Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
80

Ўйинда иштирок этаётганлар қаерда, қандай 
шароитда бўлмасин чўнтакларида ўтнинг баргидан олиб 
юришлари керак. Акс ҳолда ютқизиб қўядилар. Ўйин 
баҳор бошланишидан адоғигача давом этади. 
“Кўк қани?” ўйини болаларда зийрак ва масъулият- 
ли бўлишни тарбиялайди. 
Чим-чим 
Қарши шаҳридаги Ҳарамжўй қишлоғидан ёзиб олинди 
Бу ўйин айни баҳор пайтида, қир-адирларда ўйна- 
лади. Ҳар бир бола ердан лойи билан чим ковлаб олади. 
Унда саккиз нафар бола икки жамоага бўлинадилар. 
Уларни ўртабоши назорат қилиб туради. 
Болалар ўзаро келишиб оладилар. Айтайлик, ўйин 
учун қушлар мавзуси танланади. Ўйинни қайси жамоа 
бошлаши эса ўртабошининг кафтига беркитилган чўпни 
қайси сардор топишига боғлиқ. Мана ниҳоят ўйин 
бошланди. Ўйинни бошлаган жамоадан битта бола: 
– Чумчуқ, – дейди. 
Рақиб жамоадан битта иштирокчи чумчуқ каби 
чуғурлаб, унинг сакраб-сакраб юришларини кўрсатиб 
беради. Агар бу нариги жамоага маъқул келса, яхши. 
Мабодо маъқул келмаса: 
– Чим-чим, – деб бақирадилар ва иштирокчилардан 
бири чумчуқ образини тўғри ифодалай олмаган болани 
чим билан уради. 
Бундай ҳолатда ўйинни яна дастлаб бошлаган 
жамоа давом эттиради. Улар рақиб томонга қараб: 
– Бургут, – дейдилар. 
Рақиб жамоа ўзаро келишиб битта аъзосига топши- 
риқ беради. У бургутнинг қандай учиши, атрофга қан- 
дай қараши, ҳатто ўлжасини қандай овлашини тўғри 
кўрсатиб бериши керак. Агар унинг бургутни ифодала- 
ши рақиб томонга ёқса, чим билан калтакланмайди. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
81

Ўйин ана шу тариқа давом этади. Гоҳида унда бош 
мавзу қилиб ёввойи ҳайвонлар, ҳатто қишлоқдошлар 
мавзуси ҳам танланади. Яъни бирорта қишлоқдошнинг 
исми айтилади. Иштирокчи эса ўша ҳамқишлоғининг 
юриш-туришини, қилиқларини ишонарли қилиб кўрса- 
тиб бериши керак.
Бу ўйин болаларда атрофдаги ва табиатдаги ҳоди- 
саларга нисбатан кузатувчан бўлишни ўргатади. 

Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling