Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Чўпон ва оқсоқ бўри 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 
Лангар қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин воқеага асосланади. Шу билан бирга унда 
воситалар ҳам иштирок этади. Қўй юнгидан тайёрлан- 
ган коптокчалар қўйлар ҳисобланади. Унда чўпон ва 
оқсоқ бўри образлари мавжуд. Ўйин мана бу воқеага 
асосланади. 
Кунлардан бир куни “чўпон” “қўй-қўзи”ларини 
ўтлоқда яйратиб юрган эди. У бир оз толиққач дам 
олмоқчи бўлди. Чопонини ўтлоққа ёзганча ёнбошлади. 
Ўзича ҳиргойи қилиб турганда сал нарироқдан оч 
“бўри”нинг увлаши эшитилди. “Чўпон” дарҳол сергак 
тортди. 
– Ҳой, ким у увлаётган? – сўради “чўпон”. 
– Бу мен, оч “бўри”ман, – деб жавоб берди “бўри”. 
– Сенга нима керак? – сўради “чўпон”. 
– Менга “қўй”ларингни берасан, олди қиш, – деди 
оч “бўри”. 
– Нималар деб валдираяпсан? “Қўй”лар элники. 
Уларни сенга беролмайман, – деди “чўпон”. 
–Эй “чўпон”, менга бирор шарт айт. Агар шар- 
тингни бажарсам битта “қўй” меники, бажара олмасам 
ўз йўлимга кетаман, – деди “бўри”. 


Гулжаҳон Мардонова 
~
30

“Чўпон” бошини қашлаб ўйланиб қолди. Ва ниҳоят: 
– Унда шартим мана бундай. Кўриб турибсан чап 
томон сайҳонликда “қўй”ларим ўтлаб юрибди. Агар 
мени чалғитиб ўша томонга ўта олсанг, барча “қўй”лар 
сеники, – деди чўпон. 
– Жуда яхши. Унда бошладик, – деди “бўри” ва 
осмонга қараб увлаб қўйди. 
Шундай қилиб рамзий маънодаги қўйлар, яъни юм- 
шоқ коптокчалар турган томонга бўри образидаги бола 
интилади. “Чўпон” эса уни ўша томонга ўтказмасликка 
ҳаракат қилади. Агар бўри образидаги бола чаққон, чоп- 
қир, соғлом бўлса рамзий маънодаги қўйларни бирин-
сирин қўлга киритади. Агар акси бўлса, ҳеч нарсага эга 
бўлмайди. 
Бу ўйин воқеабанд, воситали шу билан бирга ҳара- 
катга асосланади. Восита чўпон таёғи ва латта-путта 
қийқимларидан тайёрланган юмшоқ коптокчалар.
Ўйин болаларда актёрлик маҳоратини шаклланти- 
риб қолмай, мақсад сари интилишни ҳам тарбиялайди. 
Қари бўри 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги
Лангар қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйинда ўн чоғлик болалар иштирок этади. Уни 
ўртабоши бошқариб боради. Аввало қари “бўри” обра- 
зи учун болалардан бирини шеър айтиш йўли билан 
танланади. Ўртабоши: 
Қарри бўри, қайдасан? 
Қиш бошланди қайтасан? 
Қуён уйига кетган, 
Қўзи тўйига кетган, 
деб қўшиқ айтади. 
Қўшиқ матнидаги сўнгги сўз кимга тўғри келса у 
“қари бўри” образини бажаради. Бу бола иҳраб, худди 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling