Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
16

Зар қалпоқ 
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда етти-саккиз нафар болалар иштирок этади- 
лар. Унда ҳам адолат мезони устидан ўйинбоши назо- 
рат қилади. Ким ўртага тушиши саноқ ёрдамида белги- 
ланади. 
– Ўйинбоши бир, икки, уч, пуч, – деб санайди. 
“Пуч” сўзи тўғри келган бола бир чеккага чиқиб 
туради. Битта бола қолгунча бу тартибдаги саноқ 
давом этади. Мана саноқ тугаб охирги бола ўртада 
қолди. Демак у зар қалпоқни топувчи. 
Тартибга кўра барча болалар саф бўлиб тизилади- 
лар. Қалпоқ топувчи бола эса улардан икки метрлар 
чамаси олдинда туради. Орқадаги болалардан бири зар 
қалпоқни чопони қўйнига бекитади. 
Топувчидан бошқа барча болалар: 
Топгин, топгин, зар қалпоқни топгин сен, 
Топгин, топгин, зар қалпоқни топгин сен,
дея куйлаб ҳазил-мазах қиладилар. 
Айтим тугагач топувчи уларнинг ҳар бирининг 
кўзига тик қараб қалпоқ кимнинг қўйнида эканлигини 
топиши керак. Мана шу дақиқада ундан кишининг 
кўзига қараб безовтами-йўқми илғай билиши талаб 
этилади. Айтайлик топувчи зар қалпоқ кимда эканли- 
гини ўзича тахмин қилди. Энди у: 
Топдим, топдим, зар қалпоқни топдим мен, 
Топдим, топдим, зар қалпоқни топдим мен,
деб куйлаб ўйинга тушади. Ва қалпоқ кимда деб ўйла- 
ган бўлса ўшанинг қўлидан тутади. Агар у тўғри топ- 
ган бўлса ўрин алмашадилар. Мабодо зар қалпоқ бошқа 
боладан чиқса топишда адашган бола иштирокчилар- 
нинг бирор-бир шартини бажаради. Шартда “сув кел- 
тир”, “мени опичлаб ҳовлида айлантир”, “исиб кетдим 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
17

елпиб қўй”, каби енгил талаблар қўйилади. Қолаверса, 
қалпоқни тополмаган иштирокчига болалар ўзлари 
истаган турли шартларни айтиши мумкин. Шартлар 
гоҳо жисмоний, бундан ташқари адабий, маънавий 
томонлама ҳам бўлиши мумкин. Бу болалардаги кай- 
фиятга боғлиқ. Аммо нима бўлганда ҳам қалпоқ топол- 
маган болани изза қилиш, уялтириш мумкин эмас. 
Ўйиннинг аҳамияти шундаки у болаларда руҳиятни 
англаш, кишининг кўзига қараб ҳис қилиш каби 
қобилиятни ўстиради. Шунинг билан бирга шартларда 
қўшиқ, рақс, шеър айтиш, топишмоққа жавоб топиш 
каби талабларни бажариш асносида адабиёт, санъатни 
ўрганишига ҳисса қўшади. Ўйинда восита сифатида 
зар қалпоқ танланган. Уни болаларга бувиси, онаси ёки 
опа-сингиллари тикиб берса, янаям кўнгилли бўлади. 
Қалпоқ отди 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Бойбўри 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйин воситали турларга киради. Унда исталганча 
иштирокчи ва битта ўйинбоши бўлади. Ўйинбоши чўп 
билан ерга узун чизиқ тортади.
– Ана энди бошлаймиз. Ким биринчи бўлиб 
қалпоғини отади? – дейди ўртабоши. 
– Мен отаман, – дейди бир бола. 
– Қани бошладик, – дейди ўртабоши. 
Иштирокчилар навбати билан чизиқ устида туриб 
қалпоғини узоқликка ирғитади. Ўйинбоши қалпоқ қаер- 
га тушган бўлса отган боланинг қўлидан ушлаб ўша 
жойга олиб бориб қўйиб келади. Қолган болалар ҳам 
навбати билан қалпоғини отади ва ўз жойларини бирин-
кетин эгаллайдилар. Мана охирги бола қалпоғини от- 
ди. Демак, ўйинбоши уни ҳам жойига элтгач кимнинг 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling