Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
66

бажариш, “қоровул”нинг барча топшириқларини бажа- 
риш керак бўлади. 
Бу ўйин болаларнинг жисмоний томондан бақувват 
бўлишларига ҳисса қўшади. Шунингдек, у воситали 
ўйинлар сирасига киради. Восита сифатида таёқ тайёр- 
ланади. 
Хамир-патир 
Тошкент вилояти Паркент тумани
Суқоқ қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда исталганча бола иштирок этиши мумкин. 
Аввало уни адолатли бошқариб бориш учун ўртабоши 
танланади. У саноқ ўтказади. 
– Бир, икки, уч, пуч. 
Кимга “пуч” чўзи тўғри келса, четга чиқиб туради. 
Мана охирида иккита бола қолди. Саноқ давомида 
улардан қайси бирига “пуч” сўзи тўғри келса у четга 
чиқади. Қолган бола эса жонли харрак вазифасини 
бажаради. Яъни қўллари билан тиззаларини ушлаб, 
ярим эгилиб туради. 
Ўйиннинг шартига кўра ўйинбоши эълон қилади: 
– Хамир! 
Демак, болалар жонли харрак устидан сакраб ўтаё- 
тиб қўллари билан унинг елкасига хамир муштлаётган- 
дек ҳаракатни кўрсатиши ва шу билан бирга “хамир” 
деб овоз чиқариб сакрашлари керак. Агар қайси бола 
“хамир муштлаш” ҳаракатини қўллари билан ифодалай 
олмаса ёки “хамир” сўзини айтишни унутса, жонли 
харракка шерик бўлади. Энди “харрак” узайиб боради. 
Энди ўйинбоши шартни ўзгартиради: 
– Санчқи! 
Демак, болалар тирноқларини жонли “харрак” 
елкасига санчиб ўта бошлайдилар. Ва шу билан бирга 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
67

ҳар бир бола сакраётиб “санчқи” сўзини айтиб ўтади. 
Ким талабни унутса, жонли “харрак” ёнига энгашиб 
туриб олади. Жонли “харрак” эса узайиб кетаверади. 
Шу тариқа, айтарли барча болалар жонли “харрак”ка 
айланадилар. Ўйин охиригача харраклардан сакраб 
ўтолган бола ғолиб саналади.
Энди ўйинбоши: 
– Қани ғолиб, болаларга қандай шарт айтасиз? – 
деб сўрайди. 
Ғолиб ўзи истаган шартни болаларга айтади. Бола- 
лар у айтган барча шартларни бажарадилар. 
Оқ суяк 
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда фақат ўғил болалар иштирок этадилар. 
Уларнинг неча киши бўлишининг аҳамияти йўқ.
Ўртабоши иштирокчиларнинг тескари қараб ўтири- 
шини назорат қилади. Барча болалар суяк отиладиган 
томонга тескари бўлиб ўтириб олгач ўйин бошланади. 
Ўйинбоши: 
– Хўш, болалар ўйинни бошлаймизми? – деб 
сўрайди. 
– Бошлаймиз, – жавоб беради болалар. 
– Мана, қўлимда молнинг катта суяги. Уни қирга 
қараб отайми? 
Болалар баравар жавоб берадилар: 
– Йўқ, йўқ. 
– Жарга қараб отайми? 
Иштирокчилар қичқирадилар: 
– Йўқ, йўқ. 
Ўртабоши эса уларнинг сабрини синашда давом 
этади. 
– Ойга қараб отайми? 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling