Bookmany print


Download 0.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/88
Sana13.04.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1349928
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   88
Bog'liq
Ўзбек миллий ўйинлар

Гулжаҳон Мардонова 
~
68

– Йўқ, йўқ. 
Ўртабоши яна сўрайди: 
– Сойга қараб отайми? 
Болалар қичқирадилар: 
– Ҳа-а-а-а... 
Иштирокчилар бошларини ерга эгиб турадилар. 
Ўйинбоши: 
– Мана, сойга суякни отдим. Қани излаймиз! – деб 
қичқиради. 
Шундан сўнггина болалар ўзларига тескари томонга 
отилган суякни излаб югуриб кетадилар. Ўйиннинг яна 
бир шарти борки, суякни топган бола уни ўртабошига 
эсон-омон етказиб ҳам келиши керак. Бошқа иштирок- 
чилар суякни олиб қўйиш учун болани қувлайдилар. 
Бола эса бор чаққонлигини ишга солиб суякни ўйин- 
бошига келтириб бериши керак.
Бу ўйин ҳаракатли ва воситали ўйинлар сирасига 
киради. Шу билан бирга болаларда сезгирликни ҳам 
юксалтиради. Чунки болалар суякнинг қаерга тушга- 
нини унинг овозидан тахмин қилиб топишлари керак 
бўлади. Восита сифатида эса молнинг суяги ишлати- 
лади. 
 
Оқ суяк 
Қашқадарё вилояти Қамашидаги
Бадахшон қишлоғидан ёзиб олинди. 
Ўйин ой ёғду сочган тун пайтида, ёз оқшомларида 
ўйналади. Бу ўйинда қишлоқнинг ўғил ва қиз болалари 
баравар иштирок этадилар. Улар аввало тенг иккига 
бўлинадилар. Ўйинни ўртабоши бошқариб боради. 
Биринчи гуруҳ белгиланган жойда турадилар. Улар 
бемалол суяк отиладиган томонга қараб туришлари 
мумкин. Чунки қоронғулик бўлгани учун барибир суяк 
айнан қаерга тушганини кўриш анча мушкул. 


Ўзбек миллий ўйинлари 
 
~
69

– Хўш, болалар, ўйинни бошлаймизми? – сўрайди 
ўртабоши. 
Болалар жавоб берадилар: 
– Ҳа. 
– Сизларга қоронғилик халақит бермайдими? – 
сўрайди ўртабоши. 
– Йўқ, – қичқиради болалар. 
Ўйинбоши яна давом этади: 
– Қоронғида бўри, тулки ё шоқол бўлиши мумкин. 
Қўрқмайсизларми? 
– Болалар яна жавоб берадилар: 
– Сираям қўрқмаймиз. 
– Тиканлар орасида илон бўлиши мумкин. Чақиб 
олишидан қўрқмайсизларми? 
Болалар жавоб берадилар: 
–Илон бизлардан қўрқсин. Отаверинг, суякни. 
Шундан сўнг ўртабоши қулочини кенг ёзиб суякни 
узоқликка ирғитади: 
– Қани, изланглар бўлмаса, – деб фармон беради у. 
Гуруҳ сардори уларни тўплаб суякнинг тушганини 
билдирувчи овоз қаёқдан келганини сўраб-суришти- 
ради. Чунки қоронғилиқда суякнинг ўзи кўринмайди. 
Фақат овоз орқалигина уни топиш мумкин. Тахмин 
белгилангач ўғил-қиз аралаш гуруҳ аъзолари суякни 
топиш учун югуриб кетадилар. Улар суякни топиш 
учун барча имкониятларини ишга соладилар. Демак, бу 
ўйин болаларнинг сезгирлигини, овозни ажратиш 
қобилиятини ўстиради. 
Ўртабоши бу гуруҳнинг суякни топиш учун қанча 
вақт сарфлаганини ўлчаб туради. Навбат нариги 
гуруҳга келганда улар суякни топиш учун қанча вақт 
сарфлагани ҳисобланади. Ва ғолиб маълум бўлади. 
Аҳамиятли томони шундаки ўйин ёз оқшомлари, 
қоронғи тунда ўйналади. Бу эса болаларнинг довюрак- 



Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling