Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
28

Оқсоқ бўри ва қўйлар 
Сирғали туманидаги Шоштепа маҳалласидан ёзиб 
олинди. 
Бу ўйинда етти-саккиз нафар болалар иштирок эта- 
дилар. Тасаввур қилинг, бир гала “қўй”лар ўтлоқда 
юрган эди.
– Оҳ ўтларнинг майинлигини қаранглар, – дейди 
қўй образидаги болалардан бири. 
– Ўтлоқнинг катталигини айтмайсизларми? Мазза 
қилиб қорнимизни тўйғазамиз, – дейди иккинчи қўй 
образидаги бола. 
Бирдан узоқдан оч бўрининг увлаши эшитилди. 
Ҳозиргина роҳатланиб ўт чимдиётган “қўйлар” бир 
сакраб тушадилар. 
– Бўри, оч бўри, – дейди улардан бири. 
– Энди нима қиламиз? – дейди “ёш қўзичоқ”. 
– Тезроқ қочиш керак, – дейди яна бир “қўй”.
Қўйлар образидаги болалар ҳурккандек ҳар томонга 
қочдилар.
– Ҳозир сизларни битта-битта тутиб ейман, – дейди 
оқсоқ бўри образидаги бола.
У шундай деб, гарчанд “оқсоқ” бўлишига қара- 
масдан “қўй”ларга шиддат билан ҳужум бошлайди. 
“Қўй”лар белгиланган жойнинг ўзида “бўри”га тутқич 
бермасликка ҳаракат қилиб қоча бошлайдилар. Фақат 
шарт шуки қўй образидаги болалар ҳудуддан чиқиб 
кетмасликлари керак. 
Бўри образидаги бола тез ва чаққон ҳаракат қилиб 
қўй образидаги болаларни тутиб олишга интилади. 
Қайси “қўй” тутилса уни доира шаклида чизилган 
“қўрғон”ига қамаб қўя бошлайди. 
Ўйиннинг шарти шундан иборатки болалар белги- 
ланган ҳудуддан чиқмасликлари керак. Агар қайси 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
29

бола ҳудуддан чиқиб кетса у “бўри” билан ўрин алма- 
шади. 
Бу ўйин ҳаракатли ва воқеабандлиги билан аҳамият- 
лидир. Ундаги ҳар бир иштирокчи ўз образини қойил- 
мақом қилиб бажариши керак. Бу эса болаларнинг 
санъатга бўлган қизиқишларини ҳам кучайтиради. 
Қолаверса, ҳаётда қоқилмаслик, енгилмаслик, жисмо- 
ний заиф бўлмаслик учун тинимсиз ҳаракат зарурли- 
гини англатади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling