Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
20

“Чуррак” ўйини ўрдакларнинг ўз полопонини учиш- 
га ўргатиш жараёни ҳақидадир. Айланиш чоғи кўзи 
тинган ўрдак боласи ҳали учишга тайёр эмаслигини 
англатади. Уни эса онаси тайёрлайди. Ўйинларга қуш- 
лар, ҳайвонлар ҳаёти билан боғлиқ жараёнларнинг 
киритилиши инсон ва табиат ўртасидаги уйғунликни 
билдиради. 
Бу ўйин ярим ҳаракатли ҳамда воситали ўйинлар 
сирасига киради. Воситалар – таёқларни болаларнинг 
ўзлари тайёрлаб оладилар.
Чўлоқ қарға 
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Сойғус 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда бешта бола ва битта ўйинбоши иштирок 
этади. Ўйинбоши қўлидаги халачўп билан тўғри чизиқ 
тортади. Иштирокчилар навбат билан чизиқ устида 
туриб, икки оёқда сакрайдилар. Ким қанча узоқликка 
сакраса ўша жойга унинг белгиси қўйилади. Ҳамма 
сакраб бўлгач энг қисқа масофага сакраган бола “чўлоқ 
қарға” бўлади. Демак бу шарт ҳаётда ҳам танбал, ҳара- 
кати кам болалар орқада юришини эслатади. Энди 
ўйинбоши каттагина айлана доира чизади. “Чўлоқ 
қарға” эса доира ичига киради. У бир оёғини кўтариб 
доира ичида тинмай сакраб туради. Бошқа иштирок- 
чилар эса: 
Чўлоқ қарға чўлоқсан, 
Ёмонлигингдан мўлтоқсан,
дея куйлайдилар. Ва “чўлоқ қарға”ни ҳар томондан 
туртадилар. Ана шу пайт “чўлоқ қарға” чаққонлик билан 
улардан бирини ушлаб олиши керак. Шарт бўйича 
“чўлоқ қарға” фақат доира ичида икки оёғини ерга 
қўйиш ҳуқуқига эга. Болаларни тутиш учун доирадан 
ташқарига чиқса албатта бир оёқда сакраб қувлаши 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
21

керак. Мабодо у доирадан ташқарида ерга оёғини қўйса 
иштирокчилар шарт қўядилар. Шартлар хилма-хил 
бўлиб қўшиқ айтиб бериш, рақсга тушиш, бир оёқда 
сакраш, дўстларини опичлаб югуриш, хуллас ўйнаётган 
жойингиздаги шароит ва болаларнинг кайфиятига қараб 
берилган шартларни бажаради. 
“Чўлоқ қарға” ўйини ҳаракатли ўйинлар сирасига 
кириб, болаларнинг жисмонан соғлом бўлишига ҳисса 
қўшади. 
Чўлоқ қарға 
Қашқадарё вилояти Китоб туманидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ҳам “чўлоқ қарға”ни шеър айтиш йўли 
билан танлайдилар. Ўртабоши барча болаларни йиғиб 
мана бундай шеър айтади: 
Айиқ чиқди ўрмондан, 
Қўлин олди кармондан. 
Гулми, асал оласан
Айт, ким билан қоласан? 
Демак, “қоласан” сўзи кимга тўғри келса у четга 
чиқиб туради. Охирида қолган иккита боладан қайси 
бирига шу сўз тўғри келса у четга чиқади, қолган бола 
эса “чўлоқ қарға” вазифасини бажаради.
Барча болаларнинг қулоғига ўйинбоши ўз рангини 
пичирлаб айтиб чиқади. Демак болалар турли ранглар, 
ўйинбоши “ранг сотувчи”, “чўлоқ қарға” эса “харидор”. 
Барча “ранг”лар ерга тизилиб ўтирадилар. Шу пайт 
оқсоқланиб “чўлоқ қарға” келади: 
– Тўқ, тўқ? 
– Кимсиз? – сўрайди “ранг сотувчи”. 
– Мен “чўлоқ қарға”ман, – жавоб беради у. 
– Сизга нима керак? 
– Менга қизил “ранг” керак. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling