Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
22

– Яхши. “Қизил ранг” бери кел, – чақиради “ранг 
сотувчи”.
“Қизил ранг” чиқиб келади. Энди у билан “чўлоқ 
қарға” ўртасида савол-жавоб боради: 
– Кеча қаерда эдинг? – сўрайди “чўлоқ қарға”. 
– Момомникида эдим, – жавоб беради “қизил ранг”. 
– У ерда нима единг? 
– Олма-анор едим. 
– Менга нима учун келтирмадинг? 
– Ҳоҳламадим, – дейди “қизил ранг”. 
– Ҳап, сеними? – “чўлоқ қарға” “қизил ранг”га 
ҳамла қилади.
“Қизил ранг” эса қочади. Ўйиннинг шарти шундаки 
“чўлоқ қарға” “ранг”ни қувлайди. Белгиланган жойгача 
тутиб ололса “ранг”ни ўз “қўрғон”ига қамаб қўяди. 
Мабодо тутолмаса “ранг” ўйинда яна иштирок этавера- 
ди. 
Бу ўйин воқеабанд, шунинг билан бирга ҳаракатли 
ўйинлар сирасига киради. У республикамиз вилоятлари- 
да турлича кўринишларда учрайди. Айрим вилоятлар- 
да, хусусан, Тошкент шаҳрида “ранг сотувчи” ҳар бир 
“ранг”га нарх белгилайди. У “чўлоқ қарға”дан рамзий 
пулни олгунча “ранг” қочади. Қолган шартлар айтарли 
бир хил. Бу ҳам бўлса халқимизнинг ижодкорлиги, 
топоғонлиги билан боғлиқдир. 
“Чўлоқ қарға” ўйини болаларда ижодкорлик, ҳозир- 
жавоблик, фаоллик каби хислатларни тарбиялайди. 
Чўлоқ қарға 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда етти-саккиз нафар болалар иштирок этади. 
Улардан бири “ранг сотувчи”, иккинчиси “чўлоқ қарға”. 
Қолган болалар “ранг”лардир. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
23

“Ранг сотувчи” ва “ранг”лар сўзлашиб турганда гўёки 
эшик тақиллайди. 
– Ким у? – деб сўрайди “ранг сотувчи”. 
– Мен “чўлоқ қарға”ман, – жавоб беради “қарға”. 
– Келинг, “чўлоқ қарға”. Сизга нима керак? – 
сўрайди “ранг сотувчи”. 
– Менга қизил ранг керак, – дейди “чўлоқ қарға”. 
– Бизда қизил ранг бор. Фақат у қимматроқ туради, 
– дейди “ранг сотувчи”. 
– Қанча туради? – дейди “чўлоқ қарға”. 
– Ўн беш минг, – нарх белгилайди “ранг сотувчи”. 
– Оламан, – дейди “чўлоқ қарға”. 
“Қарға” нархга рози бўлди. “Ранг сотувчи” кафтини 
очиб туради. “Чўлоқ қарға” эса унинг кафтига ўн беш 
марта шапатилайди. Бу вақтда қизил ранг узоқликка 
қочади. Уни барча ранглар олқишлаб-қўллаб туради- 
лар. “Чўлоқ қарға” эса уни қувлайди. “Ранг” жон ҳолат- 
да қочади. Агар ранг чаққон бўлса қочиб келиб, дўст- 
лари қаторига қўшилади ва ўйинда давом этади. Мабо- 
до уни “чўлоқ қарға” тутиб олса, майдон чеккасидаги 
рамзий “қўрғон”ига қамаб қўяди. 
Барча “ранг”лар “қарға”нинг қўрғонига қамалгач, 
улар “қарға”га ялина бошлайдилар. 
– “Қарғажон”, бизни қўйиб юбора қол, илтимос. 
“Қарға” эса: 
– Агар сиз соғлом бўлганингизда менинг қўлимга 
тушмас эдингиз. Шунинг учун жисмоний ҳаракат 
қилинг. Бугунча сизларни қўйиб юбораман. Аммо ҳар 
бирингизга шарт айтман. Розимисиз? – деб сўрайди. 
– Айтақол, шартларингни бажарамиз, – дейди 
“ранг”лар. 
“Чўлоқ қарға” уларнинг кучига, қувватига, имко- 
ниятига қараб турли шартлар айтади. Шартлар хилма 
хил бўлиб жисмонийгина бўлиб қолмай, адабиёт, 
санъат, турли фанлардан саволлар ҳам бўлиши мумкин. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling