Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
18

ғолиб бўлгани аён бўлади-қолади. Яъни кимнинг қал- 
поғи энг узоқ масофага тушган бўлса ўша бола ғолиб- 
дир. Ўйин шартига кўра ғолиб бола бошқа иштирокчи- 
ларга бир қанча талаблар қўйиши мумкин.
Яъни “мени опичиб айлантир”, агар кун иссиғида 
ўйналса “эчки-бузоққа сув бер”, “помидор-бодринг 
тер”, “айрон тайёрла”, каби.
Бу ўйин ҳовлида, ток сўриси соясида, ҳатто қишки 
мавсумда ҳам ўйналиши мумкин. Ўйин воситали ўйин- 
лар сирасига киради ва бу восита болалар қалпоғидир. 
Ўйиннинг аҳамиятли томони шундаки у болаларда 
илғор бўлишга интилишни тарбиялаб боради. 
Чағалай 
Нукус шаҳридан ёзиб олинди. 
Ўйинда ўн нафаргача бола ва ўйинбоши иштирок 
этади. Ерга тугиб ташланган белбоғ ташланади. Ишти- 
рокчилар ярим доира шаклида туриб оладилар ва қўл- 
ларини икки томонга кенг ёзиб: 
Оҳ, шағала, шағала 
Жорнинг бўйин жағала 
Сўнда катта болиқ бор 
Бўйнинг чўзғин холиқ бор,
дея қўшиқ айтадилар.
Иштирокчилардан бири қўлларини кенг ёзиб, дўст- 
лари билан бирга қўшиқ айтганча белбоғ атрофида қуш 
мисоли айлана бошлайди. Мана қулай имконият пайдо 
бўлганини англагач оёқларини кериб, тиззаларини бук- 
май, белбоғ устига гуёки боши билан шунғийди. Шун- 
ғиш жараёнида худди чағалай қуш мисоли тумшуғи 
билан белбоғни – рамзий балиқни ола билиши керак. 
Мабода бу пайтда тиззалари букилиб кетса ёки йиқилиб 
тушса ҳаммаси қайтадан бошланади. Агар у бир уриниш- 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
19

да белбоғни қўлга киритса – демак ҳаёт, тирикчилик 
учун кураша олади. 
Ўйин Амударё бўйида яшовчи қорақалпоқлар ҳаёти- 
да оммалашган бўлиб, чағалай қушларнинг болаларини 
овга тайёрлаши ҳақида ҳикоя қилади. У болаларнинг 
жисмоний соғлом бўлишига ҳисса қўшади, курашув- 
чанликка ўргатади. Ундан ташкари боларда экологик 
маданиятни шакллантиради.
Бу ўйин ярим ҳаракатли ва воситали ўйиндир. 
Восита тугиб ташланган белбоғдир. 
Чуррак 
Андижон вилояти Олтинкўл туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда беш-олти нафар бола ва ўйинбоши иштирок 
этади. Аввало болалар дарахтнинг ингичка, узунлиги 
бир метр чамалик шохчаларидан ўн бир дона тайёрлаб 
оладилар. Шохчалардан бештаси кетма-кетликда, арқон 
шаклида ерга ташланади. Қолган бештаси ҳам худди 
шундай тартибда ташланиб, иккинчи арқон ҳосил қили- 
нади. Эътибор қилаётган бўлсангиз узунлиги беш метр 
чамаси йўлак пайдо бўлди. Рамзий “арқон”лар оралиғи 
йигирма сантиметр бўлиши даркор. Йўлакнинг охирига 
ўн биринчи чўп ташлаб қўйилади. 
Мана энди ўйин бошланади. Болалардан бири ингич- 
ка йўлакдан югуриб ўтгач ташлаб қўйилган ўн биринчи 
чўп олдига боради. Ўнг қўллари билан чап қулоқларини 
ушлаб, ярим энгашганча етти марта айланади. Ўйин- 
боши етти дегач бола йўлак ичидан қайтиб ўтиши керак.
Йўлакдан қайтиб ўтиш жараёнида боланинг жисмо- 
нан соғломлиги кўрикдан ўтади. Агар у йўлакдан қий- 
налмай, югуриб ўтса соғлом. Мабода боши айланиб
кўнгли айниб, йиқилиб тушса у носоғлом ҳисобланади. 
Ва бу бола жисмоний ҳаракатини кўпайтириб, ўзини 
тиклаб олади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling