Bookmany print


Бўри, эчки ва унинг болалари


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Бўри, эчки ва унинг болалари 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Ғиштли 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин воқеабанд ва ҳаракатли ўйинлар сирасига 
киради. Унда она эчки, унинг болалари ва бўри образ- 
лари мавжуд. 
Ўйин учун кенг майдон талаб этилади. Унинг бир 
чеккасида “бўри”нинг “қўрғон”и жойлашган. Яна бир 
бурчагида эса болаларига интизор “она эчки” турибди. 
Болаларим, сизларни бағримга босгим келяпти. 
Мен томонга тезроқ келинглар. Фақат “бўри”дан эҳтиёт 
бўлинглар, – дейди она эчки образидаги иштирокчи. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
27

– Онажон, биз ҳам сизни соғиндик. Аммо ёвуз 
“бўри”дан қўрқамиз. Сиз бизга мадад бериб туринг, – 
дейди эчкичалар образидаги болалар ва нолиш оҳангида 
маъраб қўядилар. 
“Она эчки” ҳам уларга қараб маърайди. Шу пайт 
ўйин майдонида очкўз ва ёвуз “бўри” образидаги бола 
кўринади. У осмонга қараб қаттиқ увлайди. 
– Хомхаёлни йиғиштиринглар-р. Мен сизларни 
битта-битта тутиб “қўрғон”имга қамайман, – дейди 
“бўри” ва осмонга қараб увлайди. 
“Эчкича”лар гўё унинг товушидан қўрққандек қат- 
тиқ “маъраб” юборадилар. Нариги тарафда турган “она 
эчки” ҳам болаларига қараб “маърайди”. “Эчкича”лар 
жон ҳолатда “она”си томон интиладилар. Чаққон ва 
абжир “бўри” эса уларга йўл бермайди. “Эчкича”лар 
“бўри”нинг чангалига тушмаслик учун югурадилар. 
Улар ўйин қизиқ бўлиши учун маъраб югурадилар. Бўри 
образидаги бола эса қўрқинчли овоз чиқаради. Қочиш 
ва қувиш давом этади. Агар эчки образидаги болалар 
жисмонан бақувват бўлмасалар дарҳол “бўри”нинг 
чангалига тушиб қоладилар. Уларни “бўри” ўз “қўр- 
ғон”ига қамай бошлайди. Агар болалар жисмонан 
соғлом бўлсалар қийиб қочиб, “бўри”га тутқич бермай 
“она эчки” олдига етиб оладилар. 
Ўйиннинг шарти шундаки бўри образидаги бола 
эчки образидаги болани то ушлаб олмагунча қувлайди. 
Қолган “эчкича”лар эса сакраб, “маъраб” турадилар. 
“Бўри” болани тутиб “қўрғон”ига қамагач навбатдаги 
эчки образидаги болани қувади. Шу тариқа ўйин узоқ 
давом этади. Айрим соғлом, ҳар доим жисмоний ҳара- 
катда бўлган болалар “она эчки” олдига эсон-омон етиб 
оладилар. 
Бу ўйин ҳаракатли ўйинлар сирасига кириб, уни 
ўйнаган болалар ўз соғликларини тиклаб борадилар. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling