Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

 
Ўрда ошиқ 
Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин ҳам аждодларимизнинг ов ўйинлари 
намойишидир. Унда олти нафар бола иштирок этади. 
Болалар узунлиги йигирма беш сантиметр келадиган 
тўртта новдани бир-бирига бирлаштириб ўрда тайёр- 
лайдилар. “Ўрда” ичига ҳар бир бола бештадан ўз ёнғо- 
ғини солади. Ҳар бир иштирокчи учун “ўрда”дан бир 
метр узоқликда ёғоч новда ташлаб қўйилган. Бу хавф- 
ли ҳудуд, яъни ҳайвонлар билан овчи ўртасидаги тўсиқ 
деганидир. Ҳар бир бола ўз тўсиғи ёнида ўтириб олади.
– Қани бошладик, – дейди ўйинбоши. 
Унинг назорати билан болалар навбати билан қўл- 
ларидаги катта мол ошиғи билан ёнғоқларни мўлжалга 
олишади. Ошиқ текканда ёнғоқлар “ўрда”дан ташқа- 
рига учиб чиқа бошлайди. Кимнинг ошиғи мўлжалга 
аниқ тегса ўз-ўзидан унинг ёнғоқлари кўпая беради. 
Эътибор қилган бўлсангиз бу ов манзарасидир. 
Овчилар ташлаб қўйган новдалар белгиланган ҳудуд. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
35

Ундан ичкарига кирган овчини “ҳалокат” кутади. Ўрда 
ичидаги ёнғоқлар эса рамзий маънодаги “ёввойи ҳай- 
вон”лардир. Уларни қанчалик моҳирлик ва абжирлик 
билан ов қилинса шунчалик қишга заҳира йиғилади. 
Бу ўйин болаларнинг мўлжалга аниқ олиш 
қобилиятини ўстиради. Шу билан бирга қадим аждод- 
ларимизнинг ҳаёт тарзи билан таништиради. 
“Ўрда ошиқ” воситали ўйинлар сирасига ҳам кира- 
ди. Ундаги восита мол ошиғи, ёнғоқлар, шунингдек
болалар ўз қўллари билан текислаб тайёрлаган хипчин- 
лардир. Хипчинларни тайёрлаш болаларда меҳнатга 
муҳаббатни шакллантиради. 
Соққа ошиқ 
Бухоро вилояти Шофиркон туманидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда олти нафар бола иштирок этиб, уни 
ўйинбоши бошқариб боради. Ўйинбоши бўр ёки кўмир 
билан ерга узун чизиқ тортади. Чизиқнинг узунлиги 
бир метрдан зиёдроқ бўлиши керак. Чизиқ устига қатор 
қилиб саккизта ёнғоқ териб қўйилади. Бу ёнғоқларни 
ўйин иштирокчилари тикадилар. Шундан сўнг ўйин- 
боши бу чизиқнинг қарама-қарши томонига икки қадам 
ташлаб у ерга ҳам шундай чизиқ тортади. Бу чизиқни 
битта жамоа аъзолари, яъни иккита бола эгаллайди. 
Ўйинбоши ёнғоқлар терилган чизиқдан икки метр 
тескари томонга одимлаб учинчи чизиқни чизади. Бу 
жойни рақиб жамоа аъзолари эгаллайдилар. Демак, 
тасаввур қилинг учта чизик кетма-кет чизилди. Хўш, 
ўйинни қайси томон бошлайди. Ўйинбоши қўлига 
кичик тошчани яшириб ҳар икки жамоанинг сардорини 
ёнига чақиради. Қайси сардор ўйинбошининг кафтидаги 
тошчани топа олса ўша тараф ўйинни бошлайди. 
Ёнғоқларни мўлжалга олиш учун ҳар икки жамоада 
биттадан мол ошиғи бўлиши керак. Сардор ўз жамоаси 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling