Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
33

Мўлжал 
Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ёзиб олинди. 
Ўйин қадимги аждодларимизнинг овга тайёргарлик 
машқи ҳақида. Ўйинда ўнлаб болалар иштирок этиши 
мумкин. Иккита бола оқ матога чизилган ёввойи ҳай- 
вон суратини ёйганча кўтариб туради. Ўйинбоши эса 
“кекса овчи” бўлиб ўйинни бошқариб боради.
– Қани “овчи”лар, қурол-яроғларингизни ҳозирланг, 
– дейди ўйинбоши. 
Барча “овчи”лар латта-путталарнинг қийқимлари- 
дан тайёрланган юмшоқ коптокчаларини тайёрлаб ола- 
дилар. 
– Менинг коптогим пишиқ тайёрланган, – дейди 
болалардан бири. 
– Менинг коптогим ҳам пишиқ, ҳам чиройли 
тайёрланган, – дейди иккинчи “овчи”. 
Барча овчи образидаги болалар тайёр бўлгач 
ўйинбоши: 
– Бошладик, – деб қўлини пастга туширади. 
Иштирокчилар қўлларида биттадан юмшоқ копток- 
чани тутганча ёввойи ҳайвон суратини кўтариб турган 
икки боланинг атрофида айлана бошлайдилар. Айла- 
ниш жараёнида қийқириб, бир оёқда сакраб худдики 
қадимги ов манзарасидек ҳолатни яратадилар. Ва қулай 
пайт келганда болалар навбати билан коптокчани сурат 
томон отадилар. Коптокни ёввойи ҳайвон сурати томон 
отаётган “овчи”лар сакрайдилар, югурадилар, қўллари- 
ни баланд кўтарадилар, хуллас бевосита жисмоний 
тарбия машқларини бажарадилар. Ким ўз коптокчаси 
билан матони мўлжалга олса, ўйинда иштирок этавера- 
ди. Кимнинг коптокчаси суратга тегмаса, кекса “овчи” 
уни ўйиндан чиқаради. 
– Сиз “ов”ни диққат билан кузатинг, – дейди унга. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
34

Ўйиндан четлатилган иштирокчи бир чеккада ўти- 
риб моҳир “овчи”ларнинг мўлжални қандай олаётган- 
лигини кузатади. Мана ниҳоят ҳали “ов” ҳадисини 
олмаган айтарли барча иштирокчилар ўйиндан четлаш- 
тирилди. Охирида энг моҳир “овчи” қолди. Демак у 
ғолиб бўлди. 
Ушбу ўйин воқеабанд, воситали, шу билан бирга 
ҳаракатли ўйинлар сирасига киради. Восита саналган 
юмшоқ коптокчалар ва ёввойи ҳайвон сурати чизилган 
матони йигитларга опа-сингиллари, оналари тайёрлаб 
беришса нур устига нур. 
Ўйиндаги тинимсиз ҳаракат иштирокчиларнинг соғ- 
лом, бўйчан, иродали, тиришқоқ бўлиб вояга етишига 
замин яратади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling