Bookmany print


Эчки, унинг боласи ва бўрилар


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Эчки, унинг боласи ва бўрилар 
Сирғали туманидаги Шоштепа маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
Ўйинда саккизта бола иштирок этади. Уларнинг 
олтитаси бўри образида, биттаси она эчки ва яна бири 
унинг боласи ролини бажарадилар. Тасаввур қилинг 
“она эчки” ва “боласи” ўтлоқда юрган эди. Бирдан 
“бўри”ларнинг увлаши эшитилади.
– Ув, ув-в-в... 
“Она эчки” дарҳол “боласи”ни ҳимоялашга ўтади. 
“Эчкича” ерга ўтириб олади.
– Сен қўрқмагин. Менинг кучли эканлигимни, шох- 
ларим узун, тўёқларим зарби қаттиқлигини яхши била- 
сан, – деб “она эчки” эчкича образидаги болага таскин 
беради.
– Онажон, барибир жуда қаттиқ қўрқяпман. Улар- 
нинг кўплигини қаранг. Яна ҳаммаси очга ўхшайди, – 
дейди товушлари қалтираб “эчкича” образидаги бола. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
26

“Она эчки” ва “боласи”нинг ҳудудига яқинлашган- 
да “бўри”лар образидаги болалар яна даҳшат солиб 
увлаб қўядилар. “Она эчки” эса чор тарафдан ташла- 
наётган “бўри”ларга қарши курашади. “Бўри”лар обра- 
зидаги болалар худдики бўридек тишларини ғижирла- 
тиб, даҳшатли товушда овоз чиқариб қўлларини “эчки- 
ча” томон чўзадилар. Эчкича образидаги бола ҳам ово- 
зига қўрқув тус бериб марайди. Она эчки образидаги 
бола эса худдики шохлари узун эчкидек шохлари билан 
“бўри”ларга ҳамла қилади. Ўйин давомида қайси 
“бўри”га “она эчки”нинг қўл ёки оёқлари тегса ўша 
иштирокчи ўйиндан чиқади. Шу тариқа “она эчки” ўз 
ҳудудини, остонасини ҳимоя қилади. Агар у жанг даво- 
мида озгина лоқайд бўлса “бўри”лар “эчкича”ни қўлга 
туширадилар. 
Бу ўйин воқеабанд ва ҳаракатли ўйин бўлиб бола- 
ларда ўз уйини, Ватанини ҳимоя қилиш каби юксак 
фазилатларни шакллантиради. Уни бемалол ҳовлида 
ҳам ўйнаса бўлади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling