Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
36

учун чизилган чизиқ устида туриб ёнғоқларни кўзлай 
бошлайди. Бу пайт уни жамоадошлари мана бундай 
тарзда қўллаб турадилар: 
Ур-ҳо, ур, сур-ҳо-сур, 
Ёнғоқларни кўзлаб тур. 
Хато қилманг Норқулбой, 
Ютиб олинг катта той. 
Ур-ҳо, ур, сур-ҳо-сур, 
Ёнғоқларни кўзлаб тур. 
Шундан сўнг ошиқ отилади. Агар у мўлжалга тўғри 
тегиб, ёнғоқлар чизиқдан узоққа сочилиб кетса улар 
шу жамоаники. Ва ўйинни улар яна давом эттирадилар. 
Мабодо мўлжал хато кетса рақиб томон ўйинни давом 
эттиради. 
Дўстлари эса: 
Ур-ҳо, ур, сур-ҳо-сур, 
Ёнғоқларни кўзлаб тур. 
Диққат қилинг Омонбой, 
Сизникидир учқур той. 
Ур-ҳо, ур, сур-ҳо-сур, 
Ёнғоқларни кўзлаб тур. 
Бу ўйин аждодларимизнинг овдаги ҳатти-ҳаракат- 
ларини ифодалайди. Ўртага терилган ёнғоқлар ёввойи 
ҳайвонлар. Икки томонга тортилган тўғри чизиқлар эса 
хавфли майдонни эслатувчи ихота чизиқларидир. Ундан 
ичкарига кирган овчини ҳалокат кутган. 
Бу ўйин воситали ўйинлар сирасига кириб, ундаги 
воситалар кичик тошча, ёнғоқлар ва ошиқдир. Ҳар бир 
бола ўйин учун мўлжалланган ошиқни ўзи истаган 
рангга бўяйди. Шу билан ўзининг эстетик дидини ҳам 
намойиш этади.
У болаларда мўлжални аниқ олиш техникасини 
ривожлантиради ва ҳаётда ҳалол бўлишга ўргатади. 
Уни бемалол ҳовлида, уй атрофларида ўйнаса бўлади. 
 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
37

Ёнғоқ 
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан ёзиб олинди. 
Ўйин учун болалар чуқурча ковлайдилар. У тайёр 
бўлгач ҳар бир бола чуқурчага биттадан ёнғоқ ташлай- 
дилар. Кейин ҳар бир бола чуқурча ёнида туриб чўнтак- 
ларидаги заҳира ёнғоқларидан биттадан узоқликка ота- 
дилар. Кимнинг ёнғоғи энг узоқ жойга тушса (албатта 
ҳаддан зиёд узоқлик эмас) у биринчи бўлиб чуқурча 
ичидаги ёнғоқлар, яъни “ёввойи ҳайвон”ларни мўлжал- 
га олади. Иштирокчи мўлжални бехато олиб ёнғоғини 
чуқурчага тушира олса у ердаги тўпланган ёнғоқлар 
ўша боланикидир.
Қолган болалар яна чуқурчага бир донадан ёнғоқ 
ташлайдилар. Ва юқорида айтилган тартиб бўйича 
ўйин давом этади. 
Эътибор қилинг, қайсидир иштирокчи навбати етиб 
келмагани учун мутлақо ёнғоқларидан айрилиши мум- 
кин. Кимдир эса ўз қўйнини ёнғоққа тўлдира олиши 
ҳам мумкин. Демак, ҳар бир боланинг қандай ютуқ ёки 
мағлубиятга учраши ўзига боғлиқ. Мўлжални тўғри 
ололган, эътиборли бола ғолиб бўлади. Бу эса болалар- 
да ўз устида ишлаш, ҳаракатни кучайтиришига сабаб 
бўлади. 
Бу ўйин ҳам бизга тарихда бўлиб ўтган овчилик 
давридан қолган ёдгорликдир. Эътибор қилган бўлсан- 
гиз чуқурча ичидаги ёнғоқлар “ёввойи ҳайвон”лар. 
Ёнғоқ ташлаётганлар эса “овчи”лардир. Овда ким моҳир 
ва зукко бўлса, бошқа нарсага чалғимаса ғалаба ўша- 
ники. Бу ўйин ана шу жиҳатлари билан ҳам тарбиявий 
аҳамиятга эга. 
Қолаверса, у болаларда меҳнатга муҳаббатни ҳам 
тарбиялайди. Чунки болалар ўйин учун танлаган ёнғоқ- 
ларини турли рангларга бўяйдилар. Бу билан ўзлари- 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling