Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
42

“Қармоқча” ўйини балиқ ови манзарасидир. Хўш, 
“овчи” қандай танланади? Ўйинбоши адолат нуқтаи 
назаридан мана бундай шеър ўқийди: 
Қўлга олинг қармоқча, 
Қармоқчада балиқча. 
Балиқчани тутволинг, 
Эрта тонгдан шомгача. 
Қармоқча ҳо, қармоқча, 
Қармоқ тўла балиқча. 
Демак, сўнгги “балиқча” сўзи тўғри келган болалар 
бирин-сирин четга чиқиб туради. Охирида қолган 
иккита боланинг қайси бирига “балиқча” сўзи тўғри 
келса у четга чиқади, қолган бола эса овчи ролини 
бажаради. Хўш, “ов” қандай ўтказилади? Аввало бола- 
лар гир айлана бўлиб турадилар. “Овчи” эса ўртага 
ярим чўк тушиб туради. Энди болалар бараварига 
қўшиқ куйлайдилар: 
Балиқчамиз балиқжон, 
Бизни тутинг овчижон. 
Тута олмай қолсангиз, 
Бизлар қочамиз чаққон. 
Улар шундай деб турган жойларида икки оёқлаб 
сакрайдилар. “Овчи” эса ингичка арқоннинг учига бой- 
ланган “қармоқ”чани болаларнинг оёғи остида ер 
бағирлатиб айлантираверади. Болалар тиним билмай 
сакраб турадилар. Сакраш вақти “қармоқча” кимнинг 
оёғига уралиб қолса у “овчи” вазифасини бажаради. 
– Қани “балиқ”жон, “қармоқ”қа тушдингиз. Энди 
ўрин алмашамиз, – дейди овчи образидаги бола. 
– Биз розимиз. Овчи бўлсак овчи-да, – дейди 
сакраш чоғи хатоликка йўл қўйган бола. 
Бу ўйин ярим воқеабанд, воситали ва ҳаракатли 
ўйиндир. Воқеабандлиги бу ерда овчи ва балиқлар 
образлари мавжуд. Воситалар эса ингичка арқон ва 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
43

қипиқ тўлдирилган қопча. У болаларнинг соғлиғини 
тиклашга, ҳаракатларини фаоллаштиришга хизмат 
қилади. Шу билан бирга қопчани буви, она ёки опа-
сингилларнинг тикиб бериши ўзаро меҳр-муҳаббатни 
ҳам юксалтиради. 
Қулоқ чўзма 
Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзиб олинди 
Ўғил болалар ўйинлари орасида ҳаракатли турлари 
талайгинадир. Улар болаларни жисмонан бақувват 
бўлишига ҳисса қўшади. 
“Қулоқ чўзма” ўйини ана шулар жумласига киради. 
Бу ўйин ҳаракатли бўлиш билан бирга воситали ҳам 
саналади. Ўйинда восита сифатида тош тугилган рўмол- 
чадан фойдаланилади.
Ўйинни даврабоши бошқариб боради. У аввало ерга 
узун чизиқ тортади. Чизиқ устида туриб тош тугилган 
рўмолчани узоққа ирғитади. Айрим жойларда бундай 
пайт қўшиқ ҳам куйлайдилар: 
Чўзма, чўзма, чўзма-ё, 
Қулоғимни чўзма-ё. 
Қулоғим оғрийди-ё, 
Тағин уни узма-ё... 
Болалар қўшиқ остида рўмолча томонга югура- 
дилар. Рўмолчани ким қўлга киритса, жон-жаҳди билан 
даврабошига элтиб беришга ҳаракат қилади. Аммо бун- 
га иштирокчилар йўл қўймайдилар. Улар жон ҳолатда 
рўмолчани қўлга киритган боланинг қулоғидан чўза 
бошлайдилар. Қулоғи орғиган бола рўмолчани узоқ- 
роққа ирғитиб юборади ва болалар уни қўйиб юбора- 
дилар. Ана шу тариқа ким рўмолчани даврабошига 
элтиб бермоқчи бўлса, қулоқ чўзиш синовига дош бера 
олиши керак. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling