Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
46

– Бизарди қишлоқда Тиркаш деган учта одам бор. 
Биттасининг трактири бор, биттасининг ҳовлисига 
шафтоли кўп экилган, биттаси ҳар доим пиёда юради. 
Уларни бир-биридан ажратиш учун ҳар хил лақаблар 
қўйилган. Масалан, Трактир Тиркаш, Шафтоли Тир- 
каш, Пиёда Тиркаш деб, – дейди Жалолнинг жамоа- 
доши. 
Унинг бу гапига нариги гуруҳдан кимдир албатта 
кулиб юборади. Жамоа сардори Жалол ўша кулган 
болани ўзининг сафига қўшиб олади.
Ўйин ана шундай давом этади. Ҳар икки гуруҳнинг 
болалари рақиб жамоа болаларини имо-ишоралар, тур- 
ли қилиқлар кўрсатиб кулдиришга, гапиртиришга ҳара- 
кат қилади. Ўйин сўнгида қайси жамоада иштирокчи- 
лар кўпайган бўлса, ўша жамоа ғолибдир. Ютқизган 
жамоа ғолиб жамоанинг айтган шартларини бажаради. 
Бу шартлар турлича бўлиб, болалар ўз кайфиятларига 
кўра айтадилар. 
Бу ўйин болаларда ўзини тутиш маданиятини оши- 
ради. 
Жуфтпар 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Бу ўйин қадимдан чўпон-чўлиқлар, подачилар 
томонидан ўйналган. Подачилар қирда мол-ҳол боқиб 
зерикади. Шундан ҳам қўй-қўзилардан узоққа кетмай 
ўйналган. “Тўп”, “Податўпи”, “Жуфтпар” ўйинлари 
молбоқар, қўйчивон ва подачиларнинг кашфиёти сана- 
лади.
Ўйин учун қўй терисидан кесиб олиниб, унга 
қўрғошин маҳкамланади. Жутфпарни болалар турли 
ҳаракатлар билан ўнг оёқда тепадилар. Бу ҳаракатлар 
шу даражада мураккабки, бунинг учун болалардан 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
47

жисмоний қувват талаб қилинади. Ўйин ўғил болалар- 
нинг ҳаракатли ҳамда воситали ўйинлари сирасига 
киради. Тепиш учун қўй терисидан тайёрланган жуфт- 
пар воситадир. Ҳаракатлилиги эса ўйин давомида бола- 
лар тиним билмай ҳаракатланадилар. 
У болаларда уддабурронлик, чаққонлик хислат- 
ларини шакллантиради. 
Жойингни топ 
Тошкент шаҳри Сирғали туманидаги
Шоштепа маҳалласидан ёзиб олинди. 
 
Ўйинда бешта бола иштирок этади. Улар энг аввало 
эни, бўйи беш метр келадиган тўртбурчак чизиб олади- 
лар. Тўртбурчак ичига қоровулни танлаш учун ўрта- 
боши қуйидаги тартибда саноқ ўтказади: 
Оппо, ҳоппо, пиш. 
Оппо, ҳоппо, пиш. 
 
Кимга “пиш” сўзи тўғри келса, бир чеккага чиқа 
бошлайди. Охирги қолган бола ўйин “қоровул”идир. 
Энди тўртта бола тўртта бурчакни эгаллайди. “Қоро- 
вул” эса тўртбурчак ўртасида туради. Энди болалар 
бараварига: 
Оппо, ҳоппо, пиш, 
Оппо, ҳоппо, пиш,
деб қўшиқ куйлайдилар.
Қўшиқ куйланаётганда “қоровул” зийрак туриши 
керак. Чунки тўртта бурчакни эгаллаган иштирокчилар 
қўшиқ айтиш давомида бир-бирлари билан ўрин алма- 
шадилар. Бу алмашиш шу даражада тез бўладики, 
“қоровул” ундан-да чаққон бўлиб, бирорта бурчакни 
эгаллаши керак. Агар “қоровул” чиндан ҳам чаққон 
бўлса, ўртада кўп сарсон бўлмайди. Агар у ҳаракати 
танбал ёки бошқа иштирокчиларни кузата олиш 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling