Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
60

Минглар яшаган, ҳай... 
Қурага кирма подачи
Поданг берроқ ҳайда-чи. 
Ҳайдамайман подамни, 
Югиртирма одамни, 
Қўрага кирма подачи, 
Подангни берироқ ҳайда-чи. 
Эпчил бўлсанг кўрамиз, 
Бир қайтариб ҳайда-чи. 
Қўрага кирма подачи, 
Подангни берроқ ҳайдачи, 
Гир-р-р, ҳай... 
Энди болалар навбати билан тўпни таёқлари билан 
туртиб юмалата бошлайдилар. Болалар тўпни юмала- 
тишда ҳудуддан чиқиб кетишига йўл қўймаслиги керак. 
Ниҳоят, иштирокчилардан бири тўпчани думалатиб 
чуқурчага киритади. Ана шу бола ғолиб саналади. 
Навбатдаги ўйинда у ўртабошилик қилади. 
Ўн икки чўп 
Тошкент шаҳар Сирғали тумани
Шоштепа маҳалласидан ёзиб олинди. 
Ўйинда ўн бир нафар бола иштирок этади. Уни 
ўртабоши бошқариб боради. У болалар ўртасида шеър 
айтиб саноқ ўтказади. 
Афил-дафил доминон, 
Ўртага тушди Омон. 
Қайси болага “Омон” атамаси тўғри келса, у 
чеккага чиқади. Ва шеър токи иккита бола қолгунча 
айтилаверади. Мана ниҳоят иккита бола қолди. Шеър 
яна қайтадан айтилади. Ва улардан қайси бирига 
“Омон” атамаси тўғри келса, у чеккага чиқади ва 
қолган бола чўпларни қўриқловчи бўлади.


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
61

Болалар бир хил катталикда узунлиги йигирма 
сантиметрлик ўн иккита чўп тайёрлаб оладилар. Ва яна 
бир дона бир метр узунликдаги чўпни тайёрлайдилар. 
Чўпларнинг пўсти шилиниб, текис ҳолатга келтири- 
лади. Мана барча воситалар тайёрлаб олинди. Энди 
ўртача катталикдаги тошни чизилган айлана ичига 
жойлаштирадилар. Тош устига бир метр узунликдаги 
чўп ташлаб қўйилади. Қолган ўн иккита чўп эса унинг 
устига ўрнатилади. 
Мана қўриқчи ўз жойини эгаллади. Яъни у чўплар- 
ни ташқи ҳужумдан ҳимоя қилиши керак. У оёқларини 
кериб олганча кичик айлана ичида тинимсиз ҳаракат 
қилади. Қолган болалар эса уни чалғитишга уринади- 
лар. 
Ана шу тариқа ўртада тинимсиз ҳаракат юзага ке- 
лади. Қўриқчи жонҳолатда чўпларни ҳимоя қилади. 
Ҳимоя чоғи унинг қўли кимга тегса, ўша бола ўйиндан 
чиқади. 
Болалар эса қандай бўлмасин қўриқчини чалғитиб 
узун чўпни оёқлари билан тепишга ҳаракат қиладилар. 
Айтайлик, мана битта бола чўпни тепди. Унинг устига 
қўйилган ўн иккита чўп ҳар томонга сочилиб кетди. 
Қўриқчи айлананинг ичига ҳеч кимни киритмасликка 
ва шу билан бирга сочилган чўпларни яна ўз жойига 
қўйишга улгуриши керак. У бир вақтнинг ўзида ҳам 
айланани ҳимоя қилади, ҳам чўпларни тўплайди. Агар 
ўйин иштирокчиларидан бирортаси айлана ичига кириб 
олса, демак у қўриқчи бўлади. 
Ўйин болаларни тезкор ҳаракат қилишга ўргатади. 
Бундан ташқари у болаларни жамоа бўлиб бирор нарса 
тайёрлашга, яъни меҳнатга ўргатади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling