Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
70

лигини ҳам оширади. У ҳаракатли ҳамда восита ўйин- 
лар сирасига киради. Восита сифатида қорамолнинг 
суяги танланади. 
Чавандозлар 
Тошкент шаҳридан ёзиб олинди. 
Ўйинда исталганча болалар иштирок этишлари 
мумкин. Уни одатдагидек ўйинбоши бошқариб боради. 
Болалар икки гуруҳга бўлинадилар. Ҳар бир гуруҳ 
кимларни от, кимларни суворий қилиб белгилашни ўзи 
ҳал қилади. Одатда бақувватроқ болалар от бўладилар. 
Мана ҳар иккала гуруҳ отланиб бўлди. Энди давра- 
боши қўлидаги эскироқ жандани узоқликка ирғитади. 
Ва: 
– Ол, – деб фармон беради. 
Ҳар иккала гуруҳ “улоқ” вазифасини бажараётган 
жанда томонга “от қўядилар”. Ўйиннинг шарти шуки 
“от” устидаги “суворий” “улов”дан тушмай жандани 
қўлга киритиши ва белгиланган манзилга элтиши 
керак. Уни ўз гуруҳидагилар ҳимоя қилиши мумкин. 
Яъни рақиб гуруҳ суворий қўлидаги жандани олиб 
қўймаслиги учун ҳимоялаши мумкин. 
Ўйиннинг аҳамиятли томони болалар жисмоний 
ҳаракат билан банд бўладилар. Қолаверса, кўпкари 
чоғидагидек ҳалол бўлишга ҳаракат қиладилар. Бу эса 
уларнинг кейинчалик ҳаётда ҳам ҳалол бўлишларига 
замин яратади. 
“Чавандозлар” ҳаракатли ҳамда восита ўйинлар 
сирасига киради. Унда восита сифатида эски жанда 
ишлатилади. 
 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
71

Эшак минди 
Жиззах вилояти Фориш туманидан ёзиб олинди. 
Ўйинда ўн бир нафар бола иштирок этади. Улардан 
бири одамбоши. Яъни ўйин давомида адолат, ҳалол- 
ликни назорат қилиб туради. Одамбошининг назора- 
тида болалар икки жамоага бўлинадилар. Тартиб шун- 
даки, барча бақувват болалар бир жамоага тушиб қол- 
маслиги керак. Ҳар икки жамоа куч жиҳатдан бир-
биридан кам бўлмаслиги керак. Одамбоши ўйинни 
қайси жамоа бошлашини ўзи ҳал қилади. У ҳар икки 
жамоанинг сардорини олдига чақиради. Ўзи уларга 
кўрсатмай кафтига тош бекитади. Жамоа сардорлари- 
дан қай бири тошни топса, ана ўша жамоа ўйинни 
бошлайди. Яъни одамбоши кафтидаги тошни топган 
жамоа суворийлар, тополмаган жамоа уловлар бўлади. 
– Мана ўйин бошланди, – дейди одамбоши. – 
“Улов”лар устига “суворий”лар сакраб чиқсин. Эҳтиёт 
бўлинглар. Бошладик. 
У шундай дегач уловлар гуруҳи паравоз шаклида 
бир-бирларининг белларидан қучганча энгашиб туради. 
Суворийлар гуруҳи эса навбати билан, узоқдан югуриб 
келиб уларнинг устига сакрайди. Агар “суворий” сак- 
раш чоғида қўполлик қилса ўйиндан четлаштирилади. 
Барча “суворий”лар уловлар гуруҳи устига сакраб бўл- 
гач, одамбошининг ишораси билан паравоз шаклида 
юра бошлайдилар. Шарт шуки, улар “паравоз”ни узмас- 
дан одамбоши белгилаган манзилгача “суворий”ларни 
кўтариб бориши керак. Агар манзилга етмасдан 
“улов”лар ажралиб кетса, йиқилиб тушсалар ўйин 
қайтадан бошланади. Мабодо, улар манзилга эсон-
омон етсалар, энди жамоалар ўрин алмашадилар. Яъни 
уловлар гуруҳи энди суворийлар, суворийлар эса 
уловлар гуруҳига айланади. Ўйин ана шу тариқа давом 
этади. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling