Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
54

“ўғли”га турли саволлар беради. “Бола” “ота”сининг 
барча саволларига жавоб беради. 
– Ўғлим, катта бўлганимда тарих ўқитувчиси 
бўламан дейсан. Ўқитувчи қандай бўлиши керак? – 
сўрайди “ота”. 
Бола жавоб беради: 
– Ўқитувчи билимли, тартиб-интизомли, катталарни 
ҳурмат қиладиган бўлиши керак. Бундан кейин ҳамма 
нарсадан хабардор бўлиши, ўқувчиларнинг ҳамма 
саволларига тўлиқ жавоб бера олиши керак, – жавоб 
беради “ўғил”. 
“Ота” “ўғил”нинг гапларига қўшимча қилади: 
– Ўқитувчи кузатувчан, синчков ҳам бўлиши керак, 
“ўғлим”. Ота-онасини ҳурмат қилиши, ана шу томони 
билан атрофидагиларга ўрнак ҳам бўлиши керак, – 
дейди “ота”. 
Шу тариқа ота ва ўғил образидаги бола ўртасида 
узоқ вақт суҳбат бўлади. Ўйин давомида отанинг бола 
жавобини тўлдириб бориши, унинг интилишлари 
билан қизиқиши акс этади. Ана шу жараёнда “ота”нинг 
фазилатли инсон эканлигини англаш мумкин. 
Ўйин бир неча вариантда ўйналади. Бу вариантда 
ота боланинг билимига қизиқса, бошқа вариантда уни 
меҳнатга ўргатади. Вариантларни болалар ўз кузатув- 
лари асосида ўзгартириб боради. 
Бу ўйин ўғил болаларни ҳаётга тайёрлаши билан 
аҳамиятлидир. 
Ташлама таёқ 
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридан ёзиб олинди. 
Ўйинда етти-саккиз нафар болалар иштирок этади- 
лар. Ўйинни ўйинбоши бошқариб боради. У энг аввало 
ҳар бир болага рақам белгилаб чиқади. Ва қўлидаги 
бир метр узунликдаги таёғини ушлаганча ўртада туриб 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
55

олади. Болалар бир-бирларининг қўлларидан ушлаганча 
шеър айтиб унинг атрофида айлана бошлайдилар. 
Болалар: 
Ташлама таёқ, ташлама, 
Бир балони бошлама. 
Бир балони бошлаб сен, 
Кўнглимизни ғашлама. 
Шеър тугаши билан болалар диққатларини жам 
қилиб ўртабошидан кўзларини узмай айлана бошлай- 
дилар. Ўртабоши: 
– Диққат, саккиз – дейди-да, таёқни қўлидан ташлаб 
юборади. 
Сон айтилиши билан саккиз рақами белгиланган 
бола жон ҳолатда таёқни тутиб қолишга интилади. Агар 
бола таёқнинг қулашига йўл қўймай тутиб қолса, у 
ўйинда иштирок этаверади. Мабодо ушлашга улгур- 
май, таёқ қулаб тушса, ўйинбошининг шартини бажа- 
ришга мажбур. Ўйинбоши ҳоҳласа ўзи, ҳоҳласа бола- 
лар билан келишиб болага шарт айтади. Ўйин қаерда, 
қандай шароитда, қандай об-ҳавода ўйналаётганига 
қараб шартлар айтилади. Масалан, “сув келтир”, “чой 
дамла”, “мени опичлаб айлантир”, каби. Агар болалар 
қўй боқиб юриб ўйнаётган бўлса: 
– Бор, қўйларимни қайтариб кел, – каби шарт айти- 
лади. 
Шартни қабул қилган бола эса албатта уни бажари- 
ши керак.
Бу ўйинни эрталабдан кечгача ўйнаса бўлади. 
Ўйинда восита сифатида таёқ ишлатилади. У ярим 
ҳаракатли ўйинлар сирасига киради. Аҳамиятли томони 
эса болаларда чаққонлик, абжирлик каби қатор хусу- 
сиятларни тарбиялайди. Ўйинни нафақат ҳовлида бал- 
ки кенгликларда, қир-адирларда ҳам ўйнаса бўлади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling