Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
50

ўша подшо бўлади. “Тап-тап этади, тагидан каврон 
ўтади”. Жавобини ким айтади? 
Болалар жавоб топиш учун ҳаракат қиладилар: 
– Қор, – дейди бири. 
– Нотўғри. 
Қисқаси, болаларнинг ҳар турли жавоблари эшити- 
лади. Ниҳоят улардан бири тўғри жавобни айтади. 
– Элак. 
– Жуда тўғри. Демак, сен ўйинда “подшо”сан. Энди 
Вазирни аниқлаймиз. “Тег десанг тегмайди, тегма 
десанг тегади”. Топинглар, – дейди ўртабоши. 
Қайси бола топишмоққа жавоб топса, у ўйин даво- 
мида “вазир” бўлади. Шу тариқа миршаб ва ўғри 
образлари ижрочилари ҳам аниқланади.
Шундан сўнг ўйин бошланади. Ўйин майдонида 
“подшо” билан “вазир” суҳбатлашиб турадилар. Шу 
пайт “миршаб” “ўғри”нинг қўлидан маҳкам ушлаб 
уларнинг олдига олиб келади. 
– Подшоҳи олам, мана бу нобакор ўғрини тутдим, – 
дейди у образга кириб. 
– Менинг мамлакатимда ким бундай ишга қўл 
урди? Айт-чи, “миршаб” у нимани ўғирлабди? 
“Миршаб” жавоб беради: 
– Ўтинчининг нон пули учун жамлаган ўтинини 
ўғирлабди. Айтинг, “подшоҳим” бунга не жазо кўра- 
миз? 
“Подшо” бир пас ўйланиб туради. Ва “вазир”дан 
сўрайди:
– Хўш, “вазир” жаноблари, “ўғри”га нима жазо 
қўллаймиз? 
“Вазир” ҳам образга кириб жавоб беради: 
– “Ўғри” ўтинчининг ўтинини битта чўпига ҳам 
хиёнат қилмай қайтариб берсин. Кечирим сўрасин. Ва 
бир оёқда ҳаккалаб шаҳар айлансин, – дейди у. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
51

“Подшо”га бу қарор маъқул келади. “Миршаб” эса 
фармоннинг бажарилишини назорат қилади. 
Воқеага асосланган бу ўйин давомида мана шу 
тартиб давом этади. Болалар галма-гал образларини 
алмаштириб турадилар. 
“Подшо-вазир” ўйинининг аҳамиятли томони шун- 
даки, энг аввало болалар топишмоққа жавоб топиш 
орқали ўз зеҳнларини чархлаб борадилар. Образларга 
кириш орқали актёрлик маҳоратларини оширадилар. 
Образларни бажариш жамиятда инсон сифатида шакл- 
ланишларига ёрдам беради. Берилган бир неча дақи- 
қалик имконият чоғида болаларнинг феъл-атвори
тарбияси ҳам назоратдан ўтади. Бу ўйин болаларда 
адолатли бўлиш ҳиссини ҳам тарбиялайди. Шу билан 
бирга “ўғри”га берилган жазода кўпроқ жисмоний 
ҳаракатлар акс этади. Бу эса болаларнинг ҳар томон- 
лама соғлом бўлишига ҳисса қўшади. 
Подшо-вазир 
Самарқанд вилояти Ургут туманидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ҳам беш нафар бола иштирок этади. Ўйин 
учун тўртта тош, чуқурча ковлаш учун таёқ керак 
бўлади, холос. Энг аввало ўртабоши болалар ёрдамида 
чуқурча ковлайди. Чуқурча тайёр бўлгач икки қадам 
нарироқда чизиқ тортилади. Болалар навбати билан ана 
шу чизиқда туриб, қўлларидаги тўрт дона тошни чуқур- 
чага қараб отадилар. Шарт шуки, тошни отиш чоғи 
бола ярим эгилиб туриши керак. Мана биринчи бола 
тошларни отди. Унинг ҳар тўртта тоши чуқурчага 
тушди. Демак, у “подшо”. Навбатдаги бола учта тошни 
чуқурчага туширди. Демак, у “вазир”. Ўйинда иккита 
тоши тушган бола от, битта тоши тушган бола эшак 
образини бажаради. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling