Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

 
 
 
 
 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
85

Қалъани эгаллаш 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда тўққиз нафар бола иштирок этади. Болалар 
тўрттадан икки гуруҳга бўлинадилар. Тўққизинчи бола 
ўртабошилик вазифасини бажаради. 
Болалар текис ерга эни тўрт, бўйи тўрт метр кела- 
диган тўртбурчак чизадилар. Тўртбурчак тайёр бўлгач 
ўртабоши ҳар икки гуруҳнинг сардорини олдига чор- 
лайди. 
– Кафтимда тош бекитилган. Ким топса, шунинг 
жамоаси “қалъа”га киради, – дейди ўртабоши. 
Жамоалар сардорлари тош унинг қайси кафтига 
бекитилганлигини топишга уринадилар. Қайси сардор 
топса, унинг жамоаси “қалъа” ҳимоячиси бўлади. 
Ҳимоячи гуруҳ тўртбурчак ичига кириб оладилар. Рақиб 
гуруҳ эса уларга куч ишлатиб “қалъа” ичига кириб 
олишга уринадилар. “Қалъа” ичидагилар уларни куч 
билан ташқарига итарадилар. Ана шу тариқа кучлар 
тўқнаш келади. Агар “қалъа” ичидагилар кучли бўлса, 
рақиб томонни енгадилар ва “қалъа”ни омон сақлай- 
дилар. Мабодо акси бўлса, рақиб томон “қалъа” ичига 
кириб олади. 
Бу ўйин остонани, она Ватанни ҳимоя қилиш ғояси- 
га асосланади. 
Дук урди 
Қамаши туманидаги Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Бу ўйин воқеага асосланади. Унда учта образ мав- 
жуд. Бу бобо, унинг невараси ва ёши кекса дук урувчи 
отахон образлари. Кунлардан бир куни “бобо” “нева- 
ра”сига: 


Гулжаҳон Мардонова 
~
86

– Тойчоғим, қорин сочинг ўсиб қолибди. Уни қиш- 
лоғимизнинг энг кекса отахонига олдириб ташлаймиз. 
Қани, кетдик, – дейди. 
– Хўп бўлади, “бобожон”, – дейди невара образи- 
даги бола. 
Улар гўё кекса отахонникига кетаётгандек гапла- 
шиб кетадилар. 
– Дук уришларидан қўрқмайсанми, бўтам? – 
сўрайди “бобо”. 
– Йўқ, “бобо”жон, – дейди “невара”. 
– Қўлоғингни кесиб олишидан қўрқмайсанми? – 
сўрайди яна “бобо”. 
– Йўқ “бобожон”, – дейди “невара”. 
Шу тариқа “бобо” билан “невара” у ёқ бу ёқдан 
узоқ суҳбатлашадилар. Бунда қишлоқда содир бўлаёт- 
ган янгиликлар, кимнинг нима қилаётганлиги мавзу 
қилиб олинади. Улар ниҳоят манзилга етадилар.
– Ассалому алайкум, “отахон”, – дейди “бобо”. 
Ваалайкум ассалом, “биродар”. Келинг, қайси 
шамоллар ўчирди? – сўрайди “кекса отахон”. 
– Шу десангиз тўнғич ўғлимнинг ўғилчасининг 
қорин сочини сиз олиб қўясиз, деб ният қилган эдик. 
Шунинг учун уйингизга келдик, – дейди “бобо”. 
Жуда яхши-да, – қувонади “кекса отахон”. Ва 
гўёки қўлига қайчи олгандек болани ёнига ўтирғизади. 
– Хўш, полвон, отанг иш буюрса нима дейсан? – 
сўрайди “невара”дан. 
– Хўп бўлади, дейман, – жавоб беради “невара”. 
– Онанг иш буюрса нима дейсан? – сўрайди “кекса 
отахон”. 
– Хўп бўлади, дейман, – жавоб беради “невара”. 
– Катта бўлсанг нима қиласан?– сўрайди “отахон”. 
– Аввал мактабга бораман, сўнг катта ўқишларда 
ўқийман, – жавоб беради “невара”. 
– Катта бўлиб ким бўласан? – сўрайди яна. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling