Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
48

қобилияти паст бўлса, узоқ вақтгача “қоровул” бўлиб 
қолиб кетади. 
Ўйин ҳаракатли ўйинлар сирасига киради. Гарчанд 
чизилган майдон унчалик катта бўлмаса-да болалар 
ўйин давомида тиним билмай ҳаракат қиладилар. Шу 
билан ўзларининг соғлиқларини мустаҳкамлаб боради- 
лар. 
Ҳайкал 
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда ўнтача бола иштирок этади. Ундаги қувлов- 
чини аниқлаш учун турлича тарзда саноқ ўтказилади. 
Ўйинбоши: 
Қани энди осмондан туш
Асли сенинг калланг бўш,
каби кулгили сўзлар билан болаларни санайди. “Бўш” 
сўзи кимга тўғри келса, бир чеккага чиқиб туради. Энг 
охирида қолган бола “қоровул”дир. У барча болалар 
ўйинга тайёр бўлгач: 
Ҳамма бола ал, 
Қимирлаган кал, 
дейиши билан барча болалар қандай турган бўлса, шун 
дайлигича қотиб қолади. Эътибор қилинг, қайсидир 
бола бир оёғини ердан узиб, қайси бири қўлларини 
олдинга чўзиб, яна бири гўёки чой узатаётган киши 
бўлиб ҳайкалдек қотиб қолган. “Қоровул” уларнинг 
атрофида айланиб юради, турли қилиқлар билан улар- 
ни кулдиришга ҳаракат қилади. 
– Мен Наримон кал бўламан. Бошимда яна битта 
қуёш бор. Ишонмасанг мана қара, – деган кулгили гап- 
лар айтиб “қоровул” ҳар бир боланинг олдига боради.
Аммо болалар тошдек қотиб тураверадилар. Агар 
улардан бирортасининг юзида табассум пайдо бўлса, у 
ўша заҳоти қочишга тушади. “Қоровул” эса уни қув- 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
49

лайди. Қочаётган бола ўйиндаги бошқа дўстлари сал 
дам олиши учун узоқроққа қочади. Бу вақтда ўйиндаги 
бошқа иштирокчилар ўтириб, ҳатто ўтлоққа бир оз 
ётиб дам олишлари ҳам мумкин. Мабодо “қоровул” 
қочаётган болани белгиланган ҳудудда тутиб олса
ўрин алмашадилар.
Айтайлик, барча болалар қилт этмай қотиб турибди, 
“қоровул”нинг гаплари уларни кулдирмаяпти. Шундай 
пайт “қоровул” нари кетганда болалар унинг кўзини 
шамғалат қилиб ҳаракатларини ўзгартириб олишлари 
мумкин. Фақат бунга “қоровул”нинг кўзи тушмаслиги 
керак. Мабодо у кўриб қолса, ҳалиги бола белгиланган 
томон қочади. “Қоровул” уни манзилгача тутиб олса
ўша бола билан ўрин алмашадилар. Мабодо “қоровул” 
қувлаб тутолмаса, бола яна “ҳайкал” бўлиб ўйинда 
иштирок этаверади. 
Бу ўйин болаларнинг жисмонан соғлом бўлишига 
ҳиссадор бўлибгина қолмай, актёрлик қобилиятлари- 
нинг ўсишига ҳам ёрдам беради. Чунки биров олдингга 
келиб турли “ҳунар”лар кўрсатиб турганда кулмаслик, 
ўзини тута билиш катта маҳорат талаб қилади. Демак, 
бу болаларга санъатдан ҳам сабоқ беради. 
Подшо-вазир 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда беш нафар бола иштирок этади. Улардан 
бири ўйинбоши вазифасини бажаради. 
– Қани, болалар “Подшо-вазир” ўйинини бошлай- 
мизми? 
– Бошлаймиз. 
– Бўлмаса, биринчи бўлиб “подшо”ни аниқлаб 
оламиз. Мана бу топишмоқнинг жавобини ким топса



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling