Book layout June 23: Biz Yevgeniy Zamyatin


Туман. Сен. Мутлақо бемаъни ҳодиса


Download 7.28 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/44
Sana25.08.2023
Hajmi7.28 Mb.
#1670310
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44
Bog'liq
Biz. Yevgeniy Zamyatin

Туман. Сен. Мутлақо бемаъни ҳодиса.
Тонгда уйғондим – кўзимга барқарор шафақ осмон
нурлари тушиб турарди. Ҳаммаси яхши, думалоқ. Кечки
пайт О келади. Мен шаксиз тузалиб кетдим. Жилмайдим,
ухлаб қолдим.
Тонгги қўнғироқ – турдим – ва мутлақ фарқли манзара:
шипнинг ойнаси ва деворлар орасидан ҳамма-ҳаммаёқни
туман босиб кетган. Телба булутлар, борган сари
оғирлашиб боряпти – енгилроқ, яқинроқ, ер ва осмон
ўртасида ортиқ фарқ қолмади, ҳаммаёқ учяпти, эрияпти,
тушяпти, илашиб олгани ҳеч қандай нарса йўқ. Уйлардан
асар ҳам қолмади: ойна деворлар туманда ёйилиб кетди,
худди туз кристаллари сувда эригани каби. Йўлакдан
қ
аралса, ўнинчи қаватдаги уйларда одамларнинг қора
қ
адлари, бемаза сутли эритмадаги муаллақ зарралар
сингари, паст, баландроқ ва яна ҳам баландроқ осилиб
қ
олганди. Ҳар ердан тутун чиқяпти – балки оҳиста авж
олаётган ёнғиндандир.
Роппа-роса 11:45 да: мен у пайт атайлаб соатга қарагандим
– сонларга илашиб олиш учун – ҳеч бўлмаса, сонлар мени
қ
утқариб қолишлари учун.
11:45 да, Соат Лавҳига кўра белгиланган одатий
жисмоний тарбия машғулотларига кетишдан аввал,
хонамга кириб ўтдим. Бирдан қўнғироқ бўлди, овоз –
юрагимга асталик билан санчилаётган узун игна:
-
Аҳа, уйдамисиз? Хурсандман. Мени бурчакда
кутинг. Биз сиз билан... ҳа, майли, борганимизда кўрасиз
қ
аергалигини.


Евгений Замятин
87
-
Ўзингиз ҳам яхши биласиз: мен ҳозир ишга
кетяпман.
-
Ўзингиз ҳам яхши биласиз, айтганимдек қиласиз.
Кўришгунча. Икки дақиқадан кейин…
Икки дақиқадан сўнг мен бурчакда турар эдим. Унга
мени у эмас, балки Ягона Давлат бошқаришини кўрсатиб
қ
ўйишим
керак
эди-ку.
“Айтганимдек
қ
иласиз...”
Ишончи комил: овозидан сезилиб турибди. Қани, ҳозир у
билан жиддий гаплашиб оламан…
Захкаш тумандан тўқилган кулранг униформалар
атрофимда шошилиб бир сония мавжуд бўлар ва
тўсатдан туманда ғойиб бўлар эди. Мен соатдан кўзимни
уза олмасдим, мен – ўткир, титраётган сония кўрсаткичи
эдим. Саккиз, ўн дақиқа... Учта кам, иккита кам ўн икки…
Албатта. Ишга – аллақачон кеч қолдим. Ундан жуда ҳам
нафратланаман. Бироқ унга кўрсатиб қўйишим керак
эди-ку…
Бурчакда оқ туман узра – қон – ўткир пичоқ билан кесим
– лаблар.
-
Мен сизни тутиб қолганга ўхшайман. Нима
бўлганда ҳам, майли. Қолаверса, кеч қолиб бўлдингиз.
Ундан шу қадар – тўғриси, ҳа: кеч қолдим.
Мен индамай лабларни кузатардим. Барча аёллар –
лаблар,
фақатгина
лаблар.
Кимникидир
пушти,
таранг-думалоқ: ҳалқа, бутун дунёдан ажратувчи нафис
панжара. Булар: бир сония олдин улар йўқ эди, ва мана
энди – пичоқ билан, - ва ҳануз ширали қон томчиб
турибди.
Яқинроқ – менга елкаси билан суяниб – биз ёлғизмиз,
ундан менга ўтяпти – ва мен биламан, шундай бўлиши


88
Биз
керак. Ҳар бир асаб толам, ҳар бир сочим, юрагимнинг
ҳ
ар бир тотли уриши билан биламан. Бу “керак”ка
бўйсуниш қандай бахт. Эҳтимол, бир бўлак темир ҳам
муқаррар, аниқ қонунга бўйсуниб – магнитга маҳкам
ёпишиб олишдан шу каби бахтли бўлар. Тепага отилган
тош бир сония қимирлаб – сўнгра зинғиллаб пастга, ерга
тушади. Инсон ҳам, жон талвасасидан сўнг, ниҳоят сўнгги
бор нафас олиб – ўлади.
Ёдимда: мен саросимада кулиб, алжирадим:
-
Туман... Жуда.
-
Сен ҳам туманни ёқтирасанми?
Қ
адимги,
унутилган
“сен”,
ҳ
укмроннинг
қ
улига
айтадиган “сен” – менга қаттиқ санчилди, аста-секин: ҳа,
мен қулман, ва бу ҳам – керак, яхши.
-
Ҳ
а, яхши... – овозимни чиқариб ўзимга дедим мен.
Сўнгра унга: - Мен тумандан нафратланаман. Мен
тумандан қўрқаман.
-
Демак – севасан. Қўрқасан – чунки у сендан
кучлироқ, нафратланасан – чунки қўрқасан, севасан –
чунки ўзингга бўйсундира олмайсан. Ахир, фақатгина
итоатсизни севиш мумкин-ку.
Ҳ
а, шундай. Айнан шу сабабли – айнан шу сабабли мен…
Биз иккимиз – бир бўлиб – кетаётгандик. Олисларда
туман орасидан қуёшнинг куйи эшитиларди, атроф
таранг, марваридранг, тилларанг, пушти, қизил тус
оларди. Бутун олам – ягона бепоён аёлдир, ва биз – унинг
қ
орнидамиз, биз ҳануз дунёга келмадик, биз хушнуд
етиляпмиз. Тушунарли, кундек равшан: ҳаммаёқ – мен
учун, қуёш, туман, пушти, тилларанг – мен учун…


Евгений Замятин
89
Қ
аерга кетаётганимизни сўрамадим. Аҳамияти йўқ:
юраверсак, юраверсак, етилсак, зичроқ бирлашсак –
-
Мана... – I эшик олдида тўхтади. – Қоқ бугун буерда
бир... Мен у тўғрисида ўтган сафар, Қадимги уйда айтиб
бергандим.
Мен узоқдан, биргина кўзларим билан, эҳтиётлаб –
ёзувни
ўқидим:
“Тиббиёт
Бюроси”.
Ҳ
аммасини
тушундим.
Олтин туманга тўла, шишадан бўлган хона. Ранг-баранг
идишлар, банкаларга тўла шиша шиплар. Симлар.
Трубкалардаги кўкимтир учқунлар.
Одамча – жуда ҳам ингичка. У гўё бутунлай қоғоздан
ясалганга ўхшарди ва, қай тарафдан ўгирилмасин –
унинг ён томонидек эди, ўткир чархланган: ялтираётган
тиғ – бурун, қайчилар – лаблар.
I-330
унга
нима
деяётганини
эшитмадим:
у
гапираётганини кузатар эканман – ҳис қилардим: ўзимни
боса олмай хушбахт жилмаярдим. Қайчи-лаблар тиғи
ялтиради ва шифокор:
-
Хўш, Хўш, - деди. – Тушунарли. Энг ҳавфли
касаллик – бундан ҳавфли касалликни билмайман... –
кулиб юборди ва ингичка қоғоз қўли билан бир
нималарни ёзиб вароқни I-330 га берди; яна ёзиб – менга
берди.
Бу касаллигимиз, ишга кела олмаслигимиз тўғрисида
гувоҳнома
эди.
Мен
Ягона
Давлатдан
ишимни
ўғирлаётгандим, мен – ўғриман, мен – Валинеъматнинг
Машинаси остидаман. Бироқ буларнинг бари – менга
қ
изиқ эмас, худди китобдагидек... Мен, бир сония ҳам
иккиланмай, қоғозни олдим; мен – менинг кўзларим,


90
Биз
лабларим, қўлларим – мен шундай бўлиши кераклигини
билардим.
Бурчакда, ярим бўш гараждаги аэрога ўтирдик, I яна,
ўтган сафардаги каби, рулга ўтирди ва стартерни
“олдинга”га ўтказди; биз, ердан кўтарилиб, учиб кетдик.
Орқамизда: пушти-тилларанг туман; қуёш, шифокорнинг
ўткир қиррали ён томони бирдан севимли ва яқин
туйиларди. Аввал – ҳаммаёқ қуёш атрофида эди; энди
мен биламан, ҳаммаёқ менинг атрофимда – асталик
билан, бахтиёрона, юмилган кўзлар билан…
Қ
адимги
Уй
дарвозаси
олдида
қ
ари
кампир.
Нурли-ажинлар тўлиб кетган азиз, юмилган оғиз. Чамаси,
охирги кунлари юмилган қолган эди – ва энди очилиб,
жилмайди:
-
А-а, зумраша! Ҳамма каби ишласа бўлмайдими-я...
ҳ
а, майли! Бир нима бўлса – югуриб келиб, айтаман…
Оғир, ғичирайдиган, хир эшик ёпилди ва ўша ондаёқ
юрагим кенг – янада кенгроқ – очилди: ланг очилди.
Унинг лаблари – менинг, мен симирардим, симирардим,
тўхтаб, менга тикилиб турган кўзларга қарардим – ва
яна…
Хоналарнинг нимқоронғилиги, кўк, сап-сариқ, тўқ-яшил
сахтиён, Будданинг олтин табассуми, ойналарнинг
ялтираши... ва – менинг эски тушим, энди тушунарли
бўлиб қолган тушим: ҳаммаёқ тилла-пушти ранг
шарбатга тўлиб кетган ва ҳадемай четга оқиб кетади,
сачраб

Етилди. Муқаррар равишда, гўё темир ва магнит сингари,
аниқ ўзгармас қонунга бўлган ширали итоат билан – мен
у билан бир бўлдим. Ҳеч қандай пушти чипта, ҳисоб,
Ягона Давлат, мен йўқ эди. Биргина майин-ўткир,


Евгений Замятин
91
қ
исилган тишлар, мен томон тикилиб, катта-катта
очилган олтин кўзлар бор эди – мен улар орасидан
аста-секин ичкарига, тобора чуқурроқ, кириб борардим.
Жимжитлик – фақат бурчакда – бир неча минг километр
узоқликда – бет-қўл ювгичда томчилар томяпти, ва мен –
борлиқ, ва томчидан томчигача – эралар, даврлар…
Униформамни эгнимга ташлаб, мен I томон эгилдим –
мен уни кўзларим билан сўнгги бор сингдириб олаётган
эдим.
-
Буни билгандим... Мен сени билгандим... – деди I
паст овозда. Тезлик билан ўрнидан туриб, униформасини
кийди ва ўзининг одатий ўткир табассумини юзига тақиб
олди. – Ҳў-ўш, гуноҳкор фаришта. Ахир сиз энди ҳалок
бўлдингиз. Йўқ, қўрқмаяпсизми? Қани, кўришгунча!
Ўзингиз қайтасиз. Бўлсангизчи?
У, шкаф деворининг ичига жойланган, ойна эшикни
очди; елкадан – менга, кутаётганди. Мен бўйсуниб
чиқдим. Остонадан ўтишим билан – унинг менга елкаси
билан бир бор суркалиб олишига мухтожлик сездим –
фақат бир сонияга елкаси билан, ортиғи керак эмас.
Мен ортга отилдим – хонага; у уерда (эҳтимол) ҳануз ойна
қ
аршисида униформасини боғлаб турган бўлса керак,
югуриб кириб – тўхтадим. Мана – аниқ кўриб турибман –
шкаф
эшиги
калитидаги
қ
адимий
ҳ
алқа
ҳ
амон
тебраняпти, I бўлса – йўқ. Ҳеч қаерга кета олмасди –
хонадан чиқиш фақат битта – шундай бўлса ҳам, у йўқ.
Мен ҳаммаёқни тинтиб чиқдим, ҳаттоки, шкафни ҳам
очдим ва уердаги ранг-баранг, қадимги кўйлакларни
ушлаб чиқдим: ҳеч ким йўқ.
Менинг сайёрадаги ўқувчиларим, сизларга бу ғоят
ноодатий ҳодиса тўғрисида айтиб бериш бироз ноқулай.
Ҳ
аммаси шундай бўлган бўлса, мен нима қилай. Ахир,


92
Биз
эрталабдан
бошлаб
кунбўйи
турли
хил
ғ
айриоддийликлар юз бермадими? Ахир, буларнинг бари
қ
адимги тушлар касаллигига ўхшамайдими? Агар
шундай бўлса – қандай ҳам фарқи бор: бир бемаънилик
кўпроқ, бир бемаънилик камроқ? Бундан ташқари,
ишончим комил: эртами кечми ҳар қандай бемаъниликни
бирор силлогизмга
31
боғлай оламан. Бу мени бироз
тинчлантиряпти, умид қиламан-ки, сизни ҳам.
...Тўлиб кетдим! Билсангиз эди: нақадар тўлиб кетдим!
31
Икки фикрдан учинчи мантиқий хулоса чиқариш


Евгений Замятин
93
Ў
Н ТЎРТИНЧИ ҚАЙД
К
ОНСПЕКТ
:

Download 7.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling