Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
31

касалманддек инқиллаб-синқиллаб келади-да, ерга 
чўзилиб ётиб олади. Бошқа болалар унинг кексалиги, 
касалмандлигини писанда қилгандек атрофида қийқи- 
риб, сакраб ўйинга тушадилар. Бировлари қўшиқ айта- 
ди, кимдир мазза қилиб кулади. Хуллас, ўйинда ишти- 
рок этаётганлар завқланадилар. Аммо шу пайт болалар 
кекса деб ўйлаган “бўри” ўрнидан турганча, бор овози 
билан увлаб юборади. Ҳозиргина мазза қилиб ўйнаёт- 
ган болалар қаттиқ қўрқувдан қичқириб юборадилар ва 
чор тарафга қочадилар. Қари бўри образидаги бола эса 
уларни қувлайди. Қочаётганлар бор маҳоратини ишга 
солиб, гоҳ қийиб, гоҳо ён тараф қараб қоча бошлайди- 
лар. “Қари бўри” эса болаларнинг ожизроғини танлай- 
ди. Болани ушлаб олгач, унинг қўлидан етаклаб ўрта- 
бошининг олдига олиб келади. Бу бола энди “қари 
бўри” образини бажаради. Ана шу тариқа ўйин узоқ 
давом этади. 
Бу ўйин ҳаракатли ўйинлар сирасига кириб, бола- 
ларда чаққонлик, тезкорлик сифатларининг ошишига 
ҳисса қўшади.
Ўйлаб топ 
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани
Баҳрин қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ўнтача ўғил бола иштирок этади. Уни 
ўртабоши бошқариб боради. Аввало болалар гир айла- 
на бўлиб ўтириб оладилар. Ўйинда қайси мавзуни 
танлашни болаларнинг ўзлари ҳал қиладилар. 
– Болалар, ўйинда қайси мавзуни танлаб оламиз? – 
деб сўрайди ўртабоши. 
– Шохли ҳайвонларни, – дейди болалар бараварига. 
– Жуда яхши, – дейди ўртабоши. – Унда бошладик. 
Мен шохли ҳайвонларни санаганимда қарсак чалиб 


Гулжаҳон Мардонова 
~
32

олқишлаб турасиз. Чалғитиб шохсиз ҳайвонларни ҳам 
айтаман. Шунда ким олқишлаб юборса ўйиндан чиқа- 
ди. Шохли ҳайвоннинг номини айтганимда ким олқиш- 
лашга кечикса, у ҳам ўйиндан чиқади.
Шундай деб ўртабоши шохли ҳайвонларни санай 
бошлайди.
– Бошладик, бошладик. Диққат қилинглар, диққат 
ҳўкиз. 
Болалар уни қарсак чалиб олқишлайдилар. 
– Бошладик, бошладик. Диққат қилинглар, диққат 
қўчқор.
Болалар яна олқишлайдилар.
– Бошладик, бошладик. Диққат қилинглар, диққат 
сигир. 
Болалар яна олқишлайдилар. 
Шу тариқа ўртабоши уларни тўсатдан чалғитади. 
– Бошладик, бошладик, диққат, диққат антилопа. 
Мутлақо кутилмаган ҳайвоннинг номи айтилгани 
учун айрим болалар олқишлаб юборадилар. Ўйинбоши 
ана шу болаларни ўйиндан четлаштиради. 
Ўйин ана шу тарзда давом этади. Лос, кийик, буғу, 
тоғ эчкиси каби шохли ҳайвонлар номи ҳам айтилади. 
Ўйиннинг қизиқ жиҳати шундаки, ўйинбоши болалар- 
ни чалғитиш учун туя, арслон, тулки, бўри, маймун, 
эчкиэмар каби шохсиз ҳайвонларнинг ҳам номини 
айтади. Қарсак чалиб юборган бола ўйиндан четлаш- 
тирилади. 
Бу ўйин болаларни диққатни жамлашга, қарор чиқа- 
ришда аниқ, тезкор фикрлашга ўргатади. Қолаверса, 
ўйин болаларни ҳайвонот олами билан ҳам таништи- 
ради. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling