Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
14

фиятига кўра ўзгартирилиши ҳам мумкин. Агар улар 
ҳовлида ўйнаётган бўлсалар “чой қуйиб кел”, “муздай 
сув келтир”, ёки “шеър айтиб бер”, “қўшиқ куйлаб 
бер” каби. 
“Белбоғ” ўйини инсонга қоматни тик тутишни ўр- 
гатади. Шунинг билан бирга белни ва тиззаларни 
букмасдан туриб эгилиш умуртқа поғоналари учун 
жисмоний ҳаракат вазифасини бажаради. 
Бу ўйинни оилада ака-укалар билан биргаликда ўй- 
наса ҳам бўлади. Ўйинда восита бўлиб белбоғ хизмат 
қилади. 
 
Икки белбоғ 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Ўйинда ўн битта бола иштирок этади. Улардан бири 
ўйинбоши. У адолатни назорат қилиб туради. Қолган 
болалар икки гуруҳга бўлинади. Болаларни гуруҳга 
бўлишда ўйинбоши турли усуллардан фойдаланиши 
мумкин. Масалан: 
– Сизларни санайман. Кимга тоқ сон тўғри келса 
ўнг тарафга, жуфт сон тўғри келганлар чап тарафга 
ўтади, – дейиши мумкин. 
Мана болалар шартли равишда “А” ва “Б” жамоага 
бўлиндилар. Улар ўзларига сардор тайинлаб оладилар. 
Сардорликка бошқалардан кўра кучлирок, абжирроқ 
бола танланади. Ўртабоши назоратида белгиланган май- 
дон қоқ иккига бўлинади. Ўртага белги қўйилади. Бел- 
ги учун кўзга кўринадиган таёқ ёки белбоғни танлаш 
мумкин. Ўйинбоши ана шу жойда туриб ўйинни куза- 
тади. Агар бирорта иштирокчи ўйин тартибини бузса, 
ўйиндан четлаштирилади.
Танланган майдоннинг икки томонига таёқ қадалиб, 
унга белбоғ боғлаб қўйилади. Ҳар бир жамоадан бир 
киши ўз гуруҳининг белбоғини рақиб гуруҳдан ҳимоя 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
15

қилади. Ҳар иккала гуруҳнинг қолган иштирокчилари 
рақиб гуруҳ белбоғини қўлга киритишга ҳаракат қила- 
ди, шу аснода ўз жамоаси белбоғини ҳимоя қилишни 
ҳам унутмайди. Шарт шулки, “А” гуруҳ аъзоси ўз 
жамоаси ҳудудида эркиндир. “Б” гуруҳ уни бу майдон- 
да ушлашга ҳаққи йўқ. Мабодо белбоғ учун интилаёт- 
ган “А” гурух аъзоси “Б” жамоа ҳудудига кирсаю, рақиб 
жамоа аъзосининг унга қўли тегиб кетса, у шу ерда 
таққа тўхтайди. Қачонки, ўзининг жамоадоши ёрдамга 
етиб келиб унинг елкасига қўли билан шапатиласа у 
ҳаракатга келади ва ўйинда иштирок эта бошлайди. 
Ана шу тариқа белбоғ учун кураш давом этади. 
Қайси жамоа аъзоси чаққонлик билан, ҳеч кимга тутқич 
бермай рақиб жамоа белбоғини қўлга киритса, улар 
ғолибдир. 
Ўртабоши барча иштирокчиларни ёнига чорлаб: 
– Болалар, мана бир тараф ғолиб бўлди. Хўш, 
ғолиблар мағлуб томонга қандай шарт айтасиз? – деб 
сўрайди. 
Ғолиб жамоа сардори ҳаммани тўплаб келишиб 
оладилар. Айтайлик: 
– Бизни майдон бўйлаб опичлаб айлантирсин, – 
дейиши мумкин. 
Ўртабоши ана шундай ҳолатда ғолиб ва мағлуб 
томоннинг жисмоний кучини чамалаб кўради. Агар 
мағлуб томон ғолиб томонни опичлаб айлантиришга 
жисмонан томондан тўғри келмаса, ўзаро келишилган 
ҳолда бошқа шарт ўйлаб топадилар. Шартларга қур- 
бақа бўлиб юриш, бир оёқда ҳаккалаб юриш, қўлини 
букиб ёзиш каби қатор жисмоний шартлар қўйилади. 
Бу ўйин болаларда ўз ҳудудини ҳимоя қилиш, 
Ватан остонасини асраш каби тушунчаларни шакллан- 
тиради. Бундан ташқари тинимсиз жисмоний ҳаракат 
уларнинг куч-қуввати ошишига ҳисса қўшади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling