – пешонангиз ярақлаяпти, табассумингиз – ёш болаларники каби маъсум. Қ изариб кетдим. Мен бу кўзларга қараб ёлғон гапира олмасдим, гапира олмасдим. Мен индамай, чўкар эдим… Тепада, думалоқ оқлик билан чарақлаб, фаянс юз люкдан мўралади. - Эй, Д-503! Илтимос, буерга келинг! Буерда, қандай тушунтирсам экан, консоллик қаттиқ ром бўлиб қолди ва муҳим онлар квадратда кучланиш беряпти. Охиргача эшитмай, ўзимни ҳовлиқиб тепага, унинг олдига отдим – мен шармандаларча қочиш билан нажот излардим. Кўзимни кўтаришга куч йўқ эди – оёғим остидаги ойна зиналардан кўзим қамашиб кетаётганди ва ҳ ар қадамимни ҳолатни қийинлаштирарди: менга, жиноятчига, захарланганга – буерда жой йўқ. Мен ортиқ ҳ еч қачон аниқ механик ритм билан уйғун бўла олмайман, осойишта ойна-денгиз узра суза олмайман. Мен – абадий ёнишга, алаҳсирашга, нигоҳимни беркитиш учун жой излашга – ҳукм қилинганман, бутун умр, ўтишга куч топмагунимга қадар ва – Муз учқун – ич-ичимгача: мен – майли; мен – барибир; аммо у ҳақида ҳам, уни ҳам… Мен люкдан палубага чиқиб, тўхтадим: энди қаерга боришни, буерга нега келганимни билмайман. Тепага қ арадим. Уерда қиёмдан сўлғин қуёш хира чиқарди. Пастда – кулранг-шишали, жонсиз ИНТЕГРАЛ бор эди. Пушти қон оқиб чиқди, тушундим – буларнинг бари менинг, ҳаммаси олдингидек қолди деган, ҳаёлларим ва бир вақтнинг ўзида… 102 Биз - Эй, 503, нима кар бўлиб қ олдингизми? Чақиряпман, чақиряпман... Сизга нима бўлди? – Бу Иккинчи Қурувчи эди – қулоғимнинг тагида: анчадан бери бақираётган кўринади. Менга нима бўлди? Рулимни йўқотиб қўйдим. Мотор бор овози билан ғувиллаяпти, аэро титраб, еляпти, бироқ рул йўқ – ва мен қаерга елаётганимни билмайман: пастга – ва ҳ озир ерга ёки тепага – ва қуёшга, оловга... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling