Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
72

Бу ўйин болаларда ўзаро ҳамкорликни, жисмоний 
чиниқишни тарбиялайди. 
Калла кўпкари 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Ғиштли 
қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйинда исталганча болалар иштирок этадилар. 
Шарт шуки, ҳар бир боланинг ўз эшаги бўлиши керак. 
Улар уловларига миниб тахт бўлиб турадилар. 
Ўйинбоши улоқ ўрнида бирор эски жандани ўртага 
ташлайди. Ва: 
– Ол, ҳалолинг бўлсин, – деб буюради. 
Болалар худди катталар кўпкари пайти ўзларини 
қандай тутсалар, худди шундай ҳаракатда бўладилар. 
Яъни “улоқ”ни олишга ҳаракат қиладилар. 
Қайси бола “улоқ”ни қўлга киритса, белгиланган 
манзилга чаққонроқ етказиши ҳам керак. 
Ўйиннинг аҳамиятли томони шундаки, болалар энг 
аввало бу ўйин ёрдамида чапдастлик, чаққонлик, 
баландликдан туриб эгилиш машқларини бажарадилар. 
Мана шу ҳаракатлар орқали ўз жисмоний соғликлари- 
ни тиклаб борадилар. Кейинчалик, бу ўйин уларнинг 
катта кўпкарига киришига замин ҳозирлаб беради. 
Чавандоз ва эгарчи 
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
 
Бу ўйин воқеабанд бўлиб, уни тўртта бола жам бўлиб 
ўйнаса бўлади. Уларнинг бири “эгарчи”, иккитаси унинг 
“ўғил”лари, тўртинчи бола эса “чавандоз”. “Эгарчи” ва 
ўғиллари рамзий маънода гўёки эгар ясаётган ҳунар- 
мандлардек ўйнаб ўтирадилар. Шу пайт уларнинг 
олдига қовоқлари уйилган, жиддий “чавандоз” келади: 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
73

– Ассалому алайкум, уста? 
– Ваалайкум ассалом. Келинг, чавандоз, хизмат? 
– Менга тут дарахтининг шохидан ясалган, мустаҳ- 
кам эгар керак, – дейди “чавандоз”. 
– Жуда яхши, – дейди “эгарчи”. – Мана ўғилларим 
Алдар билан Эгри жуда яхши уста бўлиб етишишди. 
Кўнгилдагидай ясаб берамиз. Хўш, сизга қачонга 
керак? 
– Ўн кундан кейин, – дейди “чавандоз”. 
– Ўн кун жуда кўп, биз буни уч кунда бажарамиз, – 
дейди “эгарчи”. 
– Жуда яхши. Унда уч кундан сўнг келаман. Эгар- 
нинг қисмларини бирлаштираётганда молнинг қури- 
тилган пайини сепишни унутманг. Кейин эгарнинг 
қошига олқорнинг олти ой сувда ивитилган шохидан 
безак беринглар, – “чавандоз” уларга тайинлаб гапи- 
ради. 
– Ҳаммаси сиз айтгандай бўлади, – “эгарчи” 
“чавандоз”ни ишонтириб жўнатади. 
У кетгач “эгарчи” ва “ўғил”лари ўртасида суҳбат 
бошланади: 
– “Ота”, “чавандоз” эгар тут дарахтининг ёғочидан 
бўлсин, деди. Бизда тут ёғочи йўқ-ку? – дейди 
“ўғил”лардан бири. 
– Э, эгар тайёр бўлгач яхшилаб бўяймиз билинмай 
кетади. “Чавандоз”ни шу билан қачон кўрамиз, – дейди 
“ота”. 
– “Ота”, бизда қуритилган мол пайи йўқ-ку, уни 
нима қиламиз? – сўрайди иккинчи “ўғил”. 
– Э, куйдирилган кепакни мой аралаштириб сепиб 
қўямиз, билиб ўтирибдими? – дейди яна “ота”. 
– Ота, бизда олқорнинг шохи ҳам йўқ, қаердан 
оламиз? – сўрайди яна “ўғил”лардан бири. 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling