Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
24

Шартни бажарган “ранг” озод бўлади, бажара олмаган- 
лар қайта-қайта ҳаракат қиладилар. Ўйин ана шу ўзига 
хослиги билан болаларни ҳаракатчанликка, билимли- 
ликка ундайди.
Ўйин ана шу тариқа давом этади. У болаларнинг 
жисмонан соғлом бўлишига ҳисса қўшадиган, ҳаракат- 
ли ва воқеабанд ўйиндир. 
Касал эчки 
Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда ўнта бола ва ўйинбоши иштирок этади. 
Болалар ўйинбоши томонидан икки гуруҳга бўлинади. 
Масалан ўйинбоши: 
– Мен барчангизни санайман. Кимга тоқ сон тўғри 
келса “Дўстлик” гуруҳи, кимга жуфт сон тўғри келса 
“Баҳодирлар” гуруҳи аъзоси бўлади, – дейиши мумкин. 
Болалар ана шу тариқа икки жамоага бўлинадилар. 
Бешта бола битта жамоадир. Ҳар бир жамоа узунлиги 
йигирма беш сантиметр бўлган тўртта ингичка чўплар- 
дан тўртбурчак шаклида “қўрғон” ясайдилар. Иккинчи 
жамоа ҳам худди шундай тартибда “қўрғон”ини тайёр- 
лайди. Энди жамоа аъзоларининг ҳар бири ўзи учун 
узунлиги бир метр чамалик қаттиқроқ новдадан таёқ 
тайёрлайдилар. Таёқнинг учи ингичка ва илмоқли 
бўлиши керак. Бу тайёр бўлгач эски-туски лахтакларни 
жамлаб ўн бир дона юмшоқ коптокчалар тайёрлайди- 
лар. Коптокчаларнинг бештаси кўк, бештаси қора 
рангли бўлиб, улар рамзий “қўй”лардир. “Қўй”лар 
иккала жамоанинг “қўрғон”ига бештадан берилади. Ўн 
биринчи копток эса қизил рангда бўлиши керак. Ана 
шу қизил рангдаги копток “касал эчки”дир. 
Ҳар иккала жамоа икки тарафга новдадан тайёрлан- 
ган “қўрғон”ини жойлаштиради. Ўйинбоши эса болалар 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
25

тайёр бўлгач қизил коптокни осмонга отади. Иккала 
жамоа ҳам “касал эчки”ни рақиб жамоа қўрғонига қамаш 
учун ҳаракат қиладилар. Мабода бунга эришсалар 
рақибдан битта “қўй” ютиб оладилар. Ўйинда қайси 
“қўрғон”да соғлом “қўй”лар кўпайса ўша томон ғолиб- 
дир. 
“Касал эчки” ўйини ярим воқеабанд бўлиб, ҳаракат- 
ли ва воситали ўйинлар сирасига киради. Воситалар – 
қўрғон учун тайёрланган дарахт новдалари, қўлдаги 
таёқлар ва лахтаклардан тайёрланган юмшоқ копток- 
чалар. Бу ўйин болаларда восита тайёрлаш ва мақсад 
сари интилиш кўникмасини оширади. Қолаверса, ўйин 
болаларда ўз она Ватани сарҳадларини ҳимоя қилиш 
кўникмасини ҳам шакллантиради. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling