Гулжаҳон Мардонова
~
26
~
“Она эчки” ва “боласи”нинг ҳудудига яқинлашган-
да “бўри”лар образидаги болалар яна даҳшат
солиб
увлаб қўядилар. “Она эчки”
эса чор тарафдан ташла-
наётган “бўри”ларга қарши курашади. “Бўри”лар обра-
зидаги болалар худдики бўридек тишларини ғижирла-
тиб, даҳшатли товушда овоз чиқариб қўлларини “эчки-
ча” томон чўзадилар. Эчкича образидаги бола ҳам ово-
зига қўрқув тус бериб марайди.
Она эчки образидаги
бола эса худдики шохлари узун эчкидек шохлари билан
“бўри”ларга ҳамла қилади. Ўйин давомида қайси
“бўри”га “она эчки”нинг қўл ёки оёқлари тегса ўша
иштирокчи ўйиндан чиқади. Шу тариқа “она эчки” ўз
ҳудудини, остонасини ҳимоя қилади.
Агар у жанг даво-
мида озгина лоқайд бўлса “бўри”лар “эчкича”ни қўлга
туширадилар.
Бу ўйин воқеабанд ва ҳаракатли ўйин бўлиб
бола-
ларда ўз уйини, Ватанини ҳимоя қилиш
каби юксак
фазилатларни шакллантиради. Уни бемалол ҳовлида
ҳам ўйнаса бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: